Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Жумбоқли ва ёмон эҳтирос

Жумбоқли ва ёмон эҳтирос

Инсон бу нобарқарор ҳаётнинг муаммолари ва изтироблари тўлқини ўртасида доимий ҳаракатда яшайди. У умид гулларини дасталаб ва уларни ўз ҳаёти давомида бирини  иккинчисидан кейин қўйиб чиқиш каби,  ўзининг руҳи ва жисмини мушкулотлар юкидан озод қилиш учун курашади.

Ўлим тўшагида ётган инсоннинг ҳаёт билан  алоқаси узилмаган экан ва умид йўлларини кўриб турган экан, у ҳар доим бахтга интилади. Охир-оқибатда бу умид учқуни инсонга ҳаёт ато этади ва унинг аччиғини ширин қилади. Бизлардан баъзиларимиз бадавлат бўлишни, бойлик тўплашни ва бунга барча воситалар билан эришишни умид қиламиз. Шу вақтнинг ўзида бошқалар шон-шараф ва мартабани интиқиб кутадилар. Одамларнинг ҳаракатлари улар эришган маънавий ва руҳий тозалик даражасида  уларнинг жисмоний интилишлари билан боғлиқдир. Фикрлаш усуллари ўзгариб турганидек, одамларнинг ҳам интилишлари ўзгариб туради. Аммо биз бир нарсани билмоғимиз лозимки, умидлар бизнинг маънавий талабларимизга мувофиқ бўлганда, бизнинг маънавий талабларимизни қондириб, билим даражамизни оширганда, ҳаёт йўлимизни ёритиб,  мушкулотлар ҳамда бахтсизликдан халос этгандагина бизнинг турмушимизга бахтни олиб кела олади. Заҳархандалик ва манманлик, шуҳратпарастлик каби туғма мойилликлар ҳаётда изтиробларнинг сабаби бўлиши мумкин.  Ҳасад ана шундай мойилликлардан бири бўлиб инсонни тўғри йўлдан адаштиради ва инсонга ўз орзу-умидларини амалга оширишга монелик қилиш учун идрокни кишанлайди. Ҳасадчилар бошқаларни бахтли кўришни истамайдилар. Улар ўзлариниг тушкунлик билан  қарашларидан келиб чиққан ҳолда  бошқа одамларда яхши ният мавжуд бўлганида ўзларида кучли сиқилишни сезадилар. Суқрот шундай деган: “Ҳасадчи ўзининг кунларини бошқалар эришиб ўзи эриша олмаган нарсаларга куйиниш ҳисси билан еб (йўқотиб) боради. У афсус ва алам чекади ҳамда барча одамлар изтироб ва ғамда яшаб, уларнинг бахтдан маҳрум қилиш учун макрҳийла тўқишни қўмсайди”. Бир машҳур адиб шундай деган: “Бизнинг қалбларимиз саҳро ўртасида ҳимоя қўрғонисиз ёки деворсиз қурилган бир шаҳар кабидир; улар – бахт ўғриларининг қурбонларидирлар. Энг ожиз шамоллар ҳам қалбимиз денгизидаги тўлқинларни бир-бири билан тўқнаштиришга мажбур қила олади ва бирор бир руҳимиз душман ҳам охирги нафасгача ҳукмронлик қилиш ва мажбурлаш учун қалбимизнинг тўрига ёриб кира олмайди.   Ҳар бир киши боши оғриганда табибга мурожаат қилишни билади, аммо ҳасад касалига мубтало бўлган буни инкор қилади ва ўзини даволовчи одамни ҳеч қачон топа олмайди”.  Ҳасадчи одамлар бировларнинг ютуқларини ўзлариники қилиб олишни мақсад қилиб оладилар, улар ҳар қандай усулларни қўллаб бўлсада, бошқаларни омаддан маҳрум қиладилар. Улар ўзлари ҳис этмаган ҳолда қабиҳ хоҳишларининг қурбонидирлар, ҳасадчилар кимга ҳасад қилсалар, ўшаларнинг шаънига ёлғон ва айбловларни тарқатиш билан ўзларининг  ёвуз ниятларини рўёбга чиқарадилар. Агар улар эҳтирослари  бу йўл билан қониқиш олмаётганини сезсалар, қўлларидан келадиган янада чуқурлашиб кетиш билан ҳам бўлсада, ўзларининг жиловлаб бўлмас  истакларини амалга ошириш учун одамларнинг озодлигига суиқасд қиладилар ва ҳатто уларни ҳаётдан маҳрум қиладилар. Албатта бу маълум бир майлдир.  Улар инсон ҳаётининг ҳақиқий мақсадларига мувофиқми?  Ва улар табиийми? Ҳасадчилар нафақат инсон деган номларини йўқотадилар, улар ҳайвонлардан ҳам пастдирлар. Чунки, ким бошқаларнинг азоб-уқубатлари ҳақида қайғурмаса, ҳақиқий башар фарзанди бўла олмайди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.