Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Буюк устозлар таълимотига амал қилмоқлик керак

Буюк устозлар таълимотига амал қилмоқлик керак

Қаҳр -ғазаб деган машҳур касалликдан даволанишнинг энг самарали воситаси буюк пайғамбарлар ва имомлар таълимотига қатъий амал қилмоқликдир. Фан ҳомийлари – шифокорлар, руҳшунослар ва файласуфларнинг хулосалари албатта фойдали, аммо улар инсон учун бало, офат ҳисобланган қаҳр -ғазабдан қутулишнинг муаммоларини ҳал эта олмайдилар. Буюк устозлар оқилликка изчил амал қила бориб, доимо қаҳр ғазаб намоён бўлишининг хавфли оқибатларига инсонларнинг диққатини жалб этиб борганлар. Шу билан биргаликда улар инсонларга жаҳлнинг бирор бир намоён бўлишини енгмоқликнинг улкан устунлигини таъкидлашни эсдан чиқармаганлар. Имом Содиқ (а) айтганлар: “Қаҳр -ғазабдан қочингки, муҳокама этилувчилардан бўласиз”.

Доктор Мардин у кишининг фикрларини шундай ривожлантирган: “Қаҳр -ғазабга минган одам унинг қаҳр -ғазабга минганлиги сабабидан қатъи назар жаҳлидан тушгандан кейингина ўзининг жаҳлга минганлигининг маъносизлигини англайди: кўпчилик ҳолларда у ҳақоратланган одам олдида кечирим сўраш эҳтиёжини ҳис қилади. Агар Сиз ҳар вақт ўз жаҳлингизнинг маъносизлигини фаҳмласангиз, бундай ҳолда Сиз уни намоён бўлиши оқибатларидан қочишга эришасиз”. Имом Содиқ (а) айтганлар: “Қаҳр -ғазаб – бу идрок қилишдан воз кечишдир, жаҳлини жиловлай олмаган ҳар бир киши идрокини намоён қила олмайди”.

Усули кофи. 2 -т., 35 -бет.

Жаҳл ва ундан келиб чиқадиган атрофдагиларга тоқатсизликнинг таъсири – инсоннинг соғлиги учун номақбул хавфдир. Шифокорларнинг кузатишларича, қаҳр -ғазаб ўзининг маълум шиддатли даражасига етганда тасодифий ўлимга олиб келиши мумкин. Имом Али (а) айтганлар: “Ўз жаҳлини тия олмаганлар ўлимнинг яқинлашувини тезлаштирадилар”.

Ғурарал Ҳикам. 625 -бет

Доктор Мартин таъкидлайди: “Наҳотки қалби яраланган одамлар ўзларида намоён бўладиган жаҳл улар учун ҳаёт билан баробар эканлигини англамайдилар? Мутлақо соғлом одамлар ўзларида намоён бўладиган жиловланмаган қаҳр -ғазабнинг кўп ҳолларда қурбони бўлишларини тушунишлари керак бўлсада, улар буни билмасликлари мумкин. Бундан ташқари жаҳл иштаҳанинг бузилишини, ошқозонда ҳазм бўлмасликни келтириб чиқаради, бир неча соатлаб, баъзан кунлар давомида асабнинг бузилишига сабаб бўлади. Жаҳл бадан ва руҳнинг вазифаларини бажаришига салбий таъсир кўрсатади. Ҳатто бола эмизувчи онадаги жаҳл унинг сутини боласи учун яроқсиз ҳолга олиб келиши мумкин”.

Пирози Фикр

Доктор Манн таъкидлайди: “Жаҳлнинг пайдо бўлиш оқибатлари билан боғлиқ илмий тадқиқотлар вужуднинг барча бўлакларида: юракда, венада, ошқозонда, мияда, томоқ безларида – ўзгаришлар бўлишини намоён қиладилар – ҳамма жойда жаҳл пайдо бўлганда меъёрда оғишлар бўлиши кузатилади.

