Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Очкўз одам ҳеч қачон борига қаноат қилмайди

Очкўз одам ҳеч қачон борига қаноат қилмайди

.Биз яшаб турган ҳаётий дунёдаги мавжудлигимиз туғилган пайтимиздан бошлаб доимий равишда дуч келиб туришимизга тўғри келадиган турли хилдаги эҳтиёжларимизни қондиришга боғлиқдир. Ушбу эҳтиёжлардан баъзи бирлари биз учун энг муҳим ҳисобланиб, улар ичида овқат, кийим-кечак, турар-жой кабилар бордир.

Бизнинг ҳаётий фаолиятимизни таъминлаб турувчи эҳтиёжлар тўласинча табиий хусусиятга эга бўлиб,  бу нарса инсоннинг ўзига озиқ-овқат топиш учун пул топиш, ўзининг ҳаёт йўлидаги барча муаммоларини унинг ёрдамида ҳал этишга азалдан интилиб келишидан иборатдир. Юқорида айтиб ўтилганлардан баъзи бар муҳимларини ажратиб олиш мумкин. Агар инсон камбағаллик билан ўралашиб қолган бўлса, у бутун кучи билан ундан қутулишга уринади. Агар инсон бойликка эга бўлса, уни манманлик ва ўзини ҳаммадан юқори қўйиш эгаллаб олади. Агарда инсон жуда бой ва ўзини тўла таъминлай олса,  у бутунлай манманлик ва ғафлат ҳукмронлиги остида бўлади, ёмон кучлар ва ёмон ниятларнинг енгилгина ўлжасига айланиб қолади. Ҳаёт шахснинг ўзига хос хусусиятларидан, унинг идроки ва руҳиятидан келиб чиққан ҳолда турли шаклларни қабул қилади. Масалан, кўпгина одамлар борки, ёки улар ҳақиқатни била олмайдилар, ёки омад ва хавфни ажратиш даражасига ета олмайдилар. Ҳаётий вазиятларни тушуниш, бахтга эришиш мавжудлик сирларини англаш, ўз-ўзининг моҳиятини англашни талаб қилади. Идрок ва мантиққа суянибгина бунга эришиш мумкин. Инсон нима учун дунёга келганини ва бахтга қандай эришиш мумкинлигини тушуниб етмоғи керак. У шундай услубни танламоғи лозимки, унинг ёрдамида ўзининг табиий ва маънавий эҳтиёжларига  мувофиқ равишда такомиллашмоғи мумкин бўлсин. Шу билан биргаликда омад ва бахт инсон учун доимо моддий бойлик ва имкониятларни сарф қила боришни билдирмайди, чунки моддийлик бу ҳаётда бирдан бир мақсад эканлигидан анча йироқдир. Ўз навбатида, моддий бойликларни қўлга киритиш жараёнида ахлоқ ва диёнат чегараларини босиб ўтмаслик лозим. Доктор Карлнинг фикрича: “Шахсий манфаатлар бизнинг онгимизни либерал материализм қайтадан тиклаган даражадаги ғоявий муҳитда  тўласинча қамраб олади. Кўз олдимизда молдунё энг катта бойлик бўлиб қолади, қўлга киритган ютуқларимиз эса банкдаги ҳисоб билан ўлчанади. Иқтисодий соҳаларга бирламчи эътибор берувчи жамият инсон ҳаётини ахлоқ қоидаларига тўласинча бўйсўндиришни талаб қилувчи олий ахлоққа мойил эмас. Ўзининг бутун умрини иқтисодий муаммоларни ҳал этишга бўйсундирган одам  ахлоқ қонунлари бўйича яшай олмайди. Шубҳа йўқки, ахлоқгина бизни ҳақиқатга олиб боради, бизнинг барча жисмоний ва руҳий фаолиятимизни ҳақиқий инсонпарварлик тузум томонидан ишлаб чиқилган меъёрларга мувофиқ ташкил этади. Ахлоқий устунликни қудратли, пайдар-пай ишлаб турган двигатель билан  таққослаш мумкин. Жамиятдаги парокандалик ва келишмовчилик ахлоқсизликнинг оқибатидан бошқа нарса эмас”. Инсон ҳаётининг пировард мақсади – бу маънавиятга эришишдир. Маънавият инсон қўлга киритиши лозим бўлган энг муҳим ва буюк  мақсадни намоён қилади. Ўзининг қалбини маънавий бойликлар билан тўлдирмоқчи бўлган киши бу дунёнинг мол-дунёсига камдан-кам муҳтож бўлади, чунки  маънавий қониқишни у ҳаётининг охиригача ҳамроҳлик қилувчи олий маънавият соясида ҳис этиб юради. Бундай шахс ҳеч қачон ўзининг маънавий бойлигини, қанчалик ўлкан бўлмасин,  моддий бойликларга алмашмайди.

