Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Ҳашарот Ва Гулларнинг Дўстлиги

Ҳашарот Ва Гулларнинг Дўстлиги

  Баҳорнинг ҳаво аста-секин исий бошлаган бир кунида боғ ёки экинзорга бир боқинг. Даста-даста майда ўйноқи ҳашаротларни кўришингиз мумкин. Асаларилар, тилларанг пашшалар, капалаклар ва бошқалар гуллар томон ҳаракат қилишларини ва унга қўниб бир пас туриб бошқасига бориб ўтиришларини зерикмасдан соатлаб томоша қилишингиз мумкин.

  Улар шунчалик ўз ишлари билан оворадирларки, гўёки уларнинг тепаларида жунбоқли бир куч уларга фармон бериб тургандек туюлади. Қанот ва оёқлари гуллар чангига ботиб, уларнинг сарғиш рангини ўзига олган бу ҳашаротлар ишчи кийимини кийиб олиб, ўз ишига шўнғиб кетгандек кўринадилар.
  Бу жажжи мавжудотларнинг қилаётган ишлари ўта муҳим ва улкан экани хусусида профессор Релиун Бертин шундай дейди:
  «Агар ҳашаротлар бўлмаганида