НАМОЗ НИМА?

    Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

   Азизлар, Намоз Аллоҳга юзланиб, Ундан қўрққан ҳолда Унга сажда қилиб, Ундангина ризолигини талаб қилишдан иборат. ***

  У кенг борлиқни кичик заррадан бошлаб то буюк сайёраларгача Яратган Зотдир. ***

   Бизларни бахтли  яшашимиз учун яратган. *** Ва бизларга Пайғамбарларни юборган, улар бизларга намоз ўқишни ўргатганлар.***

  Намоз: ҳар кун ўзимизни унда ювадиган зилол чашмадир… шу орқали пок бўламиз.

*** Эй азизлар, Келинглар Парвардигоримиз учун қандай намоз ўқишликни ўрганайлик; келинглар намоз ўқийлик! Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) буюрадилар:

الصَّلاَةُ عَمُودُ الدِّينِ

  «Намоз диннинг устунидир.» Агар дин чодир бўладиган бўлса, уни ушлаб тургувчи устуни намоздир. Ҳар гоҳ устун йиқилса, чодир ҳам йиқилгувчидир.

قُرْبَانُ كُلِّ تَقِيِّ

 «Ассалаату қурбаану кулли тақиййин» (Намоз ҳар бир парҳизкор инсонни Аллоҳ даргоҳига яқин қилгувчи воситадир).

   Сиз дўстингизни кўришга борганда унга бўлган муҳаббатингизни бир даста гул орқали изҳор қиласиз. Шундай экан, намоз ҳам бир даста гул бўлиб, иймонлик инсон уни ўз Парвардигорига тақдим қилиши билан муҳаббатини изҳор қилади.

أَحَبُّ الأَعْمَالِ إِلَی اللهِ اَلصَّلاةُ لِوَقْتِهَا

  «Аҳаббул аъмаали илаллоҳи ассалаату ливақтиҳаа» (Аллоҳнинг даргоҳида энг севимли амал, ўз вақтида ўқиладиган намоздир).

اَلصَّلاةُ مِفْتَاحُ الْجَنَّة

   «Ассалаату  мифтааҳул жаннати» (Намоз жаннат калитидир).  

   Агар жаннат калитига эга бўлмасак, Аллоҳнинг жаннатдаги ноз-неъматларидан маҳрум бўламиз. Ҳолбуки, ҳаммамиз жаннатга киришга муштоқ бандалармиз. Намоз Аллоҳ билан банда ўртасидаги дўстлик алоқасини боғлашдир. Биз Сарваримиз ва Йўлбошчимиз бўлмиш имом Али (алайҳис салом)ни ёдга олганимизда, каррамаллоҳу важҳаҳу яъни: Аллоҳ унинг чеҳрасини улуғлаб, кароматли қилди, деймиз; нима учун? Чунки у зот ҳеч вақт бутга сажда қилмаган эдилар … Аллоҳ таоло Сарваримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)ни Пайғамбар қилиб танлади ва инсонлар ҳидояти учун юборди.

   Ўша замондан бери Али (алайҳис салом) Аллоҳ учун намоз ўқир, намозни севар ва намоз вақтига муштоқ эдилар. Пайғамбаримиз Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилган замонларида, Али (алайҳис салом) Ислом ҳукуматини ҳимоя қилиш учун қўлларига қурол олдилар…  ва ўнлаб жангларда қатнашган бўлиб, Довюрак, Мужоҳид ва Қўрқмас эдилар, ҳатто жангли лаҳзаларда ҳам намозларини ўз вақтида ўқишни кечиктирмас эдилар.

   Шундай бир инсон эдиларки, ўн ёшларида урушда жароҳатланган вақтларида ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳ учун намоз ўқиганлар. Ҳатто Али (алайҳис салом) умрларининг 60 ёши ўтганида ҳам Аллоҳ йўлида жиҳод қилар эдилар. Жанглардан бири Сиффийн  жангида, Имом қаттиқ жароҳатландилар ва  камон ўқи оёқларига киради ва табиб ўқни чиқариш учун уринади. Лекин Имом (алайҳис салом) қаттиқ дардни ҳис қилганликлари учун ўқ оёқларида қолади. Бу ҳолатни кўрган табиб, ўғиллари имом Ҳасан (алайҳис салом)ни ушбу воқеадан огоҳ қилади ва имом Ҳасан (алайҳис салом) оталарини яхши танир эдилар ва билардиларки, оталари Аллоҳга юзланиб намозга турган вақтларида, атрофларида бўлиб ўтаётган ҳеч бир нарсани сезмасдилар. Ва шунинг учун табибга: «Намоз ўқишларини кутинг, ўша вақтдагина ўқни оёқларидан чиқара оласиз», дейдилар. Дарҳақиқат, табиб ҳам имом Али (алайҳис салом) намоз ўқиб турган лаҳзаларида ўқни оёқларидан чиқаради. Имом Али (алайҳис салом) ҳеч қандай дардни ҳис қилмасликлари, табибни ҳайрон қолдиради! Шубҳасиз, намоз ҳазрат Али (алайҳис салом)ни Қўрқмас, Жангчи, Довюрак ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи қилиб тарбиялаган эди. Шунинг учун, Сарваримиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) ҳазрати Али (алайҳис салом)ни дўст тутар эдилар. Чунки, Али (алайҳис салом) ҳар бир иймонли мусулмон учун намуна бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарини севар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ҳам Али (алайҳис салом)ни севар эдилар.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Жамоат намозида Аҳли суннат мазҳабидаги имомга иқтидо қилиш жоизми?

Ассалому алайкум. Мен Истанбулда яшайман. Уйим ва иш жойимнинг ёнида суннийларнинг бир масжиди бор. Мен …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.