Home / Ақоид ва Калом / Истибдод ва зулмкорларга қарши курашда диннинг ўрни

Истибдод ва зулмкорларга қарши курашда диннинг ўрни

.Қуръони Карим қудратли Аллоҳнинг сўзи билан зулмкорларни жазолаш муқаррарлигини  эълон қилади: “Ана у шаҳарлар (аҳолисини) зулм қилишгач, ҳалокат пайтларини аниқлаб, белгилаб ҳалок қилдик” Қуръон. 18:59 Барча диний раҳбарлар инсоният жамиятининг келажагига ишонч билан қарадилар,

шунинг учун улар ҳаётда ўзларининг бош мақсадлари қилиб адолатни ўрнатдилар. Улар инсон ҳаёти тараққиётида нуқсонларни кўрганларида  зулмкорларнинг ҳақсиз ҳаракатларига қарши кўтарилиб, ушбу нуқсонларни тузатишга уриндилар. Кўп ҳолларда улар зулмкорларни ағдариб ташлаб ғолиб чиқдилар. Қуръони Каримга  кўра одамларни зулмкорларга қарши курашга кўтаришда маънавий раҳбарларнинг ахлоқи муҳим омилдир: “Биз ўз элчиларимизни  ҳужжат (муъжизалар) билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон (тарози ёки меъёр тарж.) туширдик.” Қуръон 57:25 Исломнинг умумий мақсади жамоанинг умумий  адолати экан, у ўзига эришганларга унвонлари ёки шахсий мулоҳазаларидан қатъи назар ўзаро ва бошқалар билан тўла  адолатга итоат этишни буюради. Шунингдек, у одамлар ҳар қандай гуруҳларининг ҳуқуқларидан маҳрум қилишни ман қилади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳ учун (тўғриликда) собит турувчи, одиллик билан гувоҳлик берувчи бўлингиз; бир қавм (кишиларни) ёқтирмаслик сизларни уларга нисбатан адолатсизлик қилишга ундамасин! Адолатли бўлингиз! Зеро, у (адолат) тақвога яқинроқдир. Қуръон. 5:8 ва “Одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилингиз” Қуръон. 4:58 Ислом адолатга шу даражада алоҳида эътибор берадики, қозилик лавозимини эгаллаган адолатсиз одамларни,  улар бу  нарсага бошқа барча асослари бўлса ҳам, лавозимни эгаллаш имкониятидан уларни маҳрум қилади. Ислом ота-оналарга фарзандлар ўртасида адолатли бўлишни, улар бу муҳим сифатга эга бўлишлари ва  истибдод ва адоватга нисбатан душманлик руҳини сингдиришларини  бурч қилиб қўйган. Бундан ташқари фарзандлар тарбиясининг асосларидан бири барча ҳолатларда уларга нисбатан адолатли бўлишдир. Зеро, улар агар ота-она ўртасидаги ўзаро муносабатларда зулмни кузатсалар, уларда бошқа одамларга нисбатан адолат ва эзгуликни кутиш мумкин эмас. Агар болаларга зулм қилинса, зулм уларнинг мижозларига сингиб, шу тарзда жамиятда носоғлом восита пайдо бўлади. Болаликда улар томонидан сингдирилган адолатсизлик жамиятда ўз аксини топиши ёхуд келажакда улар ўзларининг ота-оналарига қайтиши муқаррардир. Аллоҳнинг Пайғамбари (с.а.в.) қуйидагича дейиш билан ўзларининг саҳобаларини (ўзига эргашганларни) бир муҳим ҳолатга қаратганлар: “Агар болаларингиз эзгуликда сизга адолатли бўлишларини истасангиз, уларга нисбатан совғаларни улашишда адолатли бўлинглар” Наҳжул фасоҳа 66-бет Профессор Бертран Рассел шундай деган: “Инсон маънавияти ҳар доим кенгайиб бораётган бир  оқим кабидир. Ва тўғри тарбиядан мақсад шуки, ташқи таъсир кўрсатиш зарда қилиш ёки жазолаш шаклида эмас, фикрлаш, муомала қилиш, меҳрибонлик шаклида намоён бўлиши лозим. Ғоя бу ерда шундан иборатки, секин-аста болаларнинг онги ва хулқига биз хоҳламоқчи бўлган нарсамизни жорий қилмоғимиз лозим. Агар болалар бошқалар билан боғлиқ бўлсалар ҳам, уларда адолатлиликни тарбиялаш мумкин бўлади. Болалар ўртасида улардан биттаси фақат бир вақтнинг ўзида фойдаланиши мумкин бўлган ўйинчоқ (велосипед) учун мусобақа болаларни адолатли қилиб тарбиялаш умидини беради. Болалардан ёши каттароғининг  бошқа болаларга ўзининг ўйинчоғини таклиф этишида болалар ўз худбинликларини  ташлаб юборишлари ҳайратланарлидир. Бошда мен адолатлилик табиий ёки туғма инсоний ҳиссиёт деб ўйламадим, уни болаларда енгил уйғотиш мумкинлигини сезгач, мен ҳайрон бўлдим. Болаларни тарбиялаётганда уларга ҳаққоний адолатни ўргатиш керак. Бошқача қилиб айтганда,  ҳеч қайси болани бошқасининг олдида афзал кўрманг. Агар сиз бир болани бошқасига нисбатан кўпроқ яхши кўрсангиз, улар ўртасида бахт ва омадни бўлиштиришда бу нарса салбий таъсир қилмаслиги учун  ўйлаб иш қилинг. Умуман болаларга ўйинчоқларни бир хил миқдорда  тарқатиш қабул қилинган. Бирор бир тарзда болаларнинг адолатли бўлиш истакларни бекор қилишга ҳар қандай уриниш хатодир. Тарбия ҳақида. Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) айтганлар: “Ўз болаларингиз билан улар Сизга меҳрибон бўлишларини истасангиз Аллоҳдан қўрқинг ва адолатли бўлинг” Наҳжул фасоҳа Имом Али (а) Муҳаммад ибни Абу Бакрни ўзларининг Мисрдаги вакиллари этиб тайинлашда шундай деганлар: “Аллоҳнинг элчилари жамиятда адолатни ўрнатадиган кишилардирлар. Улар инсон учун камолотга  йўналтиришни белгилаб берувчи кишилардирлар”. Имом Ҳусайн (а) истибдодга қарши қўзғолон кўтариб адолатнинг ҳақиқий маъносини кўрсатиб берганлар. Мангу асрлар бўйи давом этадиган тарих  саҳифаларида бу инсон ҳақидаги қиссалар ҳозиргача шуъла сочиб туради.

 

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.