Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Айрим Ҳаётий Саволларга Жавоблар

Айрим Ҳаётий Саволларга Жавоблар

1. Аҳли суннатга турмушга чиққан  шиа аёлининг талоғи, ким томонидан берилмоғи лозим? Аҳли Байт мактаби олими томониданми ёки аҳли суннат олими томониданми?
 Аҳли суннатга турмушга чиққан ҳар бир Аҳли Байт издошларидан бўлган аёлнинг талоғи  Аҳли Байт мактаби олими томонидан берилмоғи лозим.

2. Агар қаттиқ сел кетиб, мозордаги баъзи бир қабрлар очилса, унинг ҳукми нима?
Мўъмин инсон жасадининг ҳурмати бўлгани учун, уни тезлик билан қайта кўммоқ лозим.
3.  Ўзбекистон давлат ишчисига бир пайтлар давлат томонидан совға қилиниб ер берилган, ана ўша ернинг хумси борми ёки йўқми?
Агар давлат томонидан унинг касби-кори туфайли берилган бўлса, хумс бериш вожибдир.
4. Ҳалол бўлгани шубҳали молдан берилган пулни олса бўладими?
Ҳалол бўлгани шубҳали молдан берилган пулни шаръий ва фиқҳий нуқтаи назардан олиш жоиз. Гарчи ахлоқий нуқтаи назардан олмаса, яхшироқ.
5. Пайғамбаримиз умматлари хунук ҳайвонга айланиши мумкинми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ҳаққи-ҳурматлари учун ул зотнинг умматларидан бўлганлар ҳеч вақт бу дунёда хунук ҳайвонга айланмайдилар. Аммо Охиратда эса бу дунёда айримларнинг бажарган қабиҳ амалларига мувофиқ турли-хил ҳайвонларга айланишлари шубҳасиздир.
6. Аёллар ҳам имом жамоат бўла оладиларми?
 Имом жамоатнинг шартларидан бири, эркак кишининг имом бўлишидир. Аммо аёллар мутлақо имом жамоат бўла олмайдилар.
7. Карбалога борганда намозини йўлда ўқиб кетган, ўша йўлда ўқилган намознинг ҳукми нима?
Карбалога борганда йўлда ўқиб кетилган намозни қайтадан ўқиш эҳтиётдан саналади.
8. Инсон, қибла қайси томонда эканлигини қандай билса бўлади?
Қиблани топиш учун, икки ё уч киши (одил) одамдан сўрасин ёки ўша ернинг қабристонидан билса бўлади ва ё намоз ўқимоқчи бўлса, ҳар тўрт томонга қараб намозини ўқисин.

Share

Check Also

Ҳазрат Али (а.с) барча Бомдод намозларини жанобат ғусли билан ўқиганларми?

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўп ўринларда ҳазрат Али (алайҳис салом) Бомдод намозларининг ҳаммасини жанобат ғусли билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.