Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ахлоқнинг жамиятдаги ўрни.

Ахлоқнинг жамиятдаги ўрни.

Ахлоқ жамият ҳаётида ва миллатни такомиллаштиришда муҳим омиллардан биридир. Улар башарият билан бирга пайдо бўлган. Боадаблиликнинг инсоният қалбига ором, бахт ва осойишталик келтиришидаги аҳамиятини ҳеч ким инкор эта олмайди;

унинг ижтимоий ва жамоат даражасида хулқ ва тафаккурнинг ягоналиги асосларини мустаҳкамлашда фойдали ва ҳал этувчи таъсир этишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Сиз бирор бир ҳалолликни  ва ҳақиқатгўйликни ҳамда бахтлиликни ёлғон ва мунофиқликдан изловчи кишини топа оласизми? Эзгу ахлоқ шунчалик муҳимки, ҳатто динга ишонмайдиган кишилар ҳам уларни ҳурмат қилади,  ҳаётнинг машаққатли йўлидан олға силжиш учун қандайдир ахлоққа риоя қилишнинг муҳимлигини ҳис қилишади. Жамият барча ерда мавжуддир ва барча ерда одоблилик ва яхши одатлар умумий хусусиятга эгадир.

  Машҳур Британ олими Самуэл  Смайл шундай дейди:

  “Яхши адаб бу дунё билан ҳаракат қилувчи кучлардан биридир. Ўзининг том маъносида у инсон табиатининг энг олий сифатларини ўзида намоён қилишдир; чунки инсон инсонлигининамоён қилади. Ҳаётнинг турли соҳаларида юзага чиққан шахслар ўзининг ҳурматга сазоворлиги ва олижаноблиги билан одамларнинг фикрини ўзига жалб этишга уринади. Одамлар бундай шахсларга ишонадилар ва уларнинг баркамоллигига тақлид қиладилар, чунки одамлар уларни бу ҳаётда барча инъом эгалари ва агар улар бўлмаганларида, ҳаёт бир оддий хунук мавжудликдан иборат деб биладилар. Агар мерос қилиб қолдирилган ирсий белгилар одамларнинг диққати ва юқори баҳолашларига  сазовор бўлса, оқилона тарбия қониқишни ва барча виждонли одамларнинг ҳурматга сазовор бўлишига олиб келади.  Бу нарса хусусиятларнинг биринчи гуруҳи – ирсиятнинг иши бўлса, иккинчиси прагматизм (фойда келтирадиган нарсанигина ҳақиқат деб билиш – таржимон) ва ақлнинг ишидир: иккинчиси бизнинг бутун умримиз давомида бизни йўналтиради ва ишларимизни бошқаради”.

  Баркамоллик ва улуғворлик чўққисига етганлар – инсониятнинг йўлини ёритувчи ва одамларни ахлоқ ҳамда тақводорлик йўлига етакловчи  ёруғ шуълалар кабидирлар. Агар бирор-бир жамият аъзоларига яхши ахлоқ етмайдиган бўлса, улар қанчалик озод ва сиёсий ҳуқуқларга эга бўлмасинлар, юқори  чўққиларга ета олмайдилар.

  Муносиб яшаш учун йирик ҳудудларга эга бўлиш шарт эмас, чунки ер юзининг кенг ҳудудларига эга бўлган кам сонли миллатлар мавжуд бўлиб, улар такомиллашиш ва буюк бўлишлари учун зарур нарсалардан маҳрумдирлар. Шундай қилиб миллатнинг ахлоқи инқирозга юз тутса, ушбу миллатнинг йўқ бўлиши муқаррардир.

  Ушбу олим нима дегани  ҳаммага маъқул; аммо ушбу ҳолатдагидек, фактларни билиш ва уларга асосланган ахлоқ ўртасида катта тафовут мавжуддир. Яхши хулқни ўзининг  ҳайвоний хислатлари билан алмаштириб турувчи бир талай одамлар мавжуддир. Олий ахлоқни улар сув юзида пайдо бўлувчи кўпиклар  мисли кучли эҳтирос билан алмаштирадилар.

