Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ғийбатнинг зарари

Ғийбатнинг зарари

Ғийбатнинг энг хавфли оқибати – бу ялқов шахс онгининг маънавий емирилишидир.  Ақл-идрокнинг табиий   йўлидан жуда оғиб кетган кишилар босиқ фикрлиликдан жудо бўладилар ва уларнинг камчиликлари ҳамда сирларини фош этишга кўрсатиладиган зиёндан ташқари ўзларининг  ахлоқий тизимларини ҳам  барбод қиладилар. Туҳмат инсоний ахлоқнинг олий мақомини барбод қилади ва лол қоларли тезликда инсонни қадр-қиммат ва яхши сифатлардан маҳрум қилади. Ҳақиқатки, ғийбат ғийбатчининг қалбидаги ахлоқ таянчларини таг-тубигача ёндириб юборади.

Ғийбат тиниқ фикрларни шунчалик йўлдан оздирадики, ақл-идрок дарвозалари унинг учун маҳкам қилиб беркитиб қўйилади. Унинг жамиятга кўрсатадиган таъсири ҳақида фикр юритар эканмиз, у жамият аъзоларига улкан зарар келтираётганини пайқаймиз.

Фисқ-фужур жамият аъзолари ўртасига душманлик ва нафрат уруғини сочиб тушкунликка  тушириш ролини ўйнайди. Исталган миллат  одамлари ўртасида унинг тарқалишига имконият берилса, фисқ-фужур уларни улуғворликдан, обрў-эътибордан маҳрум қилади ва нохуш эҳтиросларни келтириб чиқаради.

Таассуф билан айтиш керакки фисқ-фужур ҳамма жамиятлардаги кишилар орасига кириб кетганлиги ҳолатини биз тан олишга мажбурмиз. Бу нарсани ҳаётнинг барча кўринишлари бир-бири билан боғлиқ бўлганидек, бир синфда пайдо бўлиши мумкин бўлган маънавий ва руҳий оғиш бошқа синфларга ҳам кириб бораётган ҳолат тасдиқлаб турибди. Фисқ-фужурнинг тарқалиши натижасида тушкунлик ва шубҳаланиш жамоатчиликнинг ақл-идрокини қоронғилаштириб, одамлар бир-бирларига нисбатан ишончларини йўқотадилар. Бу ҳолатни эътиборга олиб, ишонч билан айтишимиз мумкинки, агар жамият  дўстона муносабатлар ва яхши сифатлар билан ёритилмас экан, у ҳеч қачон бирлик ва ҳамоҳангликка эриша олмайди. Яхши сифатлардан маҳрум бўлган жамият шубҳасиз, ҳаётнинг ҳақиқий белгилаб берилган йўл-йўриқларидан четда қолади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.