Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Адолатнинг жамиятдаги аҳамияти

Адолатнинг жамиятдаги аҳамияти

.Жаҳон бўйлаб инқилобларнинг тарихини ўрганиш барча мамлакатларда турли халқларнинг қўзғолонлар ва тўнтаришларга сабаб бўлувчи муҳим ва муносиб фикрлаш омилларини юзага чиқаради.

Аслини олганда, бу  битта омил адолатдир. Бу дунё кўп марталаб умри маҳрум бўлишлар  билан тўлиб тошган, ҳақ -ҳуқуқлари ва номуслари  поймол этилганларнинг  қалбини туғёнга келтирди. Эзилганлар адолатсиз ваҳшийликларни ағдариб,  озодлик ва адолатнинг бебаҳо хазиналарини қўлга киритишга интилиб ёвузлик одатларига қарши қўзғолонлар қилдилар. Кўпчилик ҳолларда эзилганлар бизларнинг истибдоддан  озод бўлишимиз умидида ихтиёрий равишда қурбон бўлдилар. Таассуфки, аксарият кўпчиликни ташкил этувчи инқилоб ва қўзғоланлар ўзларининг муқаддас  мақсадларига эришишга қодир эмасдилар,  инқилобчилар ҳаётни азоб уқубатдан озод қилишдек орзу умидларига ета олмадилар. Уларнинг омадсизликларининг  сири муҳим бир масала ҳақида озгина фикр юритилганда ойдинлашади. Унинг моҳияти шундан иборатки, табиий ривожланиш йўлини йўқотган жамият адолатли тизилмани ярата олмайди ва адолатли тартибларга кўника олмайди. Адолат ҳаёт уфқида пайдо бўлиши учун ҳеч бир имконият яратишга ҳожат қолмаган муҳитдагина адолатни тиклаш мумкин бўлади. Ҳар қандай ижтимоий тизилма учун асосий талаб адолатли қонундир. Адолатли қонун барча синфлар ва шахсларнинг ижтимоий эзгу ҳуқуқларини, шунингдек,  одамларнинг ахлоқидаги жамият қонун-қоидаларини  амалга оширилишини  кафолатлайди. Адолат дунёнинг турли бурчакларида кузатиладиган табиий қонундир. Қудратли Аллоҳ  дунёни шундай яратганки, унинг барча курилмалари ҳеч бир имкон тарзида бузилмайдиган адолат асосидадир. Киши вужудининг  турли қисмлари ўртасида мавжуд бўлган ҳайратланарли ва ажойиб  ҳамоҳанглик бу дунёдаги аниқ адолат қонунининг яққол намоён бўлишидир. Ўзимизга қараб туриб биз бошқа барча дунё ҳақида тасаввурга эга бўламиз. Дунёни бошқариб турадиган мувозанат буюмларнинг табиатига азалдан жо этилган маънода бўлган тақдирдагина мажбурий ҳисобланади. Инсон туғилганидан бошлаб унга фикрлаш ва эрк озодлиги берилган экан,  жамиятда адолат асосларини тасдиқлаш унинг бурчига айланади. Баъзи ҳолларда  инсоннинг фикрлаши  қонун билан  жорий қилинган тартибдаги раҳнамоликка муҳтож бўлиши тўғри, аммо вақти-вақти билан у ўз-ўзидан амалга ошиши ҳам мумкин, чунки кўпгина далилларни  инсон мустақил тушуниб етади.  Баъзи ҳолларда кишининг идроки  эзгулик,  ишни нотўғри юргизиш ва ҳоказоларда зарур бўлган фикрни бера олмайди. Адолат инсоннинг ҳаётида алоҳида ўринга эгадир. Чунки, у яхши сифатлар манбаидир. Бошқача сўзлар билан айтганда,  адолат яхши хулқнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилади. Шунингдек у инсоният жамиятида ҳамоҳанглик  ва осойишталикни яратишнинг  ибтидосидир. Адолат жамиятни ҳаққонийликка  етаклашдаги ҳаётий муҳим қадамдир. Машҳур грек файласуфи  Платон шундай деган: “Адолат агар инсоннинг руҳига кирса, унинг барча маънавий кучлари ёрқин нурлар билан шуълаланади, зеро барча олижаноб сифатлар ва инсоний ахлоқ адолат манбаидан бошланади. У инсонга олий бахт  ва қудратли яратувчига яқинликнинг чўққиси бўлган энг яхши тарзда ҳаракат қилиш қобилиятини беради”. Жамият ҳаётини ташкил этишда адолат асосий восита бўлади дейиш тўласинча ҳақдир. У билан ҳаётда янги давр очилади, жамиятлар ўзига янги руҳиятни кашф этади, инсон ҳаёти гўзаллик ва кўркамлик билан ярқираб кетади. Адолат гўзаллиги билан нурга тўлган жамият ҳаёт учун барча зарур нарсаларни  топа олади ва ўзининг барча  муаммоларини бартараф этади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.