Усули Раваншиноси

Имом Али(а) айтганлар: “Жаҳлдан қочинг, унинг бошланиши одамларда масхарани қўзғатади, оқибати эса ғам -аламдир”. “Жаҳл қутурган алангага ўхшайди: уни босиб олган оловни ўчиради, уни келтириб чиқарган биринчи бўлиб оловида куяди”.

Ғурарал Ҳикам. 71 -бет.

Амиралмуъминин Али (а) жаҳл ва унинг оқибатидаги асоратларидан қочишнинг воситаси сифатида сабр -тоқатдан фойдаланишни маслаҳат берганлар. У киши айтганлар: “Жаҳлга қарши курашинг, унга қарши туриш учун чидамли бўлинг”.

Ғурарал Ҳикам 131 -бет

ва яна: “Жаҳл онидаги ўз -ўзини назорат қилиш Сизни гуноҳдан асрайди”.

Ғурарал Ҳикам. 462 -бет

Баъзан шундай бўладики, жаҳлга минганда инсон қотилликка қўл уради. Имом Боқир (а) айтганлар: “Дунёда жаҳлдан ҳам ёмонроқ нарса борми? Афсус, жаҳлга минган одам бошқа одамни ҳалок қилиши ва шу билан Аллоҳ тақиқлаган нарсани бузиши мумкин.

Ал Вафи.3 -т.148 -бет

Расулиллоҳ (с.а.в.) маслаҳат берганлар: “Сизлардан бирортангиз жаҳл қуйилиб келганини сезсангиз, турган бўлсангиз ўтириб олинг, ўтирган бўлсангиз ётиб олинг. Агар жаҳлдан тушмасангиз совуқ сув билан таҳорат қилинг ва ювиниб олинг, чунки оловни сув билан ўчириш мумкин”.

Иҳёул- Улум. 2 -т. 151 -бет.

Доктор Виктор Паши таъкидлайди: “Агар бола ғазабланса, унинг устидан сув қўйиб ёки ҳўл матога ўраб, совутиб жаҳлидан туширинг”.

Роҳи Хушбахти.

Шунингдек, доктор К. Раббин таъкидлайди: “Баданнинг тозалиги хулққа улкан таъсир кўрсатади. Эрталаб ва кечқурун илиқ сувда чўмилиш баданни тозалайди ва ором бахш этади, чарчоқни тарқатади, иштаҳани очади. Шунингдек, у кундалик ташвишлардан келиб чиқувчи жаҳлни босади. Шундай қилиб биз чўмилишнинг бадан ва идрок учун аҳамиятлилигини тасдиқлаймиз”.

Ши Миданам.

Юқорида таъкидланганидек, имон устозлари ўзларидан кейин ўз таълимотларининг тўғрилигини тасдиқловчи намуналар қолдирганлар. Ибн Ошубанинг китобида нақл қилинишича, Муборад ибн Ойиша айтадики, Суриялик қандайдир бир киши от устида Имом Ҳасан (а) ни кўриб, у кишини ҳақорат қилади. Имом унга ҳеч нарса деб жавоб бермадилар. Тенглашиб олгач, қувноқлик билан унга салом бериб айтдилар: “Эй муҳтарам қария, сен мусофир бўлсанг керак ва мени ким биландир адаштираяпсан,шекилли. Агар мендан кечирим сўраётган бўлсанг, мен уни сенга совға қиламан. Очбўлсанг, қорнингни тўйғазаман. Кийим керак бўлса, уни оласан. Мулк керак бўлса, менсенга бераман. Сени қидиришаётган бўлишса, мен паноҳгоҳ топиб бераман. Агар бирорнарсага эҳтиёжинг бўлса, қондираман”. Ҳасан (а)нинг сўзларини эшитиб, у одам нидо қилди: “Қасамки сен Аллоҳнинг ердаги вакилисан. Кимга ваҳий юборишни Аллоҳ яхши билади. Сен ва сенинг отанг менинг наздимда Аллоҳ яратган энг ёмон махлуқлардан эдингиз. Энди эса Сиз мен учун Аллоҳ яратган энг севимли одамсиз”.

Ал Муноқиб. 4 –т. 19 –бет.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.