Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Бизнинг раҳнамоларимиз ва хоксорлик

Бизнинг раҳнамоларимиз ва хоксорлик

hazrate-mohammad-yasgroup.ir-61

Муҳаббат ва унга эришмоқликнинг тимсоли сифатида қараш мумкин бўлган олижаноб ахлоқий  хислатлардан бири камтарлик (хоксорликдир).

Жамият олдида ўз бурчини адо эта туриб, яхши хулқ меъёрларига амал қила бориб, хоксор одамлар ўзларининг ижтимоий нуфузларини ошириб борадилар ва бошқаларнинг юрагига ўз муҳаббатларини бағишлайдилар. Аммо фаҳмламоқ лозимки, камтарлик билан ўз-ўзини камситиш (хўрлаш) ўртасида катта тафовут бор, чунки  камтарлик кучли ва ўзига ишонган шахснинг олижаноб фазилатларининг намоён бўлишидир, айни вақтда ўзини хўрлаш ишончсизлик ва ахлоқий заифликнинг оқибатидир. Қуръонда айтилишича, Луқмон(и Ҳаким) ўз ўғлини ўзига ортиқ даражада ишонишдан огоҳлантирган: “Ва ўз юзингни нафратланиб одамлардан бурма, ер юзида ҳаддан ташқари дабдабали юрма; Аллоҳ ўзига қаттиқ ишонувчи калондимоғни ёқтирмаслиги ростдир”. Қуръон, 18:18.

 Имом Али (а) айтганлар: “Аллоҳ ўзига итоат этувчилардан бирортасига мағрур бўлишга ижозат этадиган бўлса, бу нарсани ўзига яқин бўлган пайғамбарлар ва авлиёларга рухсат берган бўлур эди; аммо У (унга мақтовлар бўлсин) шундай қилганки, мағрурлик улар учун қабиҳ бўлиб, камтарликни кабул қилишди. Шунинг учун улар ўзига ўта ишончлиликни улоқтириб юборишди, (ночор аҳволда) юзларига тупроқ сепишди ва имонлилар билан камтарона бўлишди”. Аллоҳнинг Пайғамбари (с.а.в.) шундай деганлар: “Аллоҳ, (унга шукурлар бўлсин): “Менга ибодат қилувчиларни ўзидан мағрурлар қаторига ёз” демагунича шуҳратпарастликдан қоч, чунки тақводорлар шуни талаб қилишади” Наҳжул фасоҳа, 12-бет.

Имом Содиқ (а) манманликнинг маънавий асоси ҳақида ўзларининг қисқача фикрларини шундай билдирганлар: “Инсоннинг ўзида намоён бўлган пасткашлик оқибатида йўлдан адашмаган инсон йўқдир”. Ал-Кофи, 3-жилд, 461-бет.

Доктор М.Бридга мувофиқ: “Алоҳида шахс ёки миллатнинг бошқалар олдида мағрурлиги бошқа шахс ёки миллатни ҳақоратлаш билан баробардир. Бугунги кунда кўпроқ учраб турадиган тортишувлар ва зиддиятлар камситиш ҳиссиётидан келиб чиқади. Шундай экан, ўзига мағрурликни қўйиб юбориш, инсон ўз ҳаётида ҳис этадиган бўшлиқни тўлдиришга уриниб кўришдан бошқа нарса эмас. Соғлом идрокда бўлиб, ўзаро ва бошқалар билан  қарамақаршиликни ҳис этувчи инсон, миллат, ирқ, синф ва шу кабиларнинг ўзи йўқдир”. Укдае ҳикорат Шуҳратпараст ва ўзига қаттиқ ишонган одамлар ўзларининг сўзлари ва ҳатти-ҳаракатларига маъқуллаш ва завқ-шавқ билан қарайдилар. Бунинг устига улар ўзларининг камчиликларини  яхши фазилат, ҳиммат деб ҳисоблайдилар.

