Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Умр уфқидаги муҳаббат ёғдуси

Умр уфқидаги муҳаббат ёғдуси

 Picture152570089Муҳаббат умр уфқини ёритади. Муҳаббат мафтункор ва сеҳрли кучга эга бўлиб, инсонни маънавий ва жисмоний ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бу куч одамнинг қалбига кириб бориб маълум вақтдан кейин чексиз уммонга  айлангунга қадар ўсиб бораверади. Агар биз инсон ҳаётидаги муҳаббат ёғдусини ўчирсак, инсоннинг руҳини умидсизлик зулмати ва танҳоликнинг даҳшати қоплаб олади ва дунё унга қоронғи зулмат бўлиб кўринади. Инсон бутун вужуди билан ижтимоий қилиб яратилган, шунга кўра унинг соғ-омон яшаши учун умумлашиш зарурдир.

  Инсоннинг жамиятни инкор қилиб танҳолик ва ажратилган ҳолда бўлишни маъқул кўриши, руҳий тушкунликка тушиши шундандир. Инсоннинг бошқаларсиз бахтли бўла олмаслиги очиқ-ойдин фактдир. Бу худди бадан эҳтиёжлари бошқа одамлар билан яшаш эҳтиёжини  уйғотганидек, инсоннинг руҳи ҳам умумийлашишда холис бўлишни талаб қилади ва инсон тўхтовсиз равишда ушбу маънавий эҳтиёжни қондиришга интилиб боради. Инсон бу дунёга кириб келиб, ўзининг мавжудлиги бошланган кундан бошлаб, унинг ҳаёт йўлидаги дарвозалар ёпиладиган дақиқаларгача муттасил равишда муҳаббат ва боғлиқлик эҳтиёжини бошидан кечириб боради. Инсон муҳаббат меваларини ўзида ва ўз онгида ҳис қилиб боради. Ҳаёт қийинчиликлари уни синдириб, омадсизлик унинг руҳини кемириб, у ғам-аламларга тўлганда, умид учқунлари унинг ҳаётини ёритишдан  тўхтаб қолади. Бундай пайтда унинг муҳаббат ва боғлиқлик иштиёқи  кучли даражада ўсиб боради. Бу иштиёқ унинг қалбини муҳаббатдан ташқари бошқа бирор нарса билан – ақл-идрокига ором бериш умиди билан тўлдира олмайди.

Шунинг учун омадсизлик, изтироб ва азоб-уқубатларнинг муҳаббатдан бошқа давоси йўқ десак тўғри айтган бўламиз. Инсоннинг ўз биродарига бўлган муҳаббати унинг инсоний боғлиқлигининг ҳақиқий намоён бўлишидир. Бу нарса ҳатто унинг олий ахлоқий ва мақтовга сазовор сифатларининг асоси деган нуқтаи назар деб қаралиши мумкин. Муҳаббат бировга тушиши мумкин ва ҳар бир киши унга эриша олади. Бошқаларнинг муҳаббатига сазовор бўлишимизнинг  йўли – бу энг аввало уларга бўлган асиллик ва бу асиллигимиз уларга бўлган муҳаббат ва садоқатни англашимиздир. Бошқаларга бўлган садоқатимизни намойиш қила бориб, биз ютиб чиқамиз – чунки биз агар ўз эзгу туйғуларимизни бахшида эта олсак, эвазига кўпроқ нарса оламиз.

Инсоннинг юрагига кириш калити ўша инсонларнинг ўзларининг қўлидадир ва ким бу бебаҳо хазинага элтувчи йўлдан юрмоқчи бўлса, ўзининг қалбини ҳалоллик ва шаффофлик нурлари билан тўлдириши ундан ҳар қандай ярамасликни олиб ташлаш лозим. Файласуфларнинг таъкидлашларича, моҳиятнинг мукаммаллиги унинг ўзига хосликлари ва шаклларида намоён бўлади; инсоннинг ўзига хослиги эса унинг ижтимоийлиги ва муҳаббатидир. Инсонлар ўртасидаги мавжуд бўлган муҳаббат ва маънавий ришталари уларнинг биргаликдаги ишончли ва осойишта ҳаётларининг асосидир.

Доктор Карлга мувофиқ: “Жамият бахтли бўлиши учун унинг барча аъзолари харра қилиб терилган ғиштлардек бир-бири билан ҳамоҳангликда бўлмоқлари лозим. Муҳаббат – инсоният оиласи аъзолари орасида ҳукмрон бўлган бундай эзгу ҳамоҳангликни бахшида этувчи ягона нарсадир.  Инсонларнинг бошқаларга бўлган муҳаббатларида икки жиҳат бор: биринчиси ундан севишни талаб қилади, иккинчиси эса севгини фатҳ этишга интилишга ундайди. Аммо инсон ўзининг номаъқул сифатларини жиловламас экан, бу муҳаббат алмашинувига эриша олмайди. Биз ўзимизни бошқалардан чегаралаб турувчи ахлоқий бузилишлардан  озод бўла олмасак, бу мақсадга эриша олмаймиз. Шунда биз қўшнилар ўзаро ҳамдўст, хўжайин ва ходимлар бир бирлари билан ўзаро ҳурматга сазоворликларини кўрамиз. Муҳаббат миллион йиллардан буён асаларилар ва қумурсқалар жамиятида мавжуд бўлган тартибга сабаб бўлувчи имкониятга эга бўлган ягона бошланишдир”.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.