Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Ота соғончига чидолмаган қиз.

Ота соғончига чидолмаган қиз.

Ота очлиги ҳақида йиғи

Абдулло ибн Ҳасан ривоят қилади: «Бир куни  Расулуллоҳ Фотима (с)  уйига келдилар. Ҳазрати Фотима (с) бир парча қотган арпа нони олиб келиб бердилар. Расулаллоҳ бу нон билан ифторлик қилиб, айтдилар:

«Қизим! Бу охирги уч кун очликдан кейин  сени отанг еяётган биринчи нон парчаси». Буни эшитган Фотима қаттиқ йиғладилар. Пайғамбар уни юпатиб, қизларининг кўз ёшларини артдилар».

Пайғамбарнинг  Ҳазрати Фотима(с)га ҳурмати

 Ойшадан қуйидагича ривоят қилинади: Пайғамбар олдига Фотима(с)  ҳар сафар келганлирида, ҳурмат тариқасида расулаллоҳ ўрниларидан турар, севимли қизларини  ўпар ва ўз ёнларига  ўтқазар эдилар.

Азобли ўлим

  Расулаллоҳ фоний дунёни тарк этганларидан кейин, Фотима (с) ҳаётини аччиқ ва чидаб бўлмас даражада етказадиган турли қийинчиликлар ва муаммолар қийнай бошлади. Бир  тарафдан севимли отасининг вафоти, иккинчи томондан Али (а)га тааллуқли бўлган давлат бошқарувини ўз қўлларига олган айёр душман фитналари унга оғриқ ва азоб, руҳий ва жисмоний қийналишлар келтирди. Ислом тарихида айтишларича, муаммо, ғам ва бошқа воқеалар пайғамбар вафотидан кейин Фотима(с)ни чуқур қайғуда тинимсиз йиғлашига  олиб келди. Баъзан у пайғамбар  қабрига  ёки Ислом йўлида  шаҳид бўлганлар мозорига бориб кўп йиғлардилар. Уйда  бўлганида ҳам  мотамда  ва ғамгин юрардилар. Доимо йиғлаганлиги  учун Мадина  аҳли Фотима (с) устидан арзу-шикоят қилганликлари сабабли, Али(а) Фотима (с) учун Бақия қабристонидан «Байтал Аҳзон» номли  катта бўлмаган хона қуриб бердилар. Ҳазрати Фотима (с) Ҳасан (а) ва Ҳусейн (а)ни олиб ҳар эраталаб у ерга борар ва кечгача йиғлар эдилар. Кеч кирганда амирал мўъминин  Али (а) келиб Фотима (с)ни  уйга олиб  кетардилар. Бу ҳол у  оғир касал бўлмагунича давом этди.

  Фотима (с)нинг ғами шунчалик кучли эдики, пайғамбарни эслатадиган ҳар нарсани кўриши билан қаттиқ йиғлар эдилар. Пайғамбар вафотидан сўнг Билол бошқа азон айтмасликка қарор қилди. Бир кун Ҳазрати      Фотима (с) дедилар: «Мен отамнинг муаззинининг овозини  эшитишни  хоҳлайман».

  Билол Фотима (с)ни  ҳурмат қилиб азон айтишни бошладилар, у «Аллоҳу Акбар» деб айтиши билан Фотима (с) кўз ёшларини  тута олмадилар, Билол Муҳаммад (с.а.о.)нинг расули Худо эканлигига шаҳодатлик берганида (Ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ) ҳазрати Фотима (с) ҳушдан кетдилар. Одамлар Билолдан азон ўқишни тўхтатишни  илтимос қила бошладилар, улар Фотима (с) бу дунёни тарк этди деб ўйлашди. Билол азонни охиригача ўқимай, тўхтатди. Фотима(с) ўзига келиб, Билолдан азонни тугатишни сўраганида, у рози бўлмай деди: «Эй Расулаллоҳ қизи! Мени овозим сизга оғриқ бераяпти, мен эса сизни ҳаётингиз учун қўрқаман».

