Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Исломий Ўйғониш Жараёнида Ёшларнинг Роли

Исломий Ўйғониш Жараёнида Ёшларнинг Роли

  Ислом оламининг шарқ ва ғарб минтақаларида юзага келаётган халқ ғалаёнлари ва исломий ўйғониш ҳаракатлари, халқлар ўртасида ўз навидаги ўйғониш ва ҳам ҳуввият – шахсиятини англаб олишлари учун замина яратган.

Ушбу ўйғонишлар ва ундан келиб чиққан инқилоблар, халқлар айниқса; ёшлар ўртасида эслардан чиққан маданият ва ўзликларини қайта тикланишига туртки бермоқда.  Тунис, Миср, Ливия, Баҳрайн ва Яманда юз бераётган ҳаракатлар ва ўйғонишлардан бир йил ўтиб бормоқда. Ўтган бир йил мобайнида ва шунингдек, дунё халқлари ушбу минтақаларда ҳар куни йирик ўзгаришлар, халқ ғалаёнлари ва исломий ўйғониш ҳаракатларининг шоҳиди бўлиб келмоқдалар ва мусулмон халқлари, хусусан; ёшларнинг ўз ҳақ–ҳуқуқларига эриша олиш ва олий мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳатто жонини ҳам дариғ тутмасликлари яққол кўриниб турибди.  Ёшлар ушбу ўзгаришлар ва бедорликнинг асосий омиллари ва байроқбардорлари сифатида, ўз мамлакатининг исломий моҳияти ва тафаккурининг сақланиб қолиши ва ёт-бегоналар қарамлигидан қутилиш жиҳатида бор кучи билан саъй -ҳаракат қилишмоқда.

  Айни шу омиллар ёшларнинг барча ҳаракатлари самара бериши ва уларга қарши зўравон қудратларнинг гина-адоват юзасидан душманона равишларни олиб боришларига сабаб бўлмоқда.  Айтиш керакки, ёшлар ҳар бир мамлакатнинг энг муҳим ва таъсир ўтказувчи табақасидан ҳисобланишади.

 Умид, изчиллик, ҳаяжон, қудрат, саъй-ҳаракат, ўз орзу армонларига эриша олиш томон йўл олиш ва ёшлик даврининг энг муҳим жиҳатларидандир. Агар ушбу ҳаракат тўғри йуналтирилса, йирик қудратни вужудга келтиради ва уни ёнида буюк натижаларни келтириб чиқаради.

 Ёш авлод ҳар бир мамлакат ва жамиятда ҳаракатлар марказидадир. Ушбу ҳаракат инқилоб, қўзғолон, эрксеварликка асосланганида, ёшлар ҳаммадан аввал саҳнада ҳозир бўлишади. Конструктив ва маданий ҳаракатларда, ёшлар яна барчадан аввал фаолиятга бошлайдилар ва уларнинг барча ҳаракатлари ҳам яроқлироқ ва таъсирчанроқдир. Ҳатто илоҳий анбиёлар ҳаракатларида, жумладан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а.о) даврларида, ёшлар саъю ҳаракатлар марказида қарор топгандилар. Ёш ва ёшлик илоҳий неъматларнинг бири ҳисобланади.

 Янги асрнинг ёшлари, ёш инсоннинг хусусиятларига қўшимча, диндорлик, огоҳлик ва ўйғониш, қўрқмаслик ва исломхоҳликни ҳам ўзида жой берган. Бошқа томондан эса, ушбу гуруҳнинг эҳтиёжлари ва умидлари ҳамма томонлама ва кўринарли тарзда кенгайиб борган ва уларнинг иштирокисиз муҳим масалаларнинг ҳал этилиши имкони қийиндир.  Мусулмон халқлари саъй-ҳаракатлари билан ўзиларининг инсоний кароматини сақлаш пайидадирлар ва зулм остидаги мамлакатларнинг ёш авлоди ўзига ишонч ва кучли азм–иродаларига таяниб, эрксеварлик ва мустақилликка эриша олиш фарёдини баланд кўтаришоқда.

  Ўрта Шарқ ва Африка шимолида исломий ўйғонишлар ҳаракатини бошланишидан 1 йил ўтиб бориши билан, ушбу мамлакатлар ва бошқа исломий ва ғайриисломий мамлакатлардан 1200 нафар ёшлари Теҳронда ўтказилган «Ёшлар ва исломий ўйғониш» халқаро йиғилишида қатнашдилар. 29 ва 30 январь ўтказилган ушбу халқаро йиғилиш, ўз навида мисли кўрилмаган эди ва ҳамдиллик, ҳамфикрлик ва ҳам исломий ўйғонишлар ҳаракатларидаги фаол ёшларнинг тажрибалари билан танишиш мақсадида барпо этилди. Мазкур йиғилишда иштирок этан ёшлар исломий биродарликнинг рамзи эдилар ва уларнинг турли-хил истеъдод, дид ва ҳам сионистик режимга қарши қарашлари ёрқин назарга ташланарди.

