Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Дин хиёнатни қоралайди

Дин хиёнатни қоралайди

Қуръонда  У (Аллоҳ таоло жалла жалолаҳу) хиёнатни қоралаган: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳ ва Расулга (буйруқларига) хиёнат қилмангиз ва бир-бирларингиздаги қўйган) омонатларингизни (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз. Қуръон. 8: 27

Амиралмуъминин Али (а) айтганлар: “Сотқинликнинг энг ёмони – бу яқин ва содиқ дўстга хиёнат қилиш, ваъдага вафосизликдир”. Ғурарал ҳикам.  501 – бет. У киши яна айтганлар: “Одамлардан энг ёмони-ишонмайдиганларидир, хиёнатдан сақланмайдиганларидир”.  Ғурарал ҳикам. 446 – бет. Яна  айтганлар: ”Сотқинликдан қоч,  бу гуноҳларнинг энг ёмонидир, шубҳасиз, хиёнатчи ўз қилмиши учун оловда ёнади”. Ғурарал ҳикам. 15 – бет. Имом Содиқ (а) дўстларидан бирига шундай деганлар: “Пировардида икки нарсани айтмай туриб биз билан ҳеч қачон видолашманг (хайрлашманг): адолатли бўлинг, ҳақу-ноҳақга ишонч билдиринг, чунки бу (иккита нарса) – бу оламда мавжуд бўлишнинг калитидир”. Сафинаҳал Биҳор. 1-ж, 41 – бет Ислом барча одамларни ўз бурчларини бажариш ва бир-бирига ишончли бўлиш шарти билан бахтли ҳаётга чорлайди. Ислом ҳеч қандай тарзда хиёнатни оқламайди, боз устига хиёнаткорларга энг оғир жазоларни қўллашни талаб қилади, чунки шу билан у ижтимоий ҳуқуқларни ҳимоя қилади ва жамоат тартибини қўллаб-қувватлайди. Масъулиятни ҳис қилиш бу шундай омилки, унинг ёрдамида тинчлик ва осойишталик қўллаб-қувватланади, ҳуқуқий жамият ўсиб, ривожланади. Ҳар қандай номаъқул ҳатти-ҳаракат орқасидан инсоний жамиятнинг маънавий иқлимига таъсир этувчи ёмон оқибатлар келади. Аллоҳнинг пайғамбари (с.а.в.) айтганлар: “Хиёнат қилган кишилар бу дунёда жазоланишлари лозим”. Наҳжул фасоҳа. Доктор Роуз Киннинг фикрича: “Менинг ҳар бир қилган ҳатти-ҳаракатим худди менинг йўлимда тургандек, ўзимни бахтли деб ҳис қилишимга халақит беради, у  менинг дунё ҳақидаги тасаввурларимни, ҳодисаларни тушунишимни барбод қилади. Бошқа томондан, ҳақиқатга олиб борадиган бир қадам менинг ғояларим ва умидларимни рўёбга чиқишига имкон беради”. Механик таълимот шундай таъкидлайди: “Ҳаракат ва қарши ҳаракат тенгдир” – бу қоида ахлоқ руҳиятига ҳам тааллуқлидир. Яхшилик ва ёмонлик қарама-қарши тарзда одамларга таъсир кўрсатади”. Имом Али (а) айтганлар: “Ишонч билдириш – бу барча муъминларнинг биринчи галдаги бурчидир”. Ғурарал ҳикам. 453 – бет. Имон бу руҳнинг мудофаа қуролидир,  бу одамнинг қалбига сингиб кирувчи, унинг ҳатти-ҳаракатларини ахлоқни бошқариш имконини берувчи айнан ўша омилдир. Имон шунингдек, жамият ва шахсий масъулият ҳиссини қўллаб-қувватлайди, инсонни манфий омилларнинг бузуқ таъсиридан ҳимоя қилади, жамиятни ҳақиқат ва ҳаққониятга олиб боради. Имон жамиятдаги таназзул ва сотқинликнинг одини олади, ота-оналарга ўз фарзандлари, уларнинг тўғри тарбияланишлари учун масъулликларини уқдиради. Имом Зайнулобиддин (а) айтганлар: “Сиз кимнинг ҳомийси бўлсангиз, ўша учун масъулсиз: Сиз унинг ахлоқи,, унинг Аллоҳга (ж.