Вожиб ғусллар

 Қайси вақтлар ғусл қилиш вожиб бўлади?
Қўйидаги ўринлирда ғусл қилиш вожиб бўлади:
1. Жанобат ғусли: (инсон жинсий алоқада бўлганда ва ё эркакдан баъзи бир суюқлик чиққани сабабли вожиб бўладиган ғусл).

2. Ҳайз ғусли: (Аёллар ҳар ой кўрадиган ҳайз қонидан сўнг покланиш учун олинадиган вожиб ғусл).

3. Нифос ғусли: (Аёллар болани дунёга келтирганидан кейин, нифос қонидан сўнг олинидиган вожиб ғусл).

4. Истиҳоза ғусли: (Аёллар маълум бир касаллик туфайли кўрадиган қондан сўнг, намоз ўқиш учун олиниши вожиб бўлган ғусл).
5. Масси маййит ғусли: (Агар бирор кимса, ғусл берилмаган жонсиз инсоннинг баданига тегса яъни: баданини ўликнинг жасадига тегизса, масси маййит ғуслини бажариши лозим.
7. Маййит ғусли: Мусyлмон инсон вафотидан сўнг, унга ғусл бериш, кафанлаш ва унга намоз ўқиб кўмиш ҳар бир мусyлмонга вожибдир ва агар баъзилар ушбу амалларни бажарсалар, қолганларнинг зиммасидан соқит бўлади.
8. Назр ва қасам ичиш билан вожиб бўладиган ғусл.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.