  Туганмас ғам ва унга етказилган тана  жароҳати азоблари охири уни оғир касал қилди. Ҳижратнинг 11 йили Жумодиал улонинг 13-куни ёки Жумодиас-сонининг 3-куни,  яъни Ислом пайғамбари вафотидан кейин 75 кун ёки 95 кун ўтгач,  ҳазрати Фотима (с) бу фоний дунёни тарк этдилар. 

 Фотима (с) га Худонинг раҳмати, салом ва саловот бўлсин.

 Азобли ўлим

  Расулаллоҳ фоний дунёни тарк этганларидан кейин, Фотима (с) ҳаётини аччиқ ва чидаб бўлмас даражада етказадиган турли қийинчиликлар ва муаммолар қийнай бошлади. Бир  тарафдан севимли отасининг вафоти, иккинчи томондан Али (а)га тааллуқли бўлган давлат бошқарувини ўз қўлларига олган айёр душман фитналари унга оғриқ ва азоб, руҳий ва жисмоний қийналишлар келтирди. Ислом тарихида айтишларича, муаммо, ғам ва бошқа воқеалар пайғамбар вафотидан кейин Фотима (с)ни чуқур қайғуда тинимсиз йиғлашига  олиб келди. Баъзан у пайғамбар  қабрига  ёки Ислом йўлида  шаҳид бўлганлар мозорига бориб кўп йиғлардилар. Уйда  бўлганида ҳам  мотамда  ва ғамгин юрардилар. Доимо йиғлаганлиги  учун Мадина  аҳли Фотима (с) устидан арзу-шикоят қилганликлари сабабли, Али (а) Фотима (с) учун Бақия қабристонидан «Байтал Аҳзон» номли  катта бўлмаган хона қуриб бердилар. Ҳазрати Фотима(с) Ҳасан (а) ва Ҳусейн (а)ни олиб ҳар эраталаб у ерга борар ва кечгача йиғлар эдилар. Кеч кирганда амирал мўъминин  Али (а) келиб Фотима (с)ни  уйга олиб  кетардилар. Бу ҳол у  оғир касал бўлмагунича давом этди.

  Фотима (с)нинг ғами шунчалик кучли эдики, пайғамбарни эслатадиган ҳар нарсани кўриши билан қаттиқ йиғлар эдилар. Пайғамбар вафотидан сўнг Билол бошқа азон айтмасликка қарор қилди. Бир кун Ҳазрати Фотима (с) дедилар: «Мен отамнинг муаззинининг овозини  эшитишни  хоҳлайман».

  Билол Фотима (с)ни  ҳурмат қилиб азон айтишни бошладилар, у «Аллоҳу Акбар» деб айтиши билан Фотима (с) кўз ёшларини  тута олмадилар, Билол Муҳаммад (с.а.о)нинг расули Худо эканлигига шаҳодатлик берганида (Ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ) ҳазрати Фотима (с) ҳушдан кетдилар. Одамлар Билолдан азон ўқишни тўхтатишни  илтимос қила бошладилар, улар Фотима (с) бу дунёни тарк этди деб ўйлашди. Билол азонни охиригача ўқимай, тўхтатди. Фотима (с) ўзига келиб, Билолдан азонни тугатишни сўраганида, у рози бўлмай деди: «Эй Расулаллоҳ қизи! Мени овозим сизга оғриқ бераяпти, мен эса сизни ҳаётингиз учун қўрқаман».

 Туганмас ғам ва унга етказилган тана  жароҳати азоблари охири уни оғир касал қилди. Ҳижратнинг 11 йили Жумодиал улонинг 13-куни ёки Жумодиас-сонининг 3-куни,  яъни Ислом пайғамбари вафотидан кейин 75 кун ёки 95 кун ўтгач,  ҳазрати Фотима (с) бу фоний дунёни тарк этдилар. 

 Фотима (с) га Худонинг раҳмати, салом ва саловот бўлсин.

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.