Home / Аҳли-Байт / Имом Зайнул-обидин (а.с) / Имом Сажжоднинг ўзлари билан аҳмоқона муомалада бўлганларга муносабатлари

Имом Сажжоднинг ўзлари билан аҳмоқона муомалада бўлганларга муносабатлари

Диний раҳнамоларнинг ҳаётлари  биз учун шараф, эзгулик, олижаноблик ва инсонийлик дарсидир. Уларнинг маънавий сифатлари улар қолдирган амалий дарсларда аниқ равшан намоён бўлади. “Кунлардан бирида Имом Али ибн ал Ҳусайн ас Сажжод (а) ўз издошлари  даврасида ўтирганларида у кишига қариндош бир одам келиб имом (а) ни ҳақорат қилади.

Бу кишининг исми  ал Ҳасан  ибн Мусанна эди. Имом Али (а) унга эътибор қаратмайдилар, у кетгач ўз суҳбатдошларига шундай дейдилар: “Бу одам менга нима деганини эшитдингиз. Энди мен истайманки, Сиз менинг орқамдан юриб, менинг жавобимни эшитсангиз”. Шунда Имом Али (а) нинг ёронлари айтдилар: “Истамасак ҳам биз Сиз билан бирга борамиз. Унга мос равишда бирор нарса жавоб айтамиз” Имом Али (а) ўша одамнинг уйига йўл оларканлар,  Қуръондан қуйидаги оятларни қироат қилдилар: “Улар бирир фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзгаларга зулм қилиб қўйсалар (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардирлар”. Қуръон. 3:135 У кишининг шериклари буни эшитиб хулоса қиладиларки, Имом (а) у кишига фақат яхши сўзларни айтадилар. Имом (а) ал Ҳасан ал Мусаннанинг уйига етиб келдилар ва дедилар: “Унга айтинг, бу Али ибни ал Ҳусайн”. У одам буни эшитди ва тўқнашувга тайёр бўлиб чиқди. У Имом Сажжод (а)  унинг қилган ишига қасос олишга келганлар деб ишонди. Ал Ҳасан ибни Мусанна пайдо бўлгач, Имом Сажжод (а) дедилар: “Эй менинг биродарим! Сен менинг олдимга келиб баъзи нарсаларни айтдинг. Агар сен ҳақиқатан ҳам менда бор нарсаларни айтган бўлсанг, мен Аллоҳдан кечирим сўраб дуо қиламан, агар сен мен айбли бўлмаган нарса билан мени айблаган бўлсанг, мен Аллоҳдан  сени кечиришини сўрайман”. У одам Имом (а) нинг сўзларини эшитиб бўлиб у кишининг пешаналаридан ўпди ва деди: “Албатта мен сени сен айбдор бўлмаган нарса билан айбладим. Бу сўзлар мени тавсифлайди”. Иршод ал Муфрид. 257-бет

  Имом Сажжод (а) нинг сўзлари бу одамнинг руҳиятига кучли таъсир этади, улар уни азобдан қутқазди ва олижаноблик ҳамда  пушаймонлик ҳаракатини унинг учун тушунарли қилиб бердилар. Имом ўз сафдошларига бошқаларнинг хатосига олижаноблик ва марҳаматлилик дарсини берди. Шунингдек, у инсон олижаноблик натижасида ҳис этадиган бахтли тавба-тазарруни намоён қилди. Имом Али (а) айтганлар: “Олижанобликнинг йўқлиги камчиликларнинг энг ярамасидир, ўч олишдаги шошмашошарлик эса гуноҳи азимдир”. Ғурар ал Ҳикам.768-бет Қуръони Карим мусулмонларга ҳар доим олижаноблиликни тавсия қилади: “Сизлардан фазилат ва кенг мол -мулк эгалари қариндошларига, мискинларга ва маҳтожларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қачам ичмасин, балки уларни авф қилиб, кечирсинлар!” Аллоҳ Сизларни мағфират қилишни истамайдими? Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. Қуръон. 24:22 Шунингдек, Қудратли Аллоҳ айтган: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала билан) даф этинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур. Қуръон 41:34 Қачонки бирор-бир киши ўч олишга кучи етса, олижаноблик қимматли хислатдир. Имом Содиқ (а) бу нарсани пайғамбарларнинг мақтовга лойиқ сифатларидан ва тақводорлик деб атаганлар.  Сафина ал Бихар 2-ж. 702-бет

