Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ўз шахиятингизни такомиллаштиришга интилинг

Ўз шахиятингизни такомиллаштиришга интилинг

Бахтли бўлишнинг энг муҳим омили ва инсон эгалик қилиши мумкин бўлган олий хусусият унинг ўзини такомиллаштириш қобилиятидир. Бу руҳий хазина инсон ҳаётига буюклик ва омадни ҳадя қилади ва инсонни эҳтиром ва олижаноблик чўққиларига олиб чиқади.

Бу каби одамлар ўзаро тенгдирлар. Аммо улар бир-бирларидан фикрлаш ва муҳокама қилиш қобилиятларининг турличалиги билан фарқ қиладилар. Одамларнинг маънавий хазиналари ва ахлоқий ўзига хос хусусиятлари ҳам турличадир. Шахсларнинг бир биридан ва улар ҳар бирининг қобилиятлар ҳамда ижтимоий ҳолатини белгилаб берувчи бирдан-бир нарса уларнинг шахсий сифатларидир. Боз устига бошқа бир омилга нисбатан характер бизга бевосита таъсир кўрсатади. Инсон бу дунёга ўз қобилиятларини ривожлантиришга интилиш, ўзининг фикрлаш ва амалий фаолияти доирасини кенгайтириш, шунинг оқибатида, камолотга етиш учун ўз билимларини такомиллаштириш ва руҳиятини мустаҳкамлаш учун келган.

  Бошқача қилиб айтганда, инсон бу дунёда ўзининг алоҳида мўлжалланганлигини амалга ошириш учун тайёргарлик кўрмоғи лозим. Буни эътиборга олган ҳолда ҳар бир шахс олдида турган мажбурият ўзида соғлом ва олижанобликни  мустаҳкамлаши ва бахт йўлида меҳнат қилмоғидан иборатдир. Бу йўлда инсон қанчалик тиришоқлик билан меҳнат қилса, муваффақиятининг ҳақиқий маъносини у шунчалик чуқур ҳис қилади. Соғлом шахсдан кўра бу тўлқинли денгизга кириш учун қувват бериш имкониятига эга бўлган бошқа нарса йўқдир.

  Шопенгауэр айтганидек: “Шахсларнинг турли-туманлиги табиийдир, уларнинг инсон ҳаётига ғам-алам ёки бахтни олиб келишдаги  роли эса инсонлар тафовутлари ўртасидаги бир бирига ўхшамасликдаги инсонларнинг ролидан кўра кўпроқдир. Бу шунинг учунки, шахснинг хусусиятларини (самарали фикрлаш ва соф ҳис-туйғуларни) инсонга моддий бойликлар олиб келиши  мумкин бўлган хусусиятлар билан ҳеч қачон таққослаб бўлмайди. Зеро, ақл-идроки жойида бўлган инсон, агар у якка ажратиб қўйилган тақдирда ҳам ўзига хуш кўрадиган ҳаётни ярата олади. Бошқа томондан эса жоҳил одам ҳаётнинг барча лаззатларига эга бўлсада, бу нарсага катта миқдорда пул харажат қилган ҳолда ҳам дангасаликдан қутулишга қодир эмас. Юксак ақл-идрок, инсонларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва сева олиш имкониятлари инсоннинг ҳаётдаги мақсадига эришиш ва унинг олдида бахт эшикларини очувчи омиллардан биридир. Шунинг учун моддий ютуқларнинг кўпайишидан кўра бизнинг бурчимиз ушбу омилларнинг ривожланишига алоҳида эътиборни қаратмоқ керак”.

  Барча тавсиф ва хусусиятлар  инсоннинг келажакдаги ролини белгилашда қандайдир рол ўйнайди, ҳар бир фикр ва туйғу эса ушбу тавсиф ва хусусиятларга кучли таъсир этади. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсоннинг хулқи ва ахлоқи такомиллашиш ва тескари йўналишга қараб доимо ўзгариб туради. Шахснинг такомиллашиши ва ривожланишидаги биринчи қадам ўзининг куч ва имкониятларидан фойдаланиш методларини ўрганиш ва такомиллаштириш йўлида пайдо бўлувчи тўсиқларларни бартараф қилишга ўзини тайёрлашдир. Шундагина инсон ўзини ҳар қандай разилликдан тозалай олади. Агар инсон ўз қадри қимматини билмаса, ўз ҳаётини тўғри қура олмаганидек, бу ерда ҳам ҳеч қандай ижобий ўзгаришларга эриша олмайди. Сўз ва амал бирор бир мавжудликнинг қаъридан чиқмаса ҳеч бир ҳақиқий қийматга эга эмас. Сўз онг мазмунини ифодалайди, улар унда сақланаётган сирларни етказиб беради. Агар сўз бирор бир кишининг хулқига зид бўлса, бу ҳолат ишончсиз шахсдан нишонадир ва пировардида шахснинг ҳаётига тушкунлик таъсирини кўрсатади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.