Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Пайғамбарнинг Фотима (с)га бўлган муҳаббати ва боғлиқлиги

Пайғамбарнинг Фотима (с)га бўлган муҳаббати ва боғлиқлиги

Фотима (с) ҳаётининг  илоҳий нур билан ёритилиши хусусияти унга бўлган пайғамбарнинг чексиз муҳаббати ва боғлиқлигидадир, бу муҳаббат шунчалик кучли эдики, буни Пайғамбар ҳаётининг ажойиб дақиқаларидан бири деса бўлади.

 Ҳазрати Расули Худо Аллоҳнинг энг яқин ва яхши бандаси, ҳақиқат мезони  ва адолат тарозиси эканлигига эътибор бериш зарур. Пайғамбар суннати, яъни сўзлари, суханлари, амаллари ва ҳатто тушунтиришлари ўз ичига диний асосларни қамраб олади.  Пайғамбар амалларининг қуръонга тўғри келиши, ҳамоҳанглиги барча ислом миллати учун охират кунигача намуна бўлиб қолади.

   Аллоҳ Қуръонда айтади: (53:3) «Ва маа йантиқу аънил ҳаваа. Ин ҳува илла ваҳйун йуҳа» яъни «(Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир»  Пайғамбарнинг олий мартабасини  тушуниб етган ҳар қандай киши Фотима (с)нинг муҳим руҳий ҳолатини янада чуқурроқ тушунади. Пок  имомлар айтганларидек: «Фотима поклар (маъсумлар) ва буюклар қаторидандир».

   Пайғамбарнинг  севган бошқа қизлари ҳам бўлган. Бунга  қарамай у ўз оиласигагина эмас, балки нотаниш кишиларга ҳам муҳаббат, ғамхўрлик ва эҳтиромда бўлган, лекин унинг Фотима (с)га муносабати ўзгача эди. Энг муҳими шуки, пайғамбар ҳар қандай баҳона (сабаб) билан кишиларга расмий равишда қизларига бўлган ўзининг муҳаббати ҳақида айтарди. Бу Фотима (с) ҳаёти ва оиласи Ислом билан чамбарчас боғлиқлигидан ва уларни исломдан ажратиб бўлмаслигидан далолат беради. Пайғамбар ва Фотима (с) муносабатлари, бу ота ва қиз ўртасидаги муносабат бўлибгина қолмай,  балки бутун жамиятга ва келажакда бутун миллатга  тааллуқли муносабатдир. Бу муносабат ислом умматини бошқариш ҳақидаги  илоҳий кўрсатма билан  тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ҳақиқий, соф ва чексиз муҳаббат уммонига тўла пайғамбар ва қизлари ўртасидаги муносабтлардан ўрнак дарсини олайлик. Ҳазрати Пайғамбар сафарга чиққанларида, энг охири Фотима (с) билан хайрлашардилар, қайтгач, биринчи учрашадиган инсон ҳазрати Фотима (с) эдилар.Имом Боқир (а) ва имом Содиқ (а)дан ривоят қилинишича: «Ухлашдан олдин Пайғамбар ҳар сафар Фотима (с)ни ўпар ва уни дуо қилар эдилар».

   Имом Содиқ (а)дан ривоят қилинишича: «Фотима дедилар: «Пайғамбарга бир-биримизга мурожаат қилгандек мурожаат қилманглар» ояти нозил бўлгач, мен Пайғамбарга «эй ота» деб мурожаат қилмайдиган бўлдим ва шунинг учун уни «Ё Расуллаллоҳ» деб чақирадиган бўлдим. Олдинига ҳеч нарса демадилар, лекин кейинчалик  «Эй Фотима (с) бу оят сен ва сенинг авлодинга тааллуқли эмас, сен мендан, мен эса сенданман. Бу оят димоғдор ва тарбиясиз қурайшларга тааллуқлидир. Сен эса, илгаридек, менга ота деб мурожаат қилавер. Бу мени  юрагимга таскин беради, парвардигор ва мени хурсанд қилади».

   Ҳазрати пайғамбар айтадилар: «Фотима менинг бир қисмим. Ҳар ким уни  хурсанд қилса, мени хурсанд қилади, уни хафа қилса, мени хафа қилади. Фотима мен учун энг ҳурматли инсон».

 Яна айтганлар «У мендан, у менинг юрагим ва қалбим, уни хафа қилган ҳар қандай кимса, мени хафа қилади, мени хафа қилган эса, Аллоҳни хафа қилади»

   Амир Шаъби, Ҳасан Басри, Сўфён Сури, Мужоҳид, ибн Жобир ибн Абдулло Ажори, имом Боқир (а) ва имом Содиқ (а) пайғамбардан ҳадис ривоят қиладиларки, Пайғамбар айтадилар: «Ҳақиқатан Фотима  менинг бир қисмим». Бухорий ҳам ўзининг «Саҳиҳ» китобида бу ҳадисни Мансур ибн Муҳрамдан ривоят қилади.

   Жобир томонидан келтирилган ҳадисда айтилишича, пайғамбар айтганлар   «Фотимани  хафа  қилган  ҳар  қандай  киши  мени хафа қилади, мени хафа қилган ҳар қандай киши Аллоҳни хафа қилади» Шунга ўхшаш ҳадис Мусулмоннинг «Саҳиҳ»ида Абу Насимнинг «Хилят»ида келтирилган, ундан ташқари бу ҳадис кўпгина бошқа сунналар китобида келтирилган.

   Расуллалоҳ уйдан Фотима (с)ни қўлларидан ушлаб чиқаётганларида дедилар: «Ҳаммага, билган ва билмаганларга маълум қиламанки, бу Фотима, Муҳаммад қизи, менинг бир қисмим, у менинг юрагим ва қалбим. Уни хафа қилган ҳар қандай киши мени хафа қилади, мени хафа қилган ҳар қандай киши Аллоҳни хафа қилади».

   Расуллалоҳ айтганлар: «Менинг қизим Фотима – бутун замон аёллари сардори, у мендан, у кўзимнинг нури, қалбим қувончи, менинг юрагим, у одам қиёфасидаги  фаришта. У намозга турганида, юлдузлар ерда яшовчиларни ёритганидек, унинг нури осмон ва фаришталарни ёритади. Аллоҳ фаришталарга мурожаат қилади: «Эй фаришталар! Менинг Фотимам – менинг  аёл бандаларимнинг сардори, қаранг, у  мени олдимда қандай туради ва унда ҳақиқий Худодан қўрқишликни кўрасиз. У менга бор вужуди билан мурожаат қилади. Сиз гувоҳ бўлинг, унга эргашганларни барчасини мен дузах ўтидан озод қиламан».

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.