Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Нима учун биз кечирмаслигимиз керак?

Нима учун биз кечирмаслигимиз керак?

 oila-totuvi2 Одамнинг жамиятдан қочиб якка ҳолда яшай олмаслигига шубҳа йўқ. У (бошқаларга) боғлиқ мавжудот бўлиб, эҳтиёжларининг чегараси йўқдир. Инсоннинг ижтимоий боғлиқлиги унга бошқа одамлар билан ҳамкорликда яшаш имконини бериб, уларнинг табиати ва эҳтиёжи билан мослашади. Ижтимоий ҳаёт инсоннинг ўз ҳаётидаги муваффақиятларига боғлиқ бўлган маълум қоидалар ва мажбуриятлар билан чегараланган турли талабларга эгадир.

Ижтимоий ҳаёт инсон хислатларини ривожлантиришдаги кўпроқ таъсир этувчи омил  моддий муносабатлар билан чегараланмаслиги мумкин; жамоатчилик алоқалари руҳият  ва унинг намоён бўлиши ўртасидаги боғлиқликнинг  натижаси бўлса, афзалдир. Агар жамиятда руҳиятнинг жамоа бирлашувига асосланган маънавий бирлиги яққол кўзга  ташланиб турадиган бўлса, ундаги ҳаёт  ўз гўзаллиги ва кўркамлигини йўқотиши мутлақо мумкин эмас. Бошқалар билан муносабатда бизнинг асосий бурчларимиздан бири уларнинг хатоларини кечира олиш қобилиятимиздир. Бу бурч мустаҳкам инсоний муносабатларини сақлаб қолиш эҳтиёжидан пайдо бўлади.

 Осойишта яшашнинг энг яхши йўли  бошқалар билан оддийгина тотув яшамоқликдир. Бу дунёда инсоннинг хатолардан холи эмаслигини ва муайян меъёрий ва барқарор хусусиятли ҳамда хулқ – атворли кишилар камдан кам учраши мумкинлиги ҳолатини четлаб ўтмаслик лозим. Биз ҳар доим шу нарсани эсда тутишимиз лозимки, ҳатто энг олижаноб хислатли кишилар ҳам мутлақо хатоларсиз эмаслар. Шунинг учун ҳар бир кишининг бурчи бошқа одамлар томонидан содир этиладиган ўйламасдан қилинган хатолар билан муросага кела олишдир. Кўпгина ҳолларда ўз хатосини тан олиш узоқ муддатли ва мустаҳкам осойишталикнинг  муҳим қисми бўлиб қолмоқда.

 Пири комил шоир айтганидек, ҳар бир кишининг унга ажратилган муддатдаги улуши у ўзини нимага ўргатганлигидадир. Аммо, инсон ўзини нимага ўргатар экан, бу унинг маънавий аҳволи ва хулқидан келиб чиқади. Кечира олиш қобилияти  жасурлик кучқудратнинг бир кўриниши бўлган кучли ирода ва ўз-ўзини назорат қила олишнинг яққол намоён бўлишидир.

 Олийҳиммат мурувватли одамлар ўзларидаги юқори маънавий мужассамликлари билан ажралиб турадилар. Улар инсониятни маънавий қулликнинг асосларидан озод қилувчи  омил эзгуликнинг манбаи бўлган  кучли ирода ва маънавий етукликка эгадирлар. Бировнинг камчиликларини кечира олиш инсон хусусиятидаги оғир юкдир. Инсон бошқалардаги салбий хусусиятлар билан чиқиша олиши қийиндир, аммо бунда у қанчалик катта кучга эга бўла олса, шунчалик у руҳий безовталикдан озод бўлади. Охир-оқибатда у бутун дунёга шафқатли бўла олади.

 Шу билан боғлиқ иккинчи муҳим томон  олижаноблик, шубҳасиз душманнинг ҳисларига таъсир этиб, унинг фикрлаши ва хулқида кескин ўзгаришларни келтириб чиқаради. Таранг муносабатлар илтифот, марҳамат соясида яхшиланиб кетганига кўплаб мисоллар бор: нафрат ва чуқур илдиз отган душманлик  садоқат ва мусаффо осмонга айлангани, ёки эзгу, олижаноб фикрлар билан инсоннинг душмани унга бўйсунганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

 Олимлар эътироф этганидек, “Инсоннинг ҳайвонларда мавжуд бўлмаган буюк қобилиятларидан бири унинг бошқаларнинг хатоларига олижаноблик ва илтифотлилигидир. Агар Сизни биров хафа қилган бўлса, Сизда кечириш ва олижаноблик ҳиссини туйишдек яхши имкониятларингиз бор. Бизни душманларни кечиришга ўргатишган, аммо ўз қариндош ва дўстларимизни камчиликларига илтифотли бўлишимизни сўрамаганлар. Зеро, табиий ҳолда ҳар бир кишидан кутиладиган нарса хатоларни кечиришдир.

 Сиз ўз душманингиздан қасос олишга интилаётган вақтингизда, ўзингизни унинг ўрнига қўйиб кўринг. Зеро, у Сизга қандай муомалада бўлса, Сиз ҳам унга шундай муомала қилинг; Сиз уни кечириб, унга яхшилик қиласиз. Биз жуда ҳам интиқом олишга ташна бўлсак, у одам биздан ҳам кучлироқдир, аммо биз ўз душманимизни кечириб, маълум бир ғолибга айланамиз. Олийжаноблик билан биз ўз душманимиз устидан ғолиб бўлишимиз ва уни ўзимизга нисбатан ювош (тавозели) бўлишга мажбур қилишимиз мумкин. Рақибларимизни ўз ҳолига ташлаб қўйиб ва улар билан жанжалга боришдан қочар эканмиз – бу уларга нисбатан биз қўллай оладиган энг яхши мудофаа усулидир”.

 Бошқалар гуноҳга ботаётганида биз олижаноб бўлмоғимиз лозим, зеро, олижаноблик бу самовий амр бўлиб, замин  ва унинг аҳли осудалик ва уйғунликда яшай оладилар.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.