Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Қасамнинг Аҳкомлари

Қасамнинг Аҳкомлари

 Ҳозирки кунларда купларни курамизки, қасам ичиш   билан ўзларини ишонтиришга ҳаракат қиладлар, аммо умуман қасам нима ва қаноқа шартлари борлигидан ғофилдирлар. Махсусан куча‑бозор одамлари бу мушкулга дучор буладилар.

 

 Албатта айтишиз мумкин; хуш қасамнинг шартларини билиш ва билмаслик бизларга нима фойдаси бор?  Агар ёлғон қасам ичсак оқибатимизга зарар етадими? Қасамга амал қилмасак бошимизга қандай балолар тушади? ва бошқа саволлар. Шундай саволарга жавобни бу ма қолада беришга ҳаракат қиламиз. Баъзи бир ҳадисларда  қасам ишишни мутлақо ман этганлар аммо баъзи ривоятларда Аллоҳ номлари билан қасамёд қилганлар. Қуръони Каримда :” Яна сиз бир тубан қасамхўр кимсага итоат этманг!” (Қалам сураси.10 ояти).

  Ҳазрати Расулуллоҳ: “ Эй Али ! Ёлғон қасам ичмагин, ҳамда кераксиз рост қасам ҳам ичмагин, Аллоҳ таоло Уни номи билан ёлғон қасам ичганларни севмайди ва уларга нисбатан раҳм қилмайди.”  Демак бизлар :” Худо ҳаққи!”‑ деб айтамиз. Агар ҳам рост булса Али (а) бизларни бу қасам ичишдан манъ этадилар. Баъзи ривоятларда қасам ичиш инсонни иффатини ва шарафлигини паст ва гапларини  аҳамиятсиз  қилади деб айтилган.
  Қасамнинг аҳкомлари  ва ўзини шароитлари бор ҳар қандай қасам ҳам қасам бўлавермайди.  Ҳар ким қуйидагича шартлар билан қасам ичса қасамига амал қилиш вожиб бўлади ва агар амал қилмаса, каффораси бор(шаръий жаримаси).

Қасам ичган киши улғайган булиши шарт.

  1.  Агар ўз молини қўйиб қасам ичса у молига эгалик қила билиши шарт ( масалан давлат тарафидан  ё шаҳар хокими мулкини истифода қилишликдан ман қилмаган бўлиши керак.)
  2.   Ўз ихтиёри билан қасам ичиши шарт. Демак, бир бола ё кам ақл (телба) бўлган ва мажбур қилинган шахслар қасам ичса эътиборсиз бўлади. Ҳамда агар асаблари бузилган ҳолда ва ихтиёрсиз оғзидан чиқса ҳам қасам ҳисобланмайди.
  3.   Қасам ичиб бажармоқчи бўлган  иши ё амали харом ва макруҳ  бўлмаслиги керак, масалан: Қасам ичаман фалончининг нарсасини ўғирлайман.
  4.   Қасам ичиб тарк қилмоқчи  бўлган иши ё амали вожиб ва мустаҳаб булмасин масалан: Қасам ичаман эртадан намоз ўқимасликга.
  5.   Аллоҳни номлари билан қасам ичиш керак, агарчи  исми зотларидан бўлмаса ҳам масалан: Худо ҳаққи қасам ичаман, Раббим ҳаққи, Яратувчи ҳаққим.
  6.   Қасамни тилга келтириб садо чиқариб айтиш шарт ва ичида айтилган қасам ёки овоз чиқармай ният қилинган қасам ҳисобланмайди. Ёзма равишда қасам ичса қабул бўлади. Гўнг ҳам агар ишора ила қасам ичса қабул бўлади. Қасамига амал қилиш имкони бўлсин ва ўзи ҳам у ишга қобилияти бўлиши шарт. Агар қасам ичиш пайтида шароити бўлса ва бажариш вақтида имкони бўлмаса, шунда имкони бўлмаган вақтидан қасами бузилади.

Қасамёднинг аҳкомлари

  Агар Ота фарзандини қасам ичишдан ман этса ё  эр хотинини қасам ичишдан ман этса, уларни бўйсуниши шарт ва агар итоат қилмасалар, қасамлари эътиборсиз бўлади.

  Агар ўз қасамёдига қаршилик қилса каффора(шариат жаримаси) бериши шарт, ўнта фақирларни корнини туйдириб ё уларни устини кийдириб қўйиши шарт ё бир бандани(қулни) озод қилиш керак. Бу ишларни қила олмаса ўч кун руза тутиб берсин.

  Агар қасамини унутгани сабабли ё мажбур бўлгани туфайли бажара олмаса,  қаффораси бўлмайди. Ҳар қим бир нарсани исботлаш учун қасам ичса ва гапи туғри бўлса, амали макруҳ булади ва агар ёлғон бўлса харом бўлиб ҳамда кабира гуноҳлардан ҳисобланади.

 Аммо бир мусулмон кишини ё ўзини жонини золимлардан нажот бериш учун қасам ичишга  мажбур бўлса, бу ҳолда айби йўқ.
 Шундай қилиб, қасам ичиш фақат оғзимиздан чиққан бир маъносиз гаплар эмас, балки бу хил сўзларимизга аҳамият берайлик.  

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.