Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Жамият гуноҳларга ботган

Жамият гуноҳларга ботган

Шубҳа йўқки, ҳозирги дамда кишилик жамияти маънавий оғишлар  ва руҳий низолардан азият чекмоқда ҳамда ўзларини  моддий қулайликлар билан таъминлаш суръатига мувофиқ миқдорда ўз ахлоқини такомиллаштириш йўлида омадсизликка йўлиқмоқда. Бундай жамиятлар кундан кунга ҳаёт дарёсини муқаррар азоб-уқубатлар билан тўлдириб кетаётган ўткир касалликлар билан тўқнашиб бормоқдалар.

Азоб-уқубатларни бартараф этиш учун жиддий курашаётганлар ўз ҳаётларини заҳарли гуноҳлар билан тугатмоқдалар ва ўзларининг маънавий азоблари ва ташвишларини камайтириш учун бахтсизликдан нажот излаш йўлларида  таслим бўлмоқдалар. Аммо бахтнинг порлоқ қуёши ўзининг заррин нурлари билан ҳеч қачон уларнинг ҳаётларини илитмайди.

Бу одамлар барча чеклаш ва қоидалардан озод бўлдик деб ўзларини алдадилар ва эндиликда таслимлик ва омадсизлик бўйича  мусобақа килмоқдалар. Агар биз хушахлоқликни инкор этувчи бундай кишиларнинг ҳаётига диққат билан эътибор қиладиган бўлсак, шу нарса намоён бўладики, улар моддий воситаларнинг яратилиш мақсадига қарамақарши тарзида тез ривожланишидан  фойдаланадилар. Улар эҳтиросли моддий  истак ва умидларининг ўқи (асоси) қилиб  оладилар ва гуноҳлар зулмати ўзининг қора кўланкаси билан уларнинг жамиятини қоплаб олади. Улар ўзларининг мислсиз бойликларини бўлмағур  ва бетартиб нарсаларга сарфлагандан кўра ҳақиқий хушахлоқликни эгаллашга сарфласалар, кўп самарали бўлган бўлур эди.

Аммо улар  қабул қилинган ахлоқ меъёрлари доимо ўзгариб туради. Айтиш лозимки ҳар бир исталган жамиятда яхши фазилатлар соғлом шахс мезони бўла олмас экан,  бундай жамият аъзолари уларга қараб интилмайдилар, аксинча, ҳар қандай қарама-қарши таъсирларни инкор қилиб, бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларини танқид қилувчи жамоат фикри таъсирига тушиб қоладилар. Ана шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳозирги замоннинг маданиятли инсонига соғлом, яхши фазилатларни сингдирувчи имкониятлар етмай турибди, шунингдек,  улар истагани каби  жамиятда озод бўлиш ёки бахтли бўлишни кафолатлай олмайдилар.

Машҳур француз олими доктор Карл шундай деган: “Бизга ҳар бир киши моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўзаро бир-биридан  ажратмасдан ўзига муносиб ўрин топа оладиган дунё керак. Ана шунда биз қандай яшай олишимиз мумкинлигини тушуниб етамиз, зеро шунда биз биламизки, ишончли раҳбарсиз ҳаёт йўлидан олға қараб интилиш  хавфли ишдир. Энди эса ушбу хавфни англаб етиб, қизиқки, соғлом фикрлаш услубини излаш билан қандай қилиб биз уни инкор қиламиз. Ҳақиқатда бир ҳовуч одамларгина бу хавфни аниқлаб олганлари аниқ.

Кўп одамлар ўзларининг ҳирс-нафслари билан ўралашиб қолганлар ва у билан шунчалик даражада мастларки,  қанчалик илғор технология уларга таклиф этилмасин,  хуш кўрилган  тамаддун учун ўзларининг тақиқланган  қувончларини қурбон қилишга уларда  мойиллик  йўқ. Бугунги ҳаёт тик қияликдан шовиллаб оқиб турган ва бир лаҳзалик орзулар ҳамда ўткинчи эҳтиёжини қондириш учун тушкунлик уммонида орзу-умидларимизни инкор этиб, уларни ювиб кетаётган дарёга ўхшайди. Кўплаб одамлар ўзларига янги эҳтиёжларни     ўйлаб     топдилар     ва     уларни     амалга     ошириш    учун    тиришиб курашмоқдалар.

  Ушбу эҳтиёжлардан ташқари яна инсоннинг соғлиги учун ичкиликка қараганда янада ҳалокатли ҳисобланиб, уларга вақтинча бахт келтирувчи бўҳтон, ғийбат, мақсадсиз лақиллаб юриш каби бошқа нарсалар бордир”. Жамиятда кенг тарқалган оғишлардан биттаси ғийбат, бу сўз ҳаммага таниш бўлганлиги учун унинг техник маъносини тушунтириб ўтишга ҳожат йўқ деб ўйлаймиз.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.