Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Меърож саҳналарига назар

Меърож саҳналарига назар

3Jokes_comКириш

Меърож саҳнаси, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) нинг қатъий мўъжизаларидан бири ҳисобланиб, бу борада Қуръони каримда ҳам очиқ-ойдин келтирилган. Албатта, пайғамбаримизнинг меърожга бўлган сайрлари, кўпгина уламо ва донишмандларнинг китобларида тўлиқ ва мукаммал ҳолатда келтирилган бўлиб, ислом мактабида ўзгача ўринга эгадир. Қуйидаги “Меърож саҳналарига назар” мақоласида пайғамбаримизнинг меърож сайридаги саҳналарида мушоҳада қилган айрим ҳолатлар келтирилди ва ундаги озгина маълумотдан кўплаб ибрат олишни Яратгандан сўраб қоламиз.

Пайғамбаримиз (с.а.о) кўрган меърожнинг турли саҳналари 

  Осмонларга кўтариладиган вақтимда, экин-текин қилиш билан машғул бўлган бир гуруҳга кўзим тушди ва улар бир томондан экишар ва бошқа томондан экканларини ўриб олардилар. Шу пайт мен Жаброилдан буларнинг кимлигини сўрадим? Жаброил деди: Улар Аллоҳ йўлида тиришувчи ва жиҳод қилувчилардир. Уларнинг ҳар бир қилган хайрли ишлари, Аллоҳ даргоҳида етти юз баробар ортиғи билан уларга ажру мукофот ато этилгай ва бундай кишилар, ҳар қанча Аллоҳ йўлида ўз молу жонидан кечса, уларни (охиратда) ортиғи билан қайтариб олгайлар.

    Кейин ўзимнинг умматимдан бўлган бир қанча аёлларни жуда қаттиқ азобда кўрдим ва уларнинг бу ҳолига таажжубланиб, ҳатто уларнинг бундай ўта шиддатли азобланаётганига йиғладим.   У ерда бир аёлга кўзим тушди, қарасам сочларидан осилган ва мия қисми қайнаб чиқар эди. Ва яна аёлни кўрдим ўз тилидан осилиб, жаҳаннамнинг доғ бўлиб қайнаб турган суви халқумига тўкилиб турарди ва кўкракларидан осилиб турган бошқа бир аёлни кўрдим. Ва яна шундай бир аёлни кўрдимки, ўз баданининг гўштини еяр ва унинг остидан олов шўъласи қўйиларди. Ва яна бир аёлни кўрдим, оёқлари қўлларига боғланган бўлиб, илонлар ва чаёнлар унинг ҳамма ёғини қамраб олган эдилар. Ва яна оловдан бўлган тобутда кар ва кўр, бош мияси бурунидан келар ва пес-мохов касаллигидан бадани майдаланиб кетган аёлга кўзим тушди. Ва яна шундай аёлни кўрдим, оловли тандирда оёқларидан осилиб турар эди. Шунда кўзим бошқа бир азобланаётган аёлга тушди, қарасам олд ва орқа томон баданининг гўшти оловли қайчилар билан кесилиб турарди. Яна кўзим бошқа аёлга тушди, унинг юз ва қўллари куяр ва ўзининг рўда ва ичакларини еяр эди. Қарасам бир аёл, боши чўчқаники ва баданининг қолган қисми эшакнинг бадани ва минглаб турли хил азоблар билан азобланар эди.

