Home / Шариат қонунлари / Намоз / Таҳорат / Ғусл / Ғуслнинг турлари

Ғуслнинг турлари

Ғусл икки қисмга бўлинади;

  1. Тартибий ғусл.
  2. Иртимосий ғусли.

 

ТАРТИБИЙ ҒУСЛ:

 Тартибий ғуслни бажарганда, аввал ният қилиб, сўнгра бош ва бўйин ювилади. Кейин баданнинг ўнг томони, ундан сўнг эса чап томони ювилади. Ушбу амаллар тартиб билан бажарилиши лозим. Агар қасддан ёки билмай туриб ва ёки унутган ҳолда айтиб ўтилган тартибда бажарилмаса, олинган ғусл ботил бўлади.

ИРТИМОСИЙ ҒУСЛ:

Иртимосий ғусл олинганда ният қилингач, аста-секинлик билан сувнинг ичига кирилса ва баданнинг ҳамма қисмларига сув тегса, олинган ғусл саҳиҳ (тўғри) бўлади. Лекин бирдан сувга кириш эҳтиёт юзасидан бўлади. Иртимосий ғуслда агар бадан сувнинг остида бўла туриб, ғусл нияти қилингандан сўнг, бадан сув остида силкитилса, олинган ғусл саҳиҳ (тўғри)дир.
Ғусл олинганда (ҳар икки қисмида) баданнинг ҳамма ерларига сув тегиши лозим ва агар соч толасининг бир миқдори ҳам ювилмай қолса, олинган ғусл ботил бўлади.
Лекин қулоқ ва буруннинг ичи каби баданнинг кўриб бўлмайдиган ерларини ювиш лозим.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.