Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Душманликдан келиб чиқадиган зиддиятлар

Душманликдан келиб чиқадиган зиддиятлар

Инсонга душманлик ва бошқаларга нисбатан  нафрат ҳиссидан ортиқ таъсир кўрсатишдек оғир юк ва ёки руҳият ва хулқни пароканда қиладиган нарса йўқ. Нафрат инсоннинг бахти ва роҳатига энг зарарли таъсир кўрсатувчи ҳиссиётлардан биридир. Нафрат ғазаб ҳиссидан келиб чиқади ва инсоннинг маънавий мувозанатини бузади.

Инсон ғазабга тўлган ҳолатида бўлганида қандайдир сабаб унинг қалбидаги нафратни сўндириб, уни тинчлантириш ва руҳий кескинлигини йўқотиши мумкин. Аммо бу нафрат учқуни инсоннинг қалбида бахт ва оромни алангалатиш учун қолиши ҳам мумкин. Эзгулик, руҳий мувозанат, ором ва ҳамоҳангликнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланган олижанобликка қарама-қарши ўлароқ нафрат ва душманлик ихтилофлар ва нифоқдан келиб чиқади. Улар бузуқ руҳдан пайдо бўлади. Қаҳр-ғазаб тоқатсизлик ва руҳий кескинликни йўқотади, аммо ёмонликка ёмонлик билан  жавоб қайтармоқчи бўлган инсон бошидан кечираётган бошқа бир шароитларда юзага келадиган ранжу-алам анчагина кучлидир. Бунинг сабаби шундаки, охирги ҳолатда инсоннинг изтироблари ўткинчидир, аммо адоват намоён бўлганида онгни доимий равишда мағлуб қилиш учун  яширин нафратни қўзғатади. Бундан ташқари қандайдир бир ёмон ишни амалга ошириш билан душманлик йўқ бўлиб кетмайди, у қалбдаги яранинг чандиғини оширади ва одамни мудофаа  ва қасосга тайёрлайди. Душманлик аламли оқибатлар ва ғашликларга эга бўлиши мумкин бўлиб, у пайдо бўлгач,  даволанмайди. Киши нафрат ва душманлик сабабли нооқилона ҳаракати  натижасида ўз виждонининг абадий қурбонига айланади. У чуқурлашиб кетса, ўзига катта дарду аламни олиб келади. Шундай шахслар борки, уларнинг ҳаётида олижаноблик ва эзгуликка ўрин йўқдир, чунки улар ҳеч қачон  бошқаларнинг камчиликларини ёки ўзларининг ўзларига зид бўлган  заррача хуружларини кечира олмайдилар. Бундай ҳиссиёт уларни оловли тубсизликка олиб борсада,  ўз қувватлари ва маҳоратларини қасос олишга интилишга сарфлайдилар. Тез ғазабга минадиган шахслар тез ўч олишга мойилдирлар. Улар ўзларининг ахлоқларига нисбатан энг кичик бир танқидни ҳам кўтара олмайдилар; бошқа томондан эса, кучли хислатдаги  одамлар танқиддан амалий жиҳатларни топиб оладилар ва шу тарзда яхши томонга ўзгаришга тайёрланадилар. Бир олим айтганидек, “Танқидга кескин эътиборни қаратиш пишиб  етмаганликнинг кўрсатгичидир, чунки кўп ҳолларда шу каби эътиборни қаратиш учун камситиш ёки ҳақоратлаш ҳақида гап кетмаётган бўлади. Инсон амалда бўлмаган ҳақоратланишга арзимас сабабларни ўзича фараз қилади, ёки ҳақоратланиш тасодифий бўлиши мумкин. Иккала ҳолатларда ҳам изтироб чекиш ва хафа бўлишга зарурият йўқдир. Агар ҳақоратлаш билиб туриб амалга оширилганда ҳам, барибир бу аниқ камчиликка қилинган муносабат бўлиб, бунда киши ҳақиқатда изтироб чекиши мумкин, бу ҳолатда у ранжимаслиги, ўз камчилигини бартараф этиш учун ишлаши лозим; агар ҳақоратлаш асоссиз бўладиган бўлса, киши унга ҳаддидан ортиқ эътибор бермаслиги, уни ҳақоратлаётган киши ҳам худди шунингдек, ёмон аҳволда эканлигини тушунмоғи лозим, у касал ва ўйламай, бемулоҳаза бир ҳолатда қасос олишга интилади ёки бировларга ёмон ишларни тўнкаб, ўзининг билимсизлиги оқибатида бошқаларни камситишга интилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мулоҳазали одам билимсизлик билан қилинган ишлар учун изтироб чекмаслиги лозим” Ўч олиш ҳолатлари инсон изтироб чекадиган ва ёхуд болаликда қандайдир жароҳатланиш натижасида олинган дилдаги яширин кек оқибати бўлган ёки носоғлом ижтимоий муҳитнинг таъсири натижасидаги ўзининг ҳақирлиги, кўримсизлигини ҳис этишдан келиб чикиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, ўзининг қатор соҳаларда аҳамиятсизлиги билан эътибордан четда бўлганлар ўзларининг камситилганликлари ва омадсизликларини  тиклашлари учун ўч  воситадир. Бундай одамлар бошқаларни ҳақоратлаш учун ҳар қандай имкониятларни излашади ва исталган жиноятга бора оладилар.   Бундай шахсларнинг  адоватдан қутилишларида самарали омиллардан бири – ҳаётда олий мақсадларга интилишдир. Зеро, ўзининг руҳини тозалайдиганлар ва хулқини такомиллаштирадиганлар, бошқа мақсадларга бефарқ бўлиб, бошқалар томонидан қилинадиган ёқимсиз муомалага эътиборсизлик билан қарашади.   Бошқалар томонидан қилинган ярамас муомалага бизнинг муносабатимизни чегаралаш ўз қўлимиздадир. Ўз фикрларимизнинг йўналишларини танлаш ҳам ўз ихтиёримиздадир, шунинг учун биз ўз эркимиз бўйича руҳиятимизни эзиб турган қасос олиш ҳиссини бартараф этиш йўлидаги изчиллигимизни мустаҳкамлай бориб, бизга кўрсатиладиган турли омилларинг таъсирини бошқаришимиз мумкин. Аммо агар биз ўз ахлоқий  мажбуриятларимизга бепарво бўлсак, бошқалар ўз камчиликларимизни бартараф қилишда бизга ёрдам кўрсата олмай қоладилар. Ўч турли хилдаги шаклларга бурканиши мумкин. Баъзи бир одамлар ўзларининг душманларига уларни ҳалоллик ва сидқидиллик сари бошлаб бораётган қилиб кўрсатиб, жиддий зарар етказадилар. Ўчнинг бу каби шаклини ишга солган одамлар яққол фитначидирлар. Бир ғарб олими айтганидек, “Нафрат ва адоват руҳий енгил хусусиятдан, айниқса, ҳеч қандай бошқа тайинли сабабсиз келиб чиқади. Биз кўпчилик масалаларни биродарона ҳал эта оламиз, аммо  манманлик ва нодонлик бундай қилишга бизга йўл бермайди. Кўп ҳолларда биз кичик бир арзимас хатолари учун дўстларимизни ташлаб кетамиз. Баъзан биз уларнинг бегуноҳликларини биламиз, аммо уларни кечиришдан бош тортамиз. Биз уларга нисбатан адолатсизлигимизни энг кам даражага камайтира олиш ҳолатида  бўла олишни мен истардим”.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.