  Шундан сўнг яна бир итнинг шаклида бўлган аёлни кўрдим ва олов унинг орқасидан кириб, оғзидан чиқарди ва малоика унинг бош ва баданини оловли гурзилар билан уриб эзар эди.  Шунда мен Жаброилдан уларнинг нима учун бундай қаттиқ азобланаётганини сўрадим. Ва у деди: Аммо сочидан осилиб турган аёлнинг гуноҳи, тириклик чоғида ҳеч вақт сочини номаҳрам эркаклардан ёпмаган ва Аллоҳнинг бу хусусидаги фармонига беаҳаммият ва бефарқ бўлганидир. Ва тилидан осилиб турган аёлнинг гуноҳи, эрига тили билан озор етказган аёлдир ва лекин кўкрагидан осилиб турган у аёл, Аллоҳ таоло эрининг баробарида унга вожиб қилган аёллик вазифасидан бош тортганидадир. Ва лекин ўз баданининг гўштини еядиган аёл, ўзини бошқалар учун зийнатлагани сабабли бундай азобга дучор бўлгандир. Аммо оёларидан осилиб турган аёл эса, эрининг рухсатисиз уйдан ташқарига чиқар эди. Ва лекин қўллари оёқларига боғланган ва уни илонлар ва чаёнлар қамраб олган аёлнинг гуноҳи, баданини тоза сақламаслиги, кийимларини покламаслиги, ҳайз ва жанобат ғусулларини бажармаслиги ва баданини нажосатлардан пок тутмаслиги ҳамда намозга енгил қарагани учундир. Ва кар, кўр, лол бўлиб қолган у аёл, зинодан фарзанд ортириб, ўз эрининг бўйнига ташлагани сабаблидир.

  Ва баданининг гўшти оловли қайчилар билан қирқилаётган аёлнинг гуноҳи эса, бошқа эркакларнинг ҳавасини келтириб, ўзини уларга кўз-кўз қилгани учун бундай шиддатли азобга дучор бўлгандир. Лекин юз ва бадани куйиб ўзининг рўда-ичакларини еяётган у аёл, эркак ва аёл номаҳрамларни ношаръий йўл билан бир-бирига етиштиргани учундир. Ва боши тўнғизники  ва бадани эса эшакники бўлган аёл, чақимчи ва ўта ёлғончи экани сабаблидир. Аммо юзи итнинг юзи ва олов орқасидан кириб, оғзидан чиқаётган у аёл, хонандалик қилгани учун бўлиб ва ҳасадгўй аёллар ҳам шу каби азобга дучор бўлгайлар. Ўз умр йўлдошининг ғазабига дучор бўлган аёлнинг ҳолига вой бўлсин ва умр йўлдоши ундан  рози бўлган аёлга қандай ҳам яхши.

   Кетаётиб кўзим бир гуруҳга тушди, қарасам уларнинг бошларини тош билан уриб эзаётган эдилар ва ўша уриб эзилган бош, қайтадан аввалги ҳолига қайтар эди ва лекин яна тош билан уриб бошини эзишар эдилар. Шунда буларнинг кимлигини сўрадим? Жаброил деди: Улар, намозга енгил қараганлар бўлиб ва намозини ўқимай туриб уйқуга борганлардир ва булар намозга бе аҳамият бўлганликлари учун қиёматга қадар азобланурлар.

   Яна бир жамотга кўзим тушди қарасам эски матони ўз авратига қўйиб, дўзах томон юборилишар эди.   Сўрадим: Булар кимлар? У деди: Булар, Аллоҳнинг фармонидан бўйин товлаб ўз молидан закот бермаганлардир ва улар қиёматга қадар шундай азобга дучор бўлгайлар.

       У ерда яна бир гуруҳни кўрдим. Уларнинг олдига бир бўлак  покиза ва пиширилган гўшт қўйилган, лекин бир бўлак хом ва ўта бадбўй гўштни ейишар эди. Шунда мен Жаброилдан уларнинг кимлигини сўрадим? У деди:  Пок ва ҳалол гўштни қўйиб, ҳаром ва шубҳали гўштни еядиганлар, ўзларининг пок ва покиза аёлларини ташлаб қўйиб, ҳаром ва зино йўли томон кетадиганлардир, ҳамда аёллар ўзларининг ҳалол эрларини ташлаб қўйиб, ҳаром (йўлга) эркакларга қараб юзланганлардир.

   Бир гуруҳ жамоатни кўрдим, уларнинг лаблари ва тилларини оловли қайчилар билан кесишар эди ва лекин ўша кесилган ерлар яна ўз ҳолига қайтар эди. Бу аянчли ҳол мудом давом этар эди. Дедим: Булар кимлар? Шунда Жаброил, хатиблардир дея жавоб бериб, яна сўзлашда давом этди. Улар инсонларга панд-насиҳат қилиб, уларни солеҳ амалларни бажаришга чорлайдилар, лекин ўзлари амал қилмайдиган хатиблардир ва ундайлар шундай азобга дучор булгайлар.

