Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ислом Пайғамбари: камолотга етган намуна

Ислом Пайғамбари: камолотга етган намуна

mohammad

.Ҳаммамиз биламизки исломнинг муваффақиятларга эришувида шарт-шароит яратган омиллардан бири Пайғамбар (с.а.в)нинг баркамол ахлоқларидир. Бу факт Қуръони Каримда келтирилган  бўлиб, Аллоҳ  таоло шундай дейди: “Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздагилар тарқалиб кетган бўлар эди”.(Қуръон 3 :158)

   Оллоҳнинг пайғамбари барча одамлар билан бир хилда муомалада бўлганлар. У кишининг  инсонларга нисбатан  чуқур ва сўз билан ифодалаб бўлмайдиган муҳаббатлари, фаришталардай ҳаётларида акс этган. У зот барча мусулмонларнинг эҳтиёжларига бир хил муносабатда бўлганлар. “Ва Аллоҳнинг пайғамбари (с.а.в) саҳобалар ўртасида ўзининг вақтини тенг бўлиштирган, у ёки бу одамга бир хилда эътибор берган. ” Райда ал-кофи 268-бет

 У киши бир неча бор таъкидлаб, қўполликни шундай қоралаганлар: “Қўполлик бу ёвузликдир ва сизлардан энг ёмонларингиз қўпол кишилардир.” (Наҳжул фасоҳа, 371-оят) ва ёки “Эй Абдулмутталиб фарзандлари: албатта сиз одамларни ўз билимингиз билан қониқтира олмайсиз, шунинг учун уларни очиқ чеҳра ва қувноқ муносабат билан кутиб олингиз. (Васоил аш-шиа 2-ж 222-оят) Пайғамбаримизнинг хизматкорлари Анас ибн Молик  пайғамбаримизнинг гўзал фазилатлари ҳақида доимо шундай дерди: “Мен пайғамбаримизга (с.а.в) ўн йил хизмат қилдим; шу давр ичида нима иш қилган бўлсам ёки қилмаган бўлсам  менга бирор марта мурожаат  қилган эмаслар” (Фадоил ал хамса 1-ж, 119-оят) Инчунин, яхши ахлоқ ва очиқ чеҳра умрни узайтирадиган омиллардандир. Шу муносабат билан имом Содиқ (с.а.в) айтганлар: “Эзгулик ва боодоблик ер юзини гулистон қилади ва умрни узайтиради ” (Васаил аш-шиа  2-ж  221-оят)

Бу ҳақда доктор Сандерсон қўйидагиларни ёзади: “Касалликларни даволаш ва олдини олишда эзгу ишлар муҳим омилдир. Тиббий дори-дармонлар билан  даволаш самараси бўлган  вақтинчалик шифо  билан биргаликда кераксиз бўлган қўшимча натижаларни ҳам  беради, ўз вақтидаги яхшилик  баданнинг ҳар бир жойига  шифо бахш этади, организмнинг барча кучларини қўзғатади.  Яхши тарбия кўрган кишиларда қон айланиши жуда яхши даражададир ” Пирўзи фикр Имом Содиқ (с.а.в.) ривоятларида жуда гўзал бир жой бор. У киши айтадиларки эзгулик ва одоблилик ўртасида тўғридан тўғри  алоқа мавжуддир, улар умрни узайтиришнинг омилларидан биридир. Бунинг сабаби шундаки, яхши ниятли кишилар бахт ва қониқишни ҳис қиладилар, шундай қилиб эзгулик ва боодобликдан келадиган самара ҳам ўшанинг ўзгинасидир. Имом Содиқ (с.а.в) ушбу фазилатларни бахтга етишишнинг муҳим жиҳатлари  деб қараганганлар. У киши  айтганлар: “Одамнинг бахти унинг тарбия кўрганлигидадир.” (Мустадрак  ал-васоил 2-жилд, 83-оят)