  Инсон, шубҳасиз, туғма одатга бутунлай қарама қаршиликни ўзида мужассам қилган ҳолда  ҳаётда намоён бўлади. Инсон – эзгулик ва ёвузлик хусусиятлари ўртасидаги доимий қақшатқич курашларнинг манзил-маконидир; инсоннинг ёмон хусусиятларини бартараф этиш йўлидаги  биринчи қадам – ушбу курашда унинг эҳтирослари ва ҳасадига ҳукмронлик  қилишдир, чунки улар унинг бошқа ҳайвоний кучи – қаҳру-ғазабининг сабабидир. Ҳар бир камолотга етишишни истаган киши ўзини бундай хусусиятлардан келиб чиқадиган  ҳалокатли ҳаваслардан қутқариб, уларни фойдали ва чиройли ҳиссиёт билан алмаштириб, бундаги ўта ортиқчаликдан қочиши лозим.  Бу шунинг учун ҳам зарурки, ўз ҳис-туйғулари туфайли кўп нарсаларга эришилади, аммо ушбу ҳис-туйғулар ақл-идрокка бўйсўнгандагина фойдали бўла оладилар. Бир руҳшунос айтганидек,

  “Инсоннинг сезгилари иккита қисмга бўлинган контейнер кабидир. Биринчи қисм – ҳужумкор, иккинчиси эса мудофаа қилувчидир. Агар инсон ўзининг мудофаа  сезгиларини ҳужумкор сезгиларга эгалик қилишга йўналтира олишга қодир бўлса, унда у ўзининг ҳаётини назорат қила олади ва унинг устидан сезгилари хоҳлаганидек эмас, балки ўзи хоҳлаганидек  ҳукмронлик қила олади”.

  Ўзининг ички кучларини бу эҳтирослари ва тасаввурлари билан тенглаштириб ва дунёни ақл-идроки ҳамда  қалби ўртасида  ҳис этишни ярата олганлар шубҳасиз, ҳаётий муаммолар орқали бахт йўлидан кетади ва уларнинг эрки ожизлик, омадсизлик ҳамда мағлубиятдан озоддир. Тўғри, инсоннинг ўз тафаккури кучидан фойдаланиши  қулайлик, ҳаракат, тезлик каби юқори даражаларга, денгизлар ва океанлар тубига етиб бориш имкониятини беради. Аммо тамаддун қалбдаги биз кузатаётган ишончсизлик ва изтироблар, муаммолар ва бахтсизликлар қўлида ўйинчоқ каби бўлиб қолгандан кейин ўз чегарасига бориб етади. Бунинг учун айбни адолат ва маънавий бойликлардан узоқлашганликка тўнкаш мумкин.

  Доктор К. Роман ёзади:

  “Ҳозирги даврда фан анчагина илғорлаб кетди, ахлоқ ва сезгилар эса ҳали ҳам ибтидоийлик даражасидадир. Ахлоқ ва ҳис этиш, идрок ва ақл билан иш тутиш – биргаликда ривожланиб борганида эди, биз балки инсоният ўзининг инсонпарварлиги йўлида ҳам илғорлаб кетди деб тасдиқлаган бўлардик”.

  Тенглик қонунларига мувофиқ юқори хислатлар етмаётган тамаддун тақдири – сўлиш ва барҳам топишдир. Турли жамиятлардаги иллат ва бало-офатларнинг асоси – одамларнинг ўлиб бораётган тамаддун жасадини ҳаёт руҳи билан илҳомлантирувчи ва унга лойиқ кучларни инъом этувчи маънавий бойликларга бўлган эҳтиёжи қондирилмаслигининг  феноминидир. (феномен – ҳис-туйғу тажрибаси билан пайқаладиган ҳодисани англатувчи тушунча- тарж.).

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.