Home / Шариат қонунлари / Намоз / Таҳорат / Вузу / Вузунинг қандай олиниши ва унинг ҳукмлари. (Суратли холда)

Вузунинг қандай олиниши ва унинг ҳукмлари. (Суратли холда)

Таҳорат          

 Таҳорат деганда хар кандай инсонни покланишига тегишли масалалар киради ва бу покланишлар ислом шариатида бир неча кисмлардан иборат. Ушалардан баьзи бирларни айтиб ўтамиз: Истибро, Вузу, Ғусл, Таяммум.

 

 Истибро 

  Мустаҳаб  амаллардан бири бўлиб, инсон пешобидан кейин бажариладиган амалга истибро дейилади. Бу амал сийдик қайтиб оқмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун амалга оширилади.  Унинг тартиби қуйидагича:

1) Агар  орқа  тарафингиз  нажиз  бўлса, нажосатни   тозаланг ва ювинг.

2) Сийдик  тамом  бўлгач, чап  қўлни  ўртанчи  бармоқ билан сийдик йўлини орқадан  то тухумларгача  3  марта  тортинг.

3) Бош  бармоқни олатни  устига, кўрсаткич  бармоқни эса олатни тагидан  қўйиб  то хатнагоҳгача  уч  марта  тортинг.

4) 3 – марта (олатни) учини сиқиб чиқаринг.  

Мана шу  амалга  Истибро  дейилади.

                            Вузу   

Вузунинг шароитлари:

1. Сув пок бўлсин.

2. Сув мутлақ (*) бўлсин.

* Мутлақ суви  ҳеч нарсадан  олинмаган сув. Шу сабаб олма суви, узум суви, лимон суви  мутлақ эмас .

3. Сув мубоҳ бўлсин.

4. Сув идиши ҳам мубоҳ бўлсин ( ўғирланган ёки эгасидан  сўроқсиз  олинмаган бўлиши керак.)

5. Сув идиши тилло ёки нуқрадан бўлмасин.

6. Бадан аъзолари ( вузу оладиган аъзолар ) пок бўлсин.

7. Намоз ўқишга  вақт  бўлсин. (Агар вузу олсангиз,  намоз  вақти ўтиб   кетадиган бўлса, у ҳолда  таяммум қилиш керак.).

8.  Вузу «ҚУРБАТАН ИЛАЛЛОҲ» (Аллоҳ учун) бўлсин.

9. Вузуни амаллари бирин- кетин бўлсинки,    уларни орасида фосила ( вақт ўтишлик) бўлмасин.  Фосила пайтида қўлингиз ёки юзингизни суви бутунлай қуримасин.  

10. Вузу олишни одамни ўзи  бажариши керак.  Агар  бирор одам   ёрдам берса (масалан; сув  солса)  вузуси бузилади.      

11. Сувни зарар етмаслик ҳолатда ишлатиш  керак.  Масалан; сув муздек ва  у сувда вузу олса, касал бўлади.

12. Вузуни сувини бадан аъзоларига тегишлиги  учун тўсиқ  бўлмаслиги керак. Масалан; краска , ёғ ва бошқа нарсаларни олдин яхшилаб ювиб ташлаш зарур, акс ҳолда баданга сув тегмайди.

Вузуни нималар бузади

1.Сийдик чиқиши

2. Ахлат чиқиши.

3. Ичак ва меъда елларининг чиқиши.

4. Уйқу (қулоқ эшитмайдиган ва кўз кўрмайдиган холатда).

5. Ақлдан оздирадиган ҳолатлар. Масалан; маст бўлиш, беҳушлик, девоналик.

6. Ғуслни вожиб қиладиган нарсалар. Масалан: масси майит (ювилмаган ўликка тегинишлик) , мани (сперма) чиқишлиги.

7. Аёлларда истиҳоза қонининг келиши

            Вузу қандай олинади?

  1.  Ният. Масалан; 2- ракат намоз учун ёки қуръон ўқиш  учун.
  2. Сув билан оғиз чайқалади ( мустаҳаб).
  3. Юзни учинчи бармоқ ва бош бармоқ кенглигида соч чиққан жойдан жағнинг охиригача сув қўйилади.
  1. Ўнг қўл тирсакдан то бармоқларнинг учигача  ювилади.                                                                       
  2. Сўл қўл ҳам шундай ювилади.                                                                                                          
  3. Бошни  тўртдан бир қисмига масҳ тортилади. (Пешонасини тўғрисидан тортилади)                                                                                            
  4. Аввал рост оёқни бармоқлардан то тўпиғигача масҳ тортиш керак.                                                       
  5. Кейин эса чап оёқни бармоқлар учидан то тўпиғигача масҳ тортиш керак.                                                  

 

Share

Check Also

Иртимосий вузунинг ҳукмлари

  Иртимосий вузу шундан иборатки, инсон юз ва қўлларини вузу олиш ниятида сувга киргизади ёки …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.