Бошқалар эга бўлган нарсаларга ҳавас қилиш кишини ўзининг бутун умри давомида фақатгина моддий дунёпарастлик ва мол-дунё тўплаш ишига амал қилишга ундовчи руҳий ҳолатдир. Моддий бойликларга мойиллик очкўзлик боғларида башанг бўлиб гуллайди. Шахснинг қалбида ҳаёт тўлалиги мураккаб туйғу ва бахтни ярата бориб, қурумсоқлик одамларнинг қалби ва ҳаётига маънавий қашшоқлик ва бемаънилик келтириш омили бўлиб хизмат қилади. Доктор Шопенгауэр шундай деган: “Шахсни моддий бойликлар ва мол-дунё тўплашга тезлатадиган мойилликларни белгилаш хийла мураккабдир.  Баъзи бир одамлар ўзлари тўплаган миқдордаги пул билан қаноатланадилар, бошқалар эса шахсан ўзлари эга бўлган катта бойликни инкор қилиб, ўз тақдирларидан доимо нолийдилар. Шундай қилиб ҳар бир одам ўз эҳтиёжлари доирасини ўзича жорий қилади. Бадавлат одамнинг қўлидаги улкан миқдордаги бойлик камбағал одамни чалғита олмайди. Бойлик намакоб кабидир: уни қанча кўп ичсанг, ташналигинг шунча кўп ортиб боради”. Ҳақиқатан ҳам очкўз одам борига қаноат қилмайди. Очкўзлик абадий тўқнашув, кураш ва туганмас мунозара майдонида ҳукмронлик қилса, жамиятда адолат, хавфсизлик ва барқарорлик бузилади. Аниқ табиийки, бундай жамиятда маънавият ва ахлоқ қадриятларнинг иерархик тизилмаси босқичида қуйи босқични эгаллайди. Баъзи одамлар бойлик кўпгина истакларнинг ижобат бўлиши манбаидир деб ўйлашга мойилдирлар, мана бойликка нима учун бунчалик кўп эътибор бериларкан. Аммо амалда айни камбағаллар дунё тарихига кўпроқ ҳиссаларини қўшганлар. Ёзувчилар, кашфиётчилар ва олимлар хусусан аҳолининг камбағал қатламлари орасидан чиққандирлар. Мадомики,  бойлик қанча кўп бўлса, одамларга нисбатан унинг кучи янада ҳалокатлидир. Мисол учун, агар ёшлар қўлларига йирик миқдордаги бойлик тушиб қолса, улар одатда ўқишни менсимай қўядилар, билим олишга қизиқувчанликлари йўқолади ва бирор-бир касб бўйича кўникмага эга бўлмай туриб, оқибатда ҳаёт тубанлигига тушиб қоладилар. Бир куни бой одам машҳур грек файласуфининг уйига ташриф буюрибди. Файласуф унга шундай дебди: “Шубҳа йўқки,  сен менинг олдимга билим учун эмас, менинг камбағаллигимни юзимга солиш учун келгансан, шундай эмасми? Бой жавоб берибди: “Агар мен сенинг йўлингдан борганимда ва билим олганимда ҳозир менда бойликлар,сарой, хизматчилар ва шу кабилар бўлмасди”. Бунга файласуф жавоб берибди: “Сен қанчалик бойликка эга бўлишингга қарамасдан, мен сендан кўра кўпроқ даражада бойман. Мен ҳеч кимдан, ҳатто Цезардан ҳам қўрқмайман, шунинг учун мени ҳимоя қилувчи хизматкорларга муҳтож эмасман. Сен ҳар доим камбағалсан ва бошқаларнинг амрига тобесан. Менда идрок, ҳаётдан қониқиш ва олтин ҳамда  кумушдан ташқари бошқа нарса ҳақида ўйлаш эрким бор. Менинг барча фикру-хаёлим бахтли ва омадли мен яшаётган улкан мамлакатим билан боғлиқдир, сен эса вақтингни ҳаяжон ва нотинчлик билан  ўтказасан. Сен эга бўлган нарсаларингнинг мен учун қадри йўқдир. Шу сабабли менга ҳасад қиласан, чунки менга ўхшаб ўзингнинг истакларинг ва умидларингни ижро эта олмайсан. Менинг асосий бойлигим – сенда йўқ нарса – идрокдир”. Шубҳасиз, ҳар бир киши олтин ва кумушга эмас, билим ва идрокига суянмоғи лозим: чунки  умидлари уларнинг ҳукмронлигидадир. Ҳар бир инсонга бахт ва ҳаётдан қониқмаслик ҳамроҳдир, бунинг устига бу лаҳзалардан ҳар бири шахснинг умри давомида алмашиб туради. Бир нарсани ишонч билан таъкидлаш мумкин: агар инсоннинг бойлик миқдори унинг эҳтиёжидан ортиқ бўлса,  бунда бойликни бахт манбаи сифатида гапиришдан маъно йўқдир. Суқротнинг фикрича пули, қимматбаҳо сарполари, қасрлари бўлмаган кўплаб одамлар беҳисоб хазиналарнинг эгалари бўлганлардан минг марта бахтлироқ яшайдилар. Шубҳа йўқки очкўз одам – бойлик ва пул дунёси олдида тиз чўкаётган паст қулдир. Қурумсоқ одам ўзининг бир неча авлодлари ва наслига бойлигим етади деб хаёл қилади, бу унинг қарилик чоғида ягона тинчлантирувчисидир. Аммо ўлим сездирмасдан келиб, унинг остонасида турганда у бутун бир умр бўйи адашиб юрганини сезади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.