Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ғийбат нимадан тарқалади

Ғийбат нимадан тарқалади

Ғийбат инсоннинг гуноҳкор ишларининг намоён бўлиши эканлигига қарамасдан  инсоннинг маънавияти билан ҳам бевосита боғлиқдир. Ғийбат хавфли руҳий бузилишнинг белгиси бўлиб,  у таъсир қилишининг яширин соҳаларини биз тадқиқ этмоғимиз лозим.

Ахлоқ бўйича мутахассислар ғийбат тарқалишининг қатор сабабларини таъкидлайдилар.  Уларнинг ичида энг муҳимлари ҳасад, нафрат, кеккайиш, шуҳратпарастлик ва шубҳадир. Шубҳа йўқки, шахснинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати  унинг онги билан шаклланувчи маълум асосдан келиб чиқади ва бу асоснинг намоён бўлиши худди совуқ  кул олдидаги тутаб ёнаётган кўмирдек, инсоннинг ҳис – туйғуларини ифода этувчи тил фисқ-фужурни сўзлайди.

Маълум бир хусусиятлар инсоннинг онгида чуқур илдиз отганда бу унинг кўзларини кўр қилади ва унинг онгини бошқаради. Ғийбатнинг бу даражада кенг тарқалиш сабабларидан бири, ғийбатчилар унинг хавфли оқибатларига бефарқдирлар. Биз бошқа қатор кўпгина гуноҳлардан ўзларини тийиб, аммо ҳеч ўйламасдан ушбу қабиҳ жиноятни қилувчи кишиларни кўрамиз. Ғийбатнинг оқибатлари ҳақида ўйламай гапириш унинг хавфли табиатини билиш-билмаслигидан қатъи назар инсонни ўз эҳтиросларини жиловлаш қобилиятини назорат қилишдан маҳрум қилади. Бу одамлар яхшилик ва барқарорликка эришишга ҳаракат қилмайдилар.  Бундай шахслар бахтга эришиш йўлидаги азоб-уқубатларни жиндаккина ҳам ўзларига қабул қилишдан бош тортиб, ҳақиқатдан ажралиб қолмоқдалар. Бу йўлда улар ўзларининг разилона эҳтиросларининг қурбони бўладилар.

Ўзининг ва бошқаларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилмайдиганлар, ахлоқ қоидаларига бўйсунмайдиганлар ўз ҳаётини ўз эҳтиросларига қарши кураш майдонига айлантира олмайдиганлар ва бошқаларнинг ҳуқуқларини оёқости қиладиганлар азоб-уқубатларга дучор бўладилар.

Ахлоқи пастлик имони ожизликдан келиб чиқади, ахлоқнинг ўзи эса имоннинг маҳсулидир. Агар кишида имон бўлмаса, унда яхши хулққа ёки ахлоқий тозаликка риоя қилишга ҳеч бир асос йўқ. Ҳар бир кишида инсонларни тойиб кетишдан ва ахлоқий бузилишдан қутулиш воситаларига нисбатан ўзининг фикри бор. Менинг фикримча, одамларда яхши сифатларни мустаҳкамлашнинг энг самарали йўли – улардаги инсоний туғма ҳисларни уйғотиш ва яхшиликка чақириш, бахтга эришиш йўлида ақл-идрок  бойликларидан фойдаланишга рағбатлантиришдир. Одамларнинг диққатини бадахлоқликнинг оқибатларига қарата туриб ва уларнинг иродасини мустаҳкамлаб бориб, биз барча ярамас хулқ устидан ғалаба қозонамиз ва шахснинг ёвуз томонларини яхши сифатларга алмаштира оламиз.

Доктор Яго ёзади:

“Биз номақбул одатлар билан курашишга киришар эканмиз, аввало унинг хунук оқибатларини тан олишимиз зарур. Кейин биз шундай одатларнинг  ўзимизда ҳам борлигини тан олишимиз керак  ва ниҳоят, биз унинг  қурбонига  айланаётганимизнинг сабабларини ўйлаб кўришимиз керак.  Шуни бажара бориб, уни бартараф этишнинг завқи, ҳис-туйғулари ёрдамида бизни ушбу одатларга қўзғатган нарсалар устидан ғалабага эришишимиз мумкин”.

Инсоннинг қалбидаги мавжуд бўлган поклик уруғларини ҳимоя қилиб ва асрай бориб, биз чалғиганимизнинг ва изтиробларимизнинг сабабларини англаб оламиз ва ўзимизнинг битмас-туганмас истакларимиз ҳамда иштиёқимиз олдига мустаҳам тўсиқ ўрнатиб, уларни ўзимизнинг онгимиз ва қалбимиздан чиқариб ташлаймиз.

Ҳатти-ҳаракатлар одамларнинг моҳиятини намоён қилади, шунинг учун уларнинг шаъни-шарафи ва табиатининг моҳиятини ифодалайди. Шу сабабли инсон бахтни қўмсайди, у ўзининг одилона, ҳаққоний одатларини бахтнинг қимматли уруғларига айлантириш учун танлаб олмоғи лозим. Одамлар шуни билмоғлари лозимки, кўринишидан арзимас бўлсада, уларнинг ҳар бир қилмишларидан Аллоҳ хабардордир.

Бир файласуф айтганидек:

“Оламнинг яратилиш сабаби йўқ ёки маъниси йўқ деб айтманг, чунки шундай деб сиз ўзингизни сабаб ва ёки маъно йўқлигида айблайсиз. Шундай  қилиб, агар олам сабабсиз ёки маъносиз бўлса, сиз ҳам худди шу каби маъносиз ва сабабсиз бўласиз”.

Шундай қилиб жамият ҳаётни давом эттириш учун моддий ашёларга муҳтож бўлганидек, у ўзининг турли аъзолари ўртасида маънавий  алоқаларни сақлашни таъминлашга мойил маълум ҳамоҳангликка ҳам муҳтождир. Ижтимоий мажбуриятларининг оғир юкини кўтариб турувчи жамият бирдамликка эга бўлишда кучли ютуққа эга бўлади.

Ўз қалбимизни зулматдан ёруғликка чиқариш, емирадиган ғоялар ва васвасаларга қарши тура олишимиз учун биз ўзимизда хайрли олижаноб фикрларни мустаҳкамламоғимиз лозим. Ўз тилимизни ғийбатга қарши қарата туриб, биз бахт йўлида биринчи қадамни  қўямиз. Бузуқликнинг кенг тарқалишига қарши туриш учун одамларнинг руҳиятида инқилобни амалга оширишимиз зарур. Бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда биз буни бажара оламиз, бу эса ўз навбатида инсонийлик ва маънавийликнинг илдизлари кўкаришига туртки беради ва шу билан биргаликда ҳар бир жамиятнинг қутқарилиб қолиши билан  боғлиқ бўлган олижаноб сифатларини ҳимоя қилишда яна бир қадам бўлади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.