  Имом Али (а) олижанобликни ёмонликни келтириб чиқарувчи макрга қарши энг яхши огоҳлантирувчи қурол сифатида қараганлар: “Ўз биродарингга нисбатан эзгу ишларни амалга ошира бориб, танбеҳ бер ва унга хайрихоҳлик бахш этиб, унинг адоватини қайтар”. Наҳжул Балоға. 115-бет Имом Али (а) ўзларининг қисқа, аммо гўзал сўзларида нафратга тегишли муҳим амалга ишора қилганлар. Бу нарса баджаҳл одамлар меҳр-шафқат етишмовчилигидан, қаҳру ғазабдан яраланганликларини назарда тутади: “Ўч олиш чанқоқлигидан раҳм-шафқатсиз одамнинг руҳи кўпроқ изтироб чекади”. Ғурар ал Ҳикам. 178-бет. Руҳшуноснинг нуқтаи назарича, “Баджаҳл одам тез ғазабга минади, у бераҳм душман; у ўзининг арзимас инжиқлиги учун ҳар нарсага тайёр кишилар туридандир. Яхши муомала тарзи душманлик кўринишининг енгилгина йўқота олишига қарамасдан, бундай одамлар ўзларида вулқондек отилишга тайёр ҳислар нафрат ва қасоскорликнинг қутурган денгизини яшириб юрадилар. Бу вулқон биринчи имкон пайдо бўлганда  тиригу ўликни, дўсту душманни тубигача  ёндириш учун ёрилиб кетади. Раванкави Жаҳлдор одамлар чуқур ва руҳий изтироб билан эзилиб юрадилар: “Жаҳлдор одамларнинг руҳиятлари изтиробли, хавотирлари эса саноқсиздир”. Ғурар ал Ҳикам. 85-бет.

  Доктор Дейл Карнеги ўзининг «Қандай қилиб дўстларни забт этиш ва одамларга таъсир этиш” китобида ёзган: “Биз юрагимизда ўз душманларимизга нисбатан нафрат ва адоватни  яширган пайтимизда, ҳақиқатда биз уларга ўзимизнинг овқатимиз, ичимлигимиз, уйқумиз, соғлигимиз, бахтимиз ва ҳатто қонимиз ва босимимизни бошқариш ҳуқуқини берамиз. Аммо ҳақиқатда эса, ўз эркимиз билан уларнинг барчасини назорат қилишга мажбур қиламиз. Бизнинг уларга нисбатан нафратимиз уларга заррача ҳам зарар етказмайди, аммо бизнинг ўз ҳаётимиз азобли жаҳаннамга айланади”. Ҳозирги руҳшунослар руҳий ва маънавий бузилишларни таҳлилий тадқиқотлар билан ташҳислайдилар, сўнгра эса уни даволашга уринадилар. Ўз вақтида Имом Али (а) худди шу нарсани айтганлар: “Виждонни даволаётганда жаҳлдор эрк пайдо бўлади”. Ғурар ал Ҳикам. 490-бет Адоватли одамларга хос хусусиятлардан бири шуки, улар душманларидан ўч  олмагунларича нафрат алангалари сўнмайди. Имом Али (а) айтганлар: “Нафрат бу ғалаба билан сўнадиган яширин оловдир”. Ғурар ал Ҳикам 160-бет