  Эрон ислом жумҳуриятининг президенти доктор Маҳмуд Аҳмадийнажод ушбу йиғилишда сўзлаган нутқида, «демократия, эркинлик, адолат ва инсоний каромат фақат эрксевар инсонлар иродаси ва пок ва мўъмин кўнгиллар билан амалга оширилади. Зўравон қудратлар ва золим инсонлар тарих давомида, адолат, эркинлик, муҳаббат ва якдилликни қайта тикланишига ижозат бермаганлар. Тарих давомида, инсонлар жамиятининг мушкулоти ва уларнинг азоб-уқубати ҳам номукаммал ва носолиҳ инсонларнинг ҳукумат қилишидан ҳосил бўлган. Минтақадаги ҳар бир диктатура илдизини сионистик режим ҳаракатларида излаш керак ва қайси томонлар ушбу диктаторларни қудрат тепасига келтирганларига ҳам алоҳида ва жиддий тарзда назар солиш керак», деб таъкидлади.

  Таҳлилчилар нуқтаи назаридан, ёш табақа ҳар бир жамиятда куч –қудрат ва кўп истеъдодларга эга бўлгани туфайли тайин этувчи ва таъсирчан ролга эгадирлар. Ёшларни муқовамат (оёққа туриш) ва жиҳод майдонларида қолишлари, диктаторлик тузумларни ағдарилишидан кейин давлат ишларини олиб бориш учун уларнинг матонат, жасурлик азм-ирода, қудрат ва ғайратларининг нишонасидир.

  Ислом Инқилобининг Юксак Раҳбари «Ёшлар ва исломий ўйғониш» халқаро йиғилишида қатнашувчи ёшлар билан дийдорлашганларида, «Ёшларни исломий умматнинг буюк башоратчилари эканлигини таъкидлаб, у ёки бу ўлкада ёшлар ўйғонганларида- ўзликини пайқаб олганида, ўша ўлкада ўйғонишга нисбатан умидлар кучаяди, бугун бизнинг ёшларимиз бутун дунёда бедор ва ҳушёр бўлганлар», деб таъкидладилар.

  Ул жаноб; «Халқларнинг саҳнада ҳушёрлик билан ҳозир бўлишларини илоҳий нусрат ва муваффақиятларнинг амалга оширилишига ҳеч қандай шубҳа қолмаслигини баён этиб, Парвардгор ваъдаларининг амалга оширилиши жараёнида, сионистик режим, буюк шайтон бўлган Америка ва Ғарб қудратлари исломий ўйғонишлар баробарида кучсиз эканликларини сезиб қолганлар ва уларнинг мағлубиятлари ва муваффақиятсизликлари кундан кунга намоён бўлмоқда», деб аниқлик киритдилар.

  Ливиядан сиёсий фаол Мужид Аттумий «Ёшлар ва Исломий Уйғониш» йиғилишини барпо этгани учун Эрон ислом жумҳуриятига миннатдорчилик изҳор этиб, ушбу йиғилиш дунёда муҳим бир қадам ҳисобланади. Ислом ушбу буюк ўзгаришнинг вужудга келишига буюк таъсирини ўтказганини очиқ-ойдин тарзда айтаман ва ёшлар ҳаракатининг олдини бирон-бир моне ва тўсиқ ололмайдигани ҳам яққол назарга ташланмоқда, деб айтди.  Унинг айтишича, Ливия мамлакати яхшироқ ва дадил ўзгаришлар томон ҳаракат этиш вазиятидадир ва вужудга келадиган ҳар бир тушунмовчилик ҳам халқ, хусусан; ёшларнинг саъй–ҳаракатлари ва ҳиммати билан бартараф этилади.

  Тунис ўлкасининг ёш инқилобчиларидан бири Зиёуддин Мавру минтақа инқилоблари унвони ила бу мамлакатда юз берган халқ инқилобарига ишора этаркан, ушбу инқилоб мустақил ва халқ томонидан юзага келган инқилоб эди ва уни шаклланишида бирон-бир партия ва сиёсий гуруҳ рол ўйнагани йўқ. Тунис халқи инқилоб мақсадларининг охиригача амалга оширилишини таъкидлашмоқда ва ёш инқилобчилар Фаластин мавзуси ва уни озод этилишини Инқилобнинг асосий масаласи сифатида биладилар, деб қўшимча қилди.

  Ҳақиқат эса шундан иборатки, сўнгги икки ўн йиллик давомида ислом оламининг ғарб ва шарқида ва ҳатто исломий бўлмаган ўлкаларда бошланган ўйғониш ҳаракатлари исломнинг олий ва ривожланган таълимотига нисбатан мусулмон умматлари кўнгилларининг мойил бўлишига олиб келган.

  Бугунги кунда ёшларнинг қарашлари эркин бир дунёни яратиш ва исломий уматнинг ривожланишидир. Ислом ҳам бугунги кунда мўъмин, олим ва жасур ёшларга эҳтиёж сезмоқда, токи, ўзини душманлар баробарида мудофа этсин ва инсонлар бахт саодатининг омили бўлган динни инсонларга армуғон қилсин.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.