Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Аъробий билан Расулуллоҳ (с.а.о) ўрталарида бўлиб ўтган савол жавоблар

Аъробий билан Расулуллоҳ (с.а.о) ўрталарида бўлиб ўтган савол жавоблар

Ҳолдан тойган бир мусофир Муҳаммад Мустафо (с.а.о) масжидларига кириб, тўғри ул ҳазратнинг ёнларига бориб ўтирди. Қаердан келдинг, мақсадинг нима? деб ундан сўралганда, у узоқ йўлдан келганман ва бир қанча саволларим бор, уларни Расулуллоҳ (с.а.о)дан сўраб олмоқчиман, дея жавоб берди.

Аъробий: Номаи амалимда ҳеч бир азоб ёзилишини истамайман. Расулуллоҳ (с.а.о): Ота-онангга яхшилик қилгин.

Аъробий: Халойиқ орасида ишончли инсон сифатида танилишни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Доимо Аллоҳдан қўрқгин.

Аъробий: Аллоҳнинг даргоҳида севимли бандалардан бўлишни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Покиза Қуръонни ҳар эрта тонгда ва кечқурун тиловат қилишни унутмагин.

Аъробий: Доимо қалбим ёруғ ва равшан бўлишини истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Ҳаргиз ўлимни унутмагин.

Аъробий: Доимо Аллоҳнинг раҳмат сояси остида бўлишни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Аллоҳнинг бандалари билан яхшилик юзасидан муносабатда бўлгин.

Аъробий: Душманларим ёмонлигидан эсон-омонда бўлишни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Ҳамиша Аллоҳга таваккул қилгин (Унга таянгин).

Аъробий: Бошқалар мени камситишларини истамайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Бошқалар билан қиладиган муомалангда эҳтиёт бўлгин.

Аъробий: Узоқ умр кўришни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Яқин қариндошларинг билан силаи раҳим (алоқа сақлаш)ни узмагин.

Аъробий: Ризқ- рўзим фаровон бўлишини истайман. Расулуллоҳ (с.а.о): Доимо вузуда (таҳоратда) бўлгин. Аъробий: Қабр азоби мендан кўтарилишини истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Ҳамиша ўз киймингни нажосатдан пок сақлагин.

Аъробий: Жаҳаннам азобидан омонда бўлишни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Кўз ва тилингни тийгин.

Аъробий: Гуноҳларим кечирилиши учун не қилай?

Расулуллоҳ (с.а.о): Доимо Аллоҳдан қилган гуноҳларинг мағфират қилинишини сўрагин ва унинг баробарида хоксор ва қўрқувчи бўлгин.

Аъробий: Ҳамиша инсонлар томонидан менга эҳтиром кўрсатилишини истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Ҳеч вақт инсонлар томон мўҳтожлик қўлингни чўзмагин.

Аъробий: Шарафли ва азиз бўлиб яшашни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Ҳеч вақт бирор шахсни таҳқирлаб, мазах қилмагин ва бошқаларга ҳақорат кўзи билан боқмагин.

Аъробий: Ўлганимдан сўнг қабр сиқишини истамайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Муборак “мулк” сурасини тиловат қилишда бардавом бўлгин.

Аъробий: Бойлигим ортишини истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Муборак “воқиа” сурасини кечқурун тиловат қилишда бардавом бўлгин.

Аъробий: Қайта тирилиш кунида Аллоҳнинг раҳмат соясида бўлиб, омон-эсон бўлишни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Кечқурунлари Аллоҳни зикр қилишни унутмагин.

Аъробий: Намоз ўқиганда буткул хоксорлик ва қўрқув ҳолда бўлишни истайман.

Расулуллоҳ (с.а.о): Доимо вузуъ олганда таважжуҳ ва диққатингни Аллоҳга йўналтиргин.

 

 

 

 

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.