Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Аллоҳни Таниш Учун Изланиш

Аллоҳни Таниш Учун Изланиш

Нима учун оламнинг яратувчиси ҳақида фикр юритамиз?   1. Дунёнинг яратилиши ҳақида билишга интилиш иштиёқи фитратимизда бордир.   Ҳар бир инсон қуйидаги саволларга жавоб олишни истайди:

  Бу бепоён осмон ва унинг юракни ўзига жалб этадиган манзараси ва зебо юлдузлари, бу турли хил мавжудотлар, гўзал парандалар, денгиз балиқларининг хилма-хиллиги, тоғлар ва дарёлар, гуллар ва ғунчалар, осмон узра бўй чўзган турли хил дарахтлар ва…ўзидан ўзи вужудга келганми ёки бундай ажойиб ва зебо нақшлар, моҳир ва қодир наққош қўли билан чизилганми?

  Бундан ташқари ҳаётимиз мобайнида ҳаммамиз учун энг биринчи шундай саволлар туғилади:

  Мен ўзи қайердан келдим? Қайерда ва нима учун яшаяпман? Қайерга кетажакман? Юқоридаги саволларнинг охирги учтасига жавоб топа олсак, нақадар хушбахт бўлар эдик. Бошқача қилиб айтганда; ҳаётимизнинг аввали қаердан бошланиб, охир оқибат қаерда тугашини билишимиз ва эндида эса қандай вазифага эга эканлигимиз лозим.   Бизнинг ҳамма нарсани билишни ёқтирадиган руҳимиз бизга ором ўтирмай жавобини топ- деб ундаётгандай бўлади. Баъзан йўл ҳаракати ҳодисасига учраган ҳайдовчини касалхонага элтиб қўйишганида бир оз ўзига келган ҳайдовчи биринчи сўрайдиган нарсаси Мен қайердаман? Нега мени бу ерга келтиришди? Бу ердан қачон кетаман?

  Бу саволлар қаршисида жим ўтира олмаслик инсон учун табиий ҳолдир. Шундай экан, инсонни оламнинг яратувчиси томон йўллайдиган омил ҳам ана шундай тиниб тинчимас билишга ташна руҳдир.

  2. Шукр қилиш ҳиссиёти  Фараз қилингки, сизни обрули бир хонадонга меҳмондорчиликка даъват қилишди. У ерда сизнинг роҳатингизни ўйлаб ҳамма нарсани таҳт қилиб қўйишган бўлса, лекин сиз бу зиёфатга акангиз орқали таклиф этилган бўлиб уй эгасини яхши танимайсиз дейлик, у ҳолда сизни шунчалик иззат-икром билан кутиб олган хонадон соҳибини таниб унга миннатдорчилик изҳор қилишни исташингиз табиийдир.

Худди шундай биз инсонлар ҳам бу дунёдаги нозу-неъматларга тўла дастурхоннинг меҳмони эканмиз, эшитгувчи қулоқ, кўрувчи кўз, ақл-ҳуш, куч-қудрат, турли пок покиза ризқ-рўз соҳиби бўлар эканмиз, бу неъматлар соҳибини танишни истаймиз ва унга ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдириб қўйгимиз келади ва бу бизни иккинчи далилимиз бўлиб, Аллоҳни танишга олиб боради.

  3. Зарар ва фойдани ўзаро таққослаш  Фараз қилингки сиз бир йўловчисиз. Чорраҳага етиб келганингизда ҳар тарафдан бу ерда тўхтаб турма. Зеро у ерда турмоқ хатарлидир, деган овозлар эшитилиб турибди. Лекин шу билан бирга, ҳар ким бизни ўзи хоҳлаган тарафга чақириб, ўша йўлнинг энг яхши эканлигини айтади.   Шундай бир ҳолатга тушиб қолганимизда ўзимизга қайси йўл билан бўлса ҳам кетавер, деб айта оламизми? Ёки ақлимизга ўша ерда қимирламай туриш керак, деган фикрни сиғдира оламизми? Албатта, йўқ!

  Қайтанга ақлимиз бизга тезроқ суриштириб, ҳар бирисининг айтганларини тарозига солиб, кейин бир тўхтамга келиш кераклигини буюради ва бизга танлаган йўлимиздан олға кетмоқни амр қилади.

  Бу дунёдаги ҳаётимиз ҳам худди шунга ўхшаган ҳолатни бошдан кечиради. Турли хил мазҳаб ва фирқалар бизни ўз тарафига чақиради, лекин бизнинг бахтли ёки бахтсиз бўлишимиз, тараққий этишимиз ёки таназзулга учрашимиз- ҳамма ҳаммаси бизнинг қайси йўлни танлаганимизга чамбарчас боғлиқдир. Бу ҳам бизни борлиқ оламининг яратувчиси хусусида фикр юритишимизга ундайдиган муҳим омиллардан биридир.

  Қуръони Карим бу ҳақида шундай дейди:

(فَبَشِّرْ عِبَادِ الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ أُولَئِكَ الَّذِينَ هَدَاهُمُ اللَّهُ وَأُولَئِكَ هُمْ أُولُو الألْبَابِ)

  Менинг шундай бандаларимга хушхабар бергинки, улар турли хил сўзларни тинглаб, сўнг уларнинг энг гўзалига эргашадилар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир. (Зумар сураси; 17 ва 18-оятлар)

{mp3}1-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 2.68 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.