Имом Мусо ибн Жаъфар (а) бу нарсани шундай талқин қилганлар: “Шуҳратпарастлик бир нечта даражада бўлиб, уларнинг ичида ўзининг ярамас қилиқларини безайдиган инсонлар ҳам бордирки, улар буни яхши деб биладилар ва яхши иш қилдим деб ишонадилар.” Васоилаш шиа, 1-жилд, 74-бет. Шу каби бир руҳшунос айтганидек: “Шуҳратпараст одамлар ўзларининг камчиликларини яхши фазилат деб, нуқсонларини эса обру-эътибор, қадр-қиммат деб ҳисоблайдилар. Мисол учун улар ўзларининг бошқаларга нисбатан тўсатдан жаҳлларини ҳиссиётларининг кучлилигидан деб, – ўзларининг ожиз томонларини эса олий ва нозик маънавиятларининг кўриниши, ўзларининг керагидан ортиқ семизликларини эса соғликнинг нишонаси деб қарайдилар. Ҳақиқатда соғлом ақл соғлом танда бўлади, ожизларга ишониш эса хатоликдир, чунки уларнинг тез жаҳллари чиқади ва уларни олдиндан қандай бўлишларини билиб бўлмайди”.

Энди эса Амиралмуъмининнинг  (а) бу ҳақдаги баъзи фикрларини кўриб чиқамиз: “Шуҳратпарастликдан қочинг, акс ҳолда Сиздан нафратланувчиларнинг сони кўпаяди.» Ғурарал Хикам, 147-бет “Шуҳратпарастлик,  манманлик идрокни сўндиради” Ғурарал Хикам, 28-бет

Руҳшуносларнинг айтишларича, шуҳратпараст одамлар ақлий заифликка мубталодирлар. Шунингдек, Али (а) айтганлар: “Ақли заиф одамда мағрурлик равнақ топади” Ғурарал Хикам, 651- бет “Камтарлик – бамаъниликнинг, шуҳратпарастлик эса бемаъниликнинг чўққисидир” Ғурарал Хикам, 102 – бет

Шунингдек яна у киши айтганлар: “Шуҳратпарастлик – қуюқ тортган дарддир” Ғурарал Хикам, 678 – бет ва “Ўзининг мавқеи билан завқланган одамда ўз қобилиятини танқид қила олиш (иродаси) етмайди” Ғурарал Хикам, 678 -бет Доктор Шахтер шундай деган: “Биз кўнглимиз совиган ёхуд ўзимизни омадсиз ҳис этган вақтимизда одамларнинг диққатини  ўзимизга жалб этиш усулларидан бири – ўзимизни мақташимиз ёки ўзимизга қойил бўлишимиз, истагимиз амалга ошгандай қилиб кўрсатишимиз, ўтмишдаги муваффақиятларимиз билан завқланишимиз ёки бошқалар олдида  ўзимизга бино қўйган ҳолда тутишимиздан иборатдир.

Шуҳратпараст одамлар ўзлари ўйлаб турган хаёлий орзуларини ҳақиқатга йўйиб, ўзларини алдайдилар, шу билан биргаликда ўзларини ўзгартириш имкониятларидан маҳрум қиладилар”. Рушде шахсийят. Бундай одамлар ўзларида камчиликлар борлигини ҳис этишдан ожиздирлар, баркамоллик  ва омад эса бошқалага тегишлидир. Имом Али (а) айтганлар: “Ўзидан мамнун одамларнинг камчиликлари улардан яшириндир, агар у бошқаларнинг устунлигини тан олганда эди, омадсизлик ва барбод бўлишнинг ўзи (унинг учун) етарли  бўларди” Ғурарал Хикам, 95 -бет Юксак инсонпарварлик, тамаддунга ва оқилона  ҳаёт кечиришга даъват этувчи ислом  барча ярамас сифатларни ноқонуний деб эълон қилади. Ислом ёлғиз поклик ва диёнатни тан олади. Имом Али (а) айтганлар: “Бойликдан сармаст бўлиш балосидан қутилиш учун мададни Аллоҳдан қидиринг, чунки бойлик ҳеч нарсага арзимайдигандир» Ғурарал Хикам, 138 – бет

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.