  Бир руҳшунос айтганидек, “Адоватли одамлар ўзларига таҳдид, таъна ва шафқатсизлик ёрдамида қулоқ солишга ва бўйсўндиришга мажбур қиладилар. Ғалабага эришишнинг бундай усули қасоскор одамларга хосдир. Бу нарса Аллоҳ олдида гуноҳи азим бўлишига қарамасдан, улар буни ҳатто осон вазифа деб тушунадилар. Мен бир фақир одам бошқариб бораётган мотоцикл билан бошқариб бораётган машинаси тўқнашиб қолган армия зобитини биламан. Мотоцилнинг орқа ғилдираклари устига иккита кўза солинган сават қистирилган эди. Тўқнашув оқибатида мотоциклнинг орқа ғилдираги ўзига қистирилган сават билан жиддий шикастланди. Йўл синган кўзалардан  оқиб тушган сутдан оппоқ бўлди. Камбағал одам айбдор эди шекилли, аммо унинг ҳолати унга ташланган “маълумотли” зобитнинг шафқатсизларча ҳақоратини эмас, раҳм-шафқат ва эзгуликни талаб қиларди. Камбағал одам умидини узиб, ўлимига тайёр туриб, тиззасида эмакларди. У ўзини гўёки зобит узоқ йиллардан буён биладигандай қилиб унга жавоб берди. Шу тарзда у беихтиёр равишда кўп вақтдан буён қалбида ҳукмдор, ёмон йўриқчига нисбатан яшириниб ётган нафратини намойиш қилди. Лекин дўстим кекса бир зобитни шундай ҳақоратлагани учун камбағални жазолаб қўймоқчи бўлди, аммо мен ва яна бир дўстим билан уни бу нарсадан сақлаб қолдик. Бутун кеч давомида биз уйида меҳмонда бўлган зобит тўхтовсиз равишда жинояти учун “қасос” олмаганлиги сабабли бизни ва ўзини койирди. У камбағалдан ўчини ололмагани ҳеч қачон учун бизни ва ўзининг ожизлик қилганини кечира олган эмас. Раванкави. Имом Али (а) айтганлар: “Адоват қаҳрни тезлатади” Ғурар ал Ҳикам 21-бет Шунингдек, бир руҳшунос айтган: “Агар сиз қаҳрлик одамнинг талабини бажармаган бўлсангиз, асоссиз бўлсада унинг дили ғаш бўлади ва унинг эркига бўйсунмаган одамдан қасосини олмагунча тинчланмайди”. Раванкави Инсон ўз қалбидаги нафрат тарзини қувиб чиқаргандагина руҳ, идрок ва виждон уйғунлигига эришади. Имом Али (а) айтганлар: “Қалбидан нафратни суғуриб ташлаган одамлар юракда ва идрокда енгилликка эга бўладилар”. Ғурар ал Ҳикам.666-бет. Бир руҳшунос айтганидек, “Инсон қанчалик ортиқча даражадаги қаҳр-ғазаб ва нафратдан қочар экан, қалбга нороҳатлик келтирувчи асаб бузилишликдан ўзини шунчалар кўп ҳимоя қилади”. “Слэкшн джоурнэл”. Руҳшунослик бўлими. Ўзини душманлик ва қасоскорликдан  тозалаган инсон бахтли инсондир. Имом Али (а) айтганлар: “Қалб адоват ва душманликдан холи бўлганда бахт келади”. Ғурар ал Ҳикам, 399-бет.

  Фикримизни биз муҳим бир жиҳатда тугаллаяпмиз,  у ҳам бўлса, баъзи ҳолатларда ислом қатор қилмишларга кўнгилчанликни ман этади. Тўғри, ислом хавфсизлик ва тартибни  ўрнатишни ўзининг мақсади қилиб қўйди, аммо, жамиятнинг манфаатларига  ёки унинг хавфсизлигига суиқасд бўладиган ишларни жазолашни муҳим деб ҳисоблайди. Жазолаш кодексининг моддалари одамларнинг ўзлари фойдаланишлари мумкин бўлган ёки бепарволик билан қарайдиган ҳуқуқларидир. Бу қонун-қоидалар Аллоҳнинг инсонлар учун  белгилаб берган тартибидир.

Share

Check Also

Имом Сажжод (а.с) ва ҳақсизликка қарши курашиш услублари

Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли-Байтиларининг ҳаёт тарихига назар ташласак, ойдин тарзда маълум …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.