Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Усулиддин ёки Диннинг асоси деганда нимани тушунасиз?

Усулиддин ёки Диннинг асоси деганда нимани тушунасиз?

 

 Азизлар! Динимиз мустаҳкам илдизга эга бўлган гўзал дарахт бўлиб, унинг шохлари ям-яшил барглар ва ширин меваларга тўлиб тошгандир. Диннинг илдизи усулиддин бўлиб, у қуйидагилардан иборат:

Тавҳид (Якка Худолик)

  Аллоҳ Ягонадир ва Ундан ўзга илоҳ йўқ… шунинг учун деймиз: لا إلهَ إلاَّ اللهُ

Адл (Аллоҳнинг одиллиги)

 Аллоҳ Одил Зот бўлиб, ҳеч кимга зулм қилмайди ва золим кимсаларни яхши кўрмайди.

Нубувват (Пайғамбаршунослик)

 Аллоҳ бизларни саодат йўлига чорлаш учун Пайғамбарларни юборди ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) уларнинг охиргисидир.

Имомат (Раҳбарлик)

  Аллоҳ таоло Пайғамбаримиздан сўнг инсонлар гумроҳ бўлмасликлари ва ҳидоят йўлини топишликлари учун ун икки Имомни бизларга Пешво, Раҳбар ва Йўлбошчи этиб танлаган,  шунинг учун улар Пайғамбаримиздан кейин бизлар учун намуна ва ўрнакдирлар. Уларнинг Биринчиси Имом Али(алайҳис салом) ва Oхиргиси Маҳди(Аллоҳ келишларини тезлаштирсин)  дирлар.

Маъод (Қайта тирилиш)

  Аллоҳ таоло оламни беҳуда яратмаган ва инсонни нобуд бўлиши учун яратмаган… Бир кун келадики, Аллоҳ таоло у кунда инсонларнинг барчасини қабрларидан қайта тирилтиради… Нима учун? Ҳисоб-китоб учун. Покиза ва яхши инсонлар жаннатга борурлар ёмон инсонлар эса жаннатга бормай, жаҳаннам томон равона бўлгайлар.

 

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.