Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ишонч ва идрокнинг ороми

Ишонч ва идрокнинг ороми

Инсон ўзининг беқарор ҳаётида бошқа нарсаларга нисбатан барқарорликка эҳтиёжманддир. Маълум бир мақсадга эришиш учун курашаётган кишилар, агар улар барқарорлик қуроли билан қуролланмаган бўлсалар, омадсизлик ва мағлубиятга маҳкумдирлар.

Ҳақиқатан ҳам бирор-бир кимсанинг мажбуриятлари ва маъсулиятлари ошган сари унинг умид ва ишончга бўлган эҳтиёжи ҳам ошади. Шу асосда ҳар бир киши саросималаниш, ҳаяжонланишдан қочиб,  барқарорлик ва ишончга қайтишни ўрганиши лозим. Бойлик, мансаб, шон-шуҳрат ва бошқа моддий бойликларга эришиш учун кураш алдовнинг ўзгинасидир.  Бу йўлда сарфланган куч, ғайрат бекорга кетади, зеро азоб-уқубатлар инсон юрагининг тўридага  ўрнашиб олганидек,   инсоннинг бахти ҳам унинг ўз дилидадир. Амирал Муъминин Али(а) айтганларидек, “дори-дармон киши қалбининг тубидадир”,  шу сабабли биз ташқи таъсирдан инсон руҳининг моддий ва маънавий бойликка эга бўлган самарасини ололмаймиз.  Зеро, ташқи таъсирлар инсоннинг тўла қониқиш олиши учун  ўткинчи ва қисқа бўлиб,  бунга йўл қўйиб бўлмайди. Апиктат айтади:   “Одамлар бахт ва омадни таваккал излайдиган жойлардан топа олмасликларини билишлари керак. Хақиқий бахт кучда ҳам эмас, қобилиятда ҳам эмас. Мирод ва Аглус катта кучга эга бўлсаларда энг бахтсиз кишилар бўлганлар. Шунингдек, бахт катта миқдордаги бойлик ва пулда ҳам эмас. Крез йирик миқдордаги бойлик ва хазинага эга бўлсада хеч қачон бахтли бўла олмаган. Давлат ҳокимияти билан ҳам, сиёсий устунлик билан ҳам бахтга эришиб бўлмайди. Рим цезарлари катта ҳукмронликка эга бўлсаларда бахтсиз бўлганлар. Барча тилга олиб ўтилган ютуқларга бирданига эга бўлиш билан ҳам бахтга эришиб бўлмайди. Нерон, Санднапал ва Агамнин бойлик ҳокимият ва шон-шухратга эга бўлсаларда омадсизлик қўлида ўйинчоқ бўлганликлари  учун ўзларининг йиғлоқиликлари билан машҳурдирлар. Бундан келиб чиқадики инсон ўзининг қалби ва виждонида ҳақиқий бахтга восита қидирмоғи керак.” Шуни тан олишимиз керакки, табиатнинг қатор ечилмаган муаммоларининг ҳал этилиши  ҳамда  машиналар сонининг шиддатли ошиб бориши қўрқув ва ваҳимадан озод бўлган осуда ҳаётни яратиш учун етарли бўла олмайди.  Бу янги машиналар қийноқ ва азоб-уқубатларни камайтиришга қодир бўлмасликлари  билан биргаликда ўзлари билан кўпдан – кўп муаммолар ва шак-шубҳаларни ҳам олиб келадилар. Шундай экан, ўз ҳаётимизни тўхтовсиз азоб-уқубатлардан ва қалбимизни қоронғи қилувчи булутлардан озод қилиш учун биз тўғри йўл-йўриқлар билан ойдинлаштирилган ақл-идрокка ниҳоятда муҳтожмиз. Ақл-идрок бизнинг кундалик турмушимизга  кўп илғор янгиликлирни олиб кириш билан бирга инсонни бахтини ҳам таъминлашга қодирдир. Худди шу ерда фикрлаш кучи номоён бўлиб, у ўзининг инсон ҳаётига таъсир этиш кучини намойиш қилади. Ёрқин идрок инсоний кенг янги дунёга етаклаб, эришилган моддий устунликларга  нисбатан талабни юксакликка олиб чиқувчи равон оқимдир. Соғлом фикр юритиш ақлли кишиларни пулнинг қўлида ўйинчоқ бўлишдан сақлаб қолади. Фикрлаш қобилиятлари  инсон вужудининг марказигача ривожланган кишилар  ижобий дунёқараш йўлини танлаш билан  дуч келувчи қийинчиликларга  мардонавор пешвоз чиқа оладилар. Турли воқеаларнинг қурбони бўлишга айланиб қолишдан ўзимизни  ҳимоя қилиш ва эҳтимоли бўлган совуққонлик ва муболағадан сақланиш учун  қўрқувни мардонавор енгишга қодир бўлган, хулқ-атворимиз ва ҳатти-ҳаракатларимизни   баҳолаб бизни тўғри йўлга етакловчи фикрлаш жадвалини ўрнатмоғимиз лозим. Етакчи ғарб олими ёзади: “Эҳтимол, биз хулқ-атвори ва турмуш тарзи кўпроқ даражада бизникига яқин бўлган одамларни танлай олмаймиз,  аммо ўз фикримизни танлашда биз эркинмиз. Биз  ўз ақлимиз  муҳокамачиларимиз. Биз ўзимизга  маъқул нарсани  танлай оламиз. Биз кузатаётган ташқи сабаб ва таъсирлар бизнинг ўзимизнинг бир қисмимиз эмас, аммо улар буни маълум тарзда фикрлашга қўзғатади. Шундан келиб чиқиб, нотўғриликдан воз кечиб фикрлаш тарзимизни танлашимиз ва унга тузатиш киритишимиз лозим. Бошқача қилиб айтганда, бизнинг фикримиз қандай хоҳласа, бизни шундай йўналтиради,  шунинг учун биз ўзимизни ёмон фикр эгаси бўлишга қўймаслигимиз, биз  инкор қилувчи нарсаларни эгаллашига йўл қўймаслигимиз керак. Бундай фикр юритиш бизни эгаллаб олиб турли бахтсизлар қурбони бўлишимизга олиб келиши мумкин. Биз доимо камолотга эришиш учун, эзгу умид ва мақсадларнинг рўёбга чиқиши учун курашмоғимиз керак, чунки муваффақият ва  бахт  адолатли фикрлашнинг қобиғидадир”.             

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.