Бу масалада Самуэл Самайло қўйидагиларни қўшади: “Боодоблилик ва вазминлик бошқа фазилатлар ва туғма одат каби одамнинг ривожланиши ва омадига  таъсир кўрсатади. Дабдабадан узоқ бўлсада, бахт юқори даражада сидқидиллик  ва яхши тарбиялилик билан боғлиқдир. ” Ахлоқ Қўшиб ўтиш  мумкинки  яхши ҳатти-ҳаракатлар  ҳаётни енгиллаштиради, мазмунли ва уйғун қилади. Имом Али (а) айтганлар :  “Боодоблик бой моҳиятни доирага солади (тарбияга солади) ва дўстларни яқинлаштиради. ” (Гурарал ҳикам 279-бет) С. Мардин ўз китобида қўйидагача ёзган:

“Мен ўзининг яхши муомаласи билан бадавлат ва кўпчиликка манзур бўлган ресторан эгасини танийман. Йўловчи ва сайёҳлар узоқ йўл босиб бу ресторанга   ёқимли ва ғайри расмий вазият ҳукмрон бўлгани учун келишларини мен билдим. Мижозлар келган вақтда ресторан эгаси уларни ҳеч қаерда бўлмаган очиқ кўнгиллилик билан кутиб олади. Бошқа ресторанлардан фарқ қилиб, бу ерда совуққонлик,  одамларни ранжитадиган ҳолат мавжуд эмас. Ушбу ресторанда хизматчилар мижозларга ёқимли ва дўстона мунособат ўрнатишни намойиш қиладилар. Хизматкорлар кўп табассум қилишади ва мижозларга нисбатан алоҳида эътиборда бўлишади ва бу эътибор ҳамда муҳаббат, мойиллик ихлосмандликдан келиб чиқади. Меҳмонлар шуни сезадиларки, улар бу ерга нафақат яна   келишлари лозим, шу билан биргаликда ўз дўстларини ҳам эргаштириб келишлари керак. Ушбу услуб янгидан янги меҳмонларни жалб қилиш учун нақадар самаралидир.” У яна қўшиб қўяди: “Яхши муомалалар тарихда ҳозирги вақтдагидек даражада рол ўйнамаган. Ўз ҳаётига бахт ва муваффақият олиб келмоқчи бўлганлар учун улар капиталга айландилар.” Хистан Сади Имом Содиқ (с.а.) одоб ва хушчақчақликни инсоннинг ўйлаб фикр билан иш юритиш каби қобилият  белгиси деб билганлар. У киши айтганлар: “Одамларнинг ичида энг баманилари яхши хулқ эгаларидирлар.” (Васоил аш-шиа 2-ж, 201-оят)

Самуэл Самайло айтади: “Тарих бизга шуни кўрсатдики, буюк доҳийлар бахтли ва некбин хусусиятли кишилар бўлганлар, зеро улар ҳаётнинг ҳақиқий моҳиятини тушунганлар ва ўз ақлларини ўз вужудларида  намоён қилишга ҳаракат қилганлар. Улар баъзи бир кишиларнинг муваффақиятлари ҳақида фикр юритганларида уларнинг руҳи ва фикрларининг соғломлигини, эзгу ниятли, ишонч билан боқувчи  эканликларини тез сезганлар. Буюк қалб эгаси  ва интиллигент одамлар бахтли ва хушчақчақ юзлари билан ажралиб турадилар. Уларнинг хулқ-атворлари улар билан бирга бўлганлар ва уларнинг эзгуликлари  ва табиий бахтлари ёғдусига эргашувчилар учун намунадир.”

Ахлоқ Олий ҳиммат

Пайғамбаримиз (с.а.в.)  айтганлар: “Умматларимни жаннатга элтувчи энг муҳим фазилатлар  Оллоҳдан қўрқиш ва хушмуомалаликдир.” Васоил аш-шиа 2-ж, 22-оят Шундай қилиб ким  ақлга бўйсунса ва олийжаноб ҳаётда яшашга интилса  ушбу бебаҳо маънавий бойлик яхши хулққа эга бўлиши керак. Ёқимсиз фазилатларни таг-томири билан суғуриб ташлаш учун инсонда сидқидилдан  ушбу мақсадга эришиш нияти бўлиши керак. Ёмон ахлоқни келтириб чиқарувчи ёмонликка  назар қилиш,  уни йўқотиш учун кураш ҳиссини уйғотади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.