Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Қаҳр-ғазаб намоён бўлиши оқибатларининг хилма-хиллиги

Қаҳр-ғазаб намоён бўлиши оқибатларининг хилма-хиллиги

.Инсонни ҳақиқат йўлидан урувчи руҳий ҳолат, бу қаҳр-ғазабдир. Инсонни бутунлайича ёки тўласинча  эгаллаб олиб, қаҳр-ғазаб калондимоғлик ва кеккайиш шаклини олади,  эзгу ниятлиликни намоён қилиш йўлида тўсиқлар пайдо қилади, ўз ҳамкорини камситишга отлантиради.

Қаҳр-ғазаб эҳтироси онгни қоронғилаштиради, инсонни ҳақиқийлик ҳисларидан тўласинча холи бўлган ҳайвонга айлантиради. Бу ҳолатда инсон кейинчалик бутун умри давомида афсусланиб юрувчи жиноят қилишга киришади. Қаҳр-ғазаб хислатнинг хусусияти сифатида афсусга сазовордир. Идрок далиллари қаҳрга минган одамнинг онгига етиб келганида, афсусланиш ҳисси кучли пушаймон билан биргаликда қалбга ўрнашади.  Ҳатто унинг бадани қаҳр-ғазабнинг салбий оқибатлари олдида ожиздир, чунки у унинг руҳи ўрнашиб олган жойдир. Тушунмоқ кераки, қаҳр-ғазаб кучли эзгу ҳатти-ҳаракатларни қай даражада бошқарса, ёмон ҳатти-ҳаракатларни ҳам шундай бошқаради, уларнинг ахлоқий томонларини белгилаб беради. Агар қаҳру ғазаб кучли бўлиб, ёмонликка қарши таъсир онларида намоён бўлса, буни инсонпарварлик ҳодисаси деб ҳисоблаш лозим. Кўп ҳолларда қаҳр-ғазабнинг  намоён бўлиши билан боғлиқ бўлган қилинган ёмонлик учун  қасос олишга уриниш инсоннинг ҳаётини зулмат ва ғам-ғусса билан тўлдиради. Агар биз қилинган ёмонликка қарши ёмонлик қилиб, душманни ҳақоратлаш ва таҳқирлашга борсак, бизнинг умримизнинг асосий қисми тортишувлар ва келишмовчиликлар  билан ўтади. Шунчалик ирода кучини заифлаштирамиз, вазиятга бўйсунамиз. Инсон доимо хатолар ва янглишувларга мойилдир. Дейл Карнеги  ёзганидек, “Агар биз жазоланиш ёки таъна қилишга сазовор бўлишимиз аён бўлса, биз ўз хатоларимизни тан олишимиз яхши эмасми? Биз ўз-ўзимизга таъна қилишимиз бошқаларнинг бизга қиладиган таъналаридан кўра ярашиқли ва чидамлироқ  эмасми?  Шундай экан, келинг,  ўз айбларимизни тан олишимизни душманларимизни қуролсизлантиришдан бошлайлик. Шу йўл билан биз тўқсон фоиз кафолат бера оламизки, бизни кечиришади, келажакдаги хато-камчиликларни олдиндан пайқаб оламиз.  Ҳар бир инсон ўз камчиликларини енгилгина ёпишга қодир, аммо асли тоза  одамгина ўз айбини қадри-қиммати ва обрў – эътиборини йўқотмасдан тан олади. Биз ҳақиқат ўз томонимизда эканлигига ишонч ҳосил қилгач,  бошқаларни ўз томонимизга жалб этиш учун мувофиқ муҳитни тайёрлашимиз лозим. Бошқа томондан, агар биз эсанкираб қолсак, бизнинг ахлоқий бурчимиз тезкорлик ва иккиланишсиз ўз хатомизни тан олишдан иборатдир. Ўз хатомизни тан олгач, биз ўзимизда ҳатти-ҳаракатларимизнинг  олижаноб натижаларини ҳис этибгина қолмасдан, қасос олган тақдиримизда ҳис қилишимиз гумон бўлган чуқур қониқишни ҳис қиламиз”. Кечириш инсоннинг руҳига ҳақиқий бахт нурларини, олижаноб истакларнинг тўлқинларини жо қилиб,  шу билан биз душманимиз олдида юксак бўламиз,  уларни ўз иродамизга бўйсундиришга мажбур қиламиз. Кечириш бизга ишонч, муҳаббат ёлқини ва ҳамоҳанглик шуъласини жо қилади. Кечириш ашаддий душманни ички ихтилоф ва келишмовчиликни жиловлашга мажбур қилади, уни одамлар ўртасидаги  муносабатларни уйғунлаштиришга айлантиради. Билим бу зўравонликни бартараф қилиш ва  ахлоқни яхшилашнинг йўлидир. Инсон  билимларининг ҳажми қанчалик ортиб борар экан, шунчалик унинг фикрлаш доираси кенгайиб боради, шу қадар гуноҳга қарши туриш имкониятига эга бўлган кучлари ортиб боради. Шу тариқа у одамларга нисбатан чидамли ва яна чидамли бўлиб бораверади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.