ж.) ибодати учун жавобгарсиз. Ал Вафий. 127-бет. Доктор Раймонд Пич шундай деган: “Диний мажбуриятларни шунчаки адо этиш етарли эмас, чунки болалар ва уларнинг ахлоқига нисбатан кундалик диний маросимларни аниқ ва қатъий  адо этмоқ уларнинг қалбига ҳақиқий имонни сингдиришга қодир бўла олади. Болаларнинг юраги ва қалби диний ахлоқ асослари учун очиқдир, улар Сизнинг насиҳатларингиз ва кўрсатмаларингизни қабул қилишга тайёрдирлар. Уларни бирдан бир адашишдан қутқариб қоладиган имонга эга бўлишини эгаллашларини чегаралаб қўйманг”. Мо ва фарзандони мо. Имом Али (а) айтганлар: “Ҳосил ёмғирга қанчалар муҳтож бўлганидек, шубҳасиз ақл-идрокли одамлар ахлоққа шунчалик муҳтождирлар”. Ғурарал ҳикам. 224 – бет. Доктор Роббин шундай деган: “Баъзилар юриш ва суҳбат табиий ҳаракат эканлиги ҳақида тортишишлари мумкин. Бошқача сўзлар билан айтганда – бу биз ўз ҳаётимизда биладиган нарсаларимизнинг биринчисидир. Шуни билиш лозимки, идрок инсонга яхши хулқ-атворни эгаллашга кўмаклашади;  бундан ташқари яхши хулқ-атвор баъзан инсонни бошқаради, биринчи галда у уларнинг ўзи учун муҳимлигини англайди. Бошқача қилиб айтганда, хулқ-атвор идрокка боғлиқ эмас, аниқроғи ҳатто улардан юқори туради. Шунинг учун она ўз ўғлининг хулқи ҳақида “У улғайса яхши ва ёмоннинг нималигини тушуниб етади” деса, менга ўнғайсиз бўлади. Ёмони шундаки, болалар илк кичик ёшларида тўғри кўникмаларни эгалламаса, улар келажакда (ўзларининг) кўникмалари идрок ва соғлом англашдан келиб чиққанлигини тушуниб етмайдилар. Албатта, тўғри хулқ-атвор – бу адолат сари амалий ва қисқа йўл эканлиги ҳақида гапириш мумкин. Айнан тўғри ҳатти-ҳаракатлар ва хулқ жамиятда бизни қуруқ гап ва сафсатадан, васваса ва ярамас ниятлардан ҳимоя қилади; айнан идрок бизни нафрат, душманлик ва дилсиёҳликдан қутқаришга қодирдир. Бошқача қилиб айтганда, айнан таъкидлаб ўтилган омиллар бизни ижтимоий мувозанатларганларга айлантиради, бизнинг бошқаларга нисбатан калондимоғлигимизни  бутунлай йўқотади, худбинликдан халос қилади”. Ши мидонам. Қонунчилик йўли билан сотқинлик ва хиёнат қилиш ҳолатларини, бу иллатга қарши умумтаълим дастурларини ишлаб чиқиш билан бартараф этишга уринилишига, бу каби ножўя ҳатти-ҳаракатларни  амалга оширган шахсларга нисбатан кўплаб тақиқлашлар ва маъмурий жазолар қўлланишига қарамасдан, сотқинлик ва хиёнат қилиш ҳолатлари ҳақиқий даҳшатли ҳолга келиб қолган ҳолда таҳликали тарзда ошиб бормоқда.

 

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.