Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Фарғонадаги Шоҳимардон зиёратгоҳи

Фарғонадаги Шоҳимардон зиёратгоҳи

Баланд тоғ чўққисида фарёд қилдим, Али шери Худони ёд қилдим.

Шоҳимардон тоғи Ўзбекистонда жойлашган бўлиб Фарғона шаҳридан 55 км жанубда жойлашган Қирғизистон ҳудудидаги минтақадир. Ҳақиқатан ҳам биз Ўзбекистоннинг бу минтақасига етиб бориш учун Қирғизистоннинг Кадамжой деган мавзеидан утдик. Мазкур минтақанинг масоҳати 90 квадрат км бўлиб, 1993 йилги маълумотларга кўра, бу минтақада 5100 киши яшаган. Бу минтақа бу ерда ривоятларга кўра Али ибн Абитолиб (а)га тегишли бир оромгоҳнинг мавжуд бўлганлиги сабабли шуҳрат қозонган.

 Икки дарё –Оқсув ва Кўксув бу минтақада бирлашади ва Шоҳимардончой дарёсини ташкил этади. Шоҳимардон минтақасининг Қирғизистон чегарасида Кўли Кўлон тоғлари ва манзарали кўллар бор. Бир муддат бу минтақани ўзбек адабиёти намояндаси Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий  номи билан Ҳамзаобод деб атаганлар. У 1929 йилда Шоҳимардонда ўлдирилган.

Шоҳимардон йўналишида юзасида форс ва ўзбек тилларида муққаддас сўзлар ёзилган улкан бир тошга дуч келдик. Кўплаб кишилар ўзларининг ҳожатлари ва тилаклари амалга ошиши учун бу тошнинг ёнига келадилар. Йўл бошловчимизнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли неча йиллар олдин бу тош дарёнинг ичига тушиб, сувнинг уйларга ва яйловларга келишининг олдини олганлиги ҳақида кўп айтишаркан. Ҳеч кимса бу тошни жойидан силжитиш кучига эга ҳам эмас. Умидсизликка юз тутган маҳаллий аҳоли Худодан сиғиниб, дуо қила бошлади. Шунда бир кун катта куч ва қувват эгаси бўлган бир йигит қўллари билан бу катта харсангни дарёдан чиқарди. Одамлар ундан отини сўраганларида, у фақат Шоҳимардон дедию ғойиб бўлди. Шундан сўнг аҳли суннат мусулмонлари бўлган бу минтақанинг аҳолиси бу киши ҳазрат Али (а) бўлганлиги ва бу тошнинг муқаддаслигини эътироф этадилар.

Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.