Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ислом динига мувофиқ бойликларни адолатли бўлиштириш

Ислом динига мувофиқ бойликларни адолатли бўлиштириш

.Одамларни курашишга ва тараққиётга чорлай туриб ислом  моддиюнликка ўтакетган даражада ихлосмандликдан  жиддий огоҳлантиришни олдинга сурди.

Ислом шу нарсани таъкидлайдики, бу каби ихлосмандлик инсонни мақсадга, бахтга эришишга халақит беради. Имом Боқир (а) очкўз одамни шундай таърифлаганлар: “Очкўз одам ипак қуртига ўхшайди. Қанчалик у ўз атрофига  ип ўраса, унинг тирик қолишига шунча кам имкон қолади, ўз-ўзини бўғишида шунча имкон кўпаяди”. Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар: “Очкўзликдан сақлан, чунки сенгача у кўпларни ҳалок қилган. Очўзлик уларни хасис ва ўз одатларининг қулига айлантирган: очкўзлик уларни бошқа одамлардан четлаштирган, улар гуноҳ ва васвасага ботганлар”. Наҳжул фасоҳа. 199-бет. Имом Али (а) қашшоқлик ва камбағаллик очкўзликдан келиб чиққанини уқдириб ўтганлар: “Очкўзликдан қочинг, чунки у камситилиш ва бедармонликнинг асири қилади”. ??? Ғурарал ҳикам.135-бет.

Доктор Мардин шундай деган: “Бойлик – бу инсон ҳаётидаги ҳамма нарса дегани эмас, ҳақиқий бахт бойликни тўплашдан иборат эмас.  Аммо турмушда кўпгина тажрибасиз одамлар  пул – бу дунёда энг муҳим нарса деб ишониб хатога йўл қўядилар.  Шу сабабли улар инсон учун муҳим ва аҳамиятли бўлган нарса билан шуғулланиш ўрнига ўз вақтлари ва фикр-зикрларини бойлик излаш ва қўлга киритишга сарфлайдилар. Бунинг оқибати – кўпдан-кўп одамлар пировард натижада қашшоқликка ботадиган энг мусибатли янглишувдир.  Биз саройларга, машиналарга, безакларга эга бўлиш учун курашамиз, бахт шу деб тушунамиз, аммо ҳақиқатда улар бизга кўнгил қолиш  ва маҳрум бўлишликни олиб келади”. Хиштан сози. Имом Али (а) айтганлар: “Очкўз одам аянчли манзарани намоён қилади”. Ғурарал ҳикам. 50-бет. Ислом дини моддий ва маънавий бойликларни адолатли бўлиштиради, у соғлом руҳ ва баданни тавсифлайди. Ислом динидаги одамлар оқилона ва ҳаққоний турмуш тарзини юритадилар, улар илоҳий ваҳийнинг моҳиятини тушунадилар. Ўзининг жамиятдаги мавқеидан қониқиш олиш – ўзининг эҳтиёжларини таққослаш,  ортиқчаликдан қочишга имкон берувчи улкан бойликдир. Борига қаноат қилган одам бахтли одамдир, чунки у ўзининг ахлоқий мақсадига етгандир.

Имом Али (а) айтганлар: “Бахтга эришишнинг энг яхши воситаси  ҳаётдан қониқиш олиш ва мўминлик, очкўзлик ва хасисликдан озод бўлишликдир”. Ғурарал ҳикам. 255-бет. Шунингдек у киши очкўзликдан келиб чиқадиган маънавий ва руҳий низони таъкидлаб ўтганлар: “Очкўзликни намоён қилган одам тузалмас дарддан азоб чекади”. Ғурарал ҳикам. 544-бет. Доктор Мардин айтган: “Очкўзлик, хасислик ва бошқа руҳий нохушликлар юзага келадиган баъзи фикрлар инсоннинг баданига ёмон таъсир қилибгина қолмасдан, унинг руҳиятини ҳам барбод қилади. Очкўзлик ва хасислик биздаги ҳар бир инсоний нарсани бузади” Пирози фикр. Имом Али (а) айтганлар: “Очкўзлик руҳиятни бузади, динни камситади, ёшликни барбод қилади”. Ғурарул ҳикам. 77-бет.

Пайғамбар (с.а.в.) очкўзликдан келиб чиқадиган офат ва бахтсизликни куйидагича ифодалаганлар”. “Очкўз одамда еттита ўткир муаммолар бор: 1. Унинг жисмини барбод қиладиган, унга кўплаб ноқулайликларни келтирадиган  ташвиш. 2. Туганмас руҳий сиқилиш. 3. Фақат ўлимгина қутқара оладиган беморлик. 4. Бутун умр давомида сабабсиз равишда уни ваҳимага солиб турувчи қўрқув. 5. Унинг бутун фикри-хаёлида бўлган ғамгинлик. 6. Уни фақат Аллоҳгина қутқара оладиган илоҳий жазони ҳис қилиш. 7. Қутулиб бўлмайдиган жазо.” Мустақал васоил. 2-ж, 435т., 435- бет. Очкўзлик шубҳасиз инсонни тубан ҳаётга етаклайди, уни камситади. Имом Али  (а) айтганлар: “Очкўзлик бу ножўя ҳатти-ҳаракат қилишга сабабдир”. Ғурарал ҳикам. 16-бет. У киши яна айтганлар: “Очкўз доимо етишмовчиликдан нолийди”. Ғурарал ҳикам. 360-бет. Доктор С.М. Колес шундай деган: “ Ўғирлик – бу очкўзликнинг оқибатидир. Ўғрилар хасис бўлганликлари учун ўзларига тегишли бўлмаган нарсани ўғирлайдилар. Савдогардан ўғирлайдиган одам бу ишни шунинг учун қиладики, бошқаларнинг нарсаларига эга бўлиш иштиёқи баланддир. Шундай қилиб очкўзлик ўғриларни ўғирлик қилишга мажбур қилади”. Ши Мидонам. Юқорида айтилганлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, очкўзликни Аллоҳ ва қиёматга имон келтириш билан даволаш мумкин. Ўзининг маънавий ва ахлоқий руҳиятини мустаҳкамлабгина бахтга эришиш ва ҳаётда қониқиш мумкин.

 

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.