    Жаннатнинг Аллоҳга бўлган хитоби

    Яна бир ерга етиб келдим, у ерда хушбўй ҳидларни ҳидладим ва ёқимли товушлар қулоғимга чалинарди. Шунда дедим: Бу қандай диёр ва бу ернинг ҳиди қандай ҳид ва бу овоз қандай овоз? Жаброил жавоб берди: Бу жаннат ҳидидир ва бу овоз жаннат қуриқчилари овози бўлиб, улар шундай дейишарди: Эй Тангри! Ҳар неники ваъда этдинг, уни бажаргин. Мендаги хоналар, нозук ва қалин ипаклар ҳамда ҳарир ипаклардан бўлган матолар, дебо, луъ-луъ, маржонлар, олтин ва кумушлар тўлиб тошиб ўз камолига етишган. Шунингдек кўзалар ва қадаҳларда сувлар ва майлар каби тотли ичимликлар тўлиб тошган. Эй маъбудим! Сен ўз фармонингни бажарганларга жаннатни ваъда бердинг. Энди эса марҳамат қилсинлар, мен томон келсинлар ва кела қолсинлар. Шунда Аллоҳ томонидан хитоб бўлди: Эй беҳишт! Ҳар бир мўъмин менга ва пайғамбаримга иймон келтирса, ҳамда ширк келтирмаса ва солеҳ амаллар бажарса, омонда бўлгай ва охир-оқибат сен томон йўл олгай. Ҳар ким мендан сўраса, истагунича унга бергайман.Ҳамда ҳар ким менга қарз берса, мукофотини бергайман ва ҳар ким менга таваккал қилса, ўз кафолатимга олгайман.

    Шундан сўнг яна бир водийга етиб келдим, у ердан ёмон ҳидлар келар ва ёқимсиз товушларни эшитардим. Шунда мен бу нима ва бу ер қандай ер дея сўрадим? Жаброил деди: Бу дўзах водийсидир ва бу овоз дўзах қўриқчилари овози бўлиб, улар шундай дейишади.

    Эй Раббим! Ўз ваъдангни бажаргин. Мендаги занжирлар ( اغلال وسلاسل ), аччиқ дарахтлар (زقّوم), қайнаб турган сувлар (حميم), алангали оловлар (سعير), ўта бадбўй тиканлар ( ضریع )  ҳамда, бадани оловда эриб, сув бўлиб оқадиган даражадаги (غسلين و غسّاق ) каби азобларим тўлиб тошди. Менинг қаҳрим хатарли ва мендаги иссиқлик ҳарорати ўта ваҳшатлидир.   Мен Жаброилдан унинг айтаётганлари нима дея сўрадим? шунда Жаброил, Охиратга ва ҳисоб-китоб кунига ишончи бўлмаган ҳар мушрик ва кофирнинг дўзахдаги макони дея жавоб берди.

  Кетаётиб йўлимда бир кишини кўрдим ва унинг ўнг қўлида эшик бўлиб, ундан яхши ҳидлар келиб турар ва у ҳар гоҳ ўша эшикка қараган сайин, хурсанд бўлиб кетарди. Лекин унинг чап қўлида яна бир эшик бўлиб, ундан жирканчли ҳидлар келиб турарди. Аммо унга қараганда эса, юрак бағри эзилиб йиғлаб юборар эди.  Шунда мен бу ким дея Жаброилдан сўрадим? У сенинг отанг, Одам атодир дея Жаброил жавоб қайтарди. Унинг ўнг ва чап қўлида жаннат ва дўзах эшиклари бўлиб, ҳар гоҳ ўнг қўлига боққанида жаннатни кўрар ва фарзандлари у томон келаётганини кўриб, қувонар эди. Аммо чап қўлига боққанида эса дўзахни кўрар ва  унинг фарзанди жаҳаннам томон йўл олганини кўргач, кўзида ёш ҳалқалар эди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.