Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг

images85239  Қадим бир замонда бир бечора ва ҳаётда жудаям қийналиб юрган бир дарвиш бор эди. Кунлардан бир куни у жудаям оч қолган эди ва у бир тегирмон тараф йўл олади. Шунда тегирмончи унга камроқ буғдой беради. Ўзини очлигини бартараф қилиш учун  асал ва нахут сотиб олмоқчи булади. Буғдойни этагига тугун қилиб бойлаб  бозор тараф харакат қилади. Шу пайт у худога мурожаат қилиб: “Эй худо! мени ҳаётимдаги қийинчилик тугунларимни очгин, оч холимни тўқ қилгин.”- деб илтижо қилади.

  Шу пайт этагидаги тугун очилиб кетади ва тугундаги буғдойлар ерга тўкилиб кетади. У асабланиб худога нола  қилади.  “Эй худо! сендек биниёз, сендек мехрибон ва тенги йуқ улуғ зот, хаёт тугуни билан, мени тугунимни фарқига етмайдими? Бу нима қилганий эди? ”- дедида ва ердаги тупроқ устидан буғдойларни тераётган пайтда бир хамён тула тилло топиб олади ва уша вақт кўзлари тула ёш булиб худога сажда қилиб уни айтган гаплари учун кичирим сураб товба қилади.

  Бу достондан шундай ўрнак ва ибрат оламизки Аллоҳ  таолодан ҳеч вақт ноумид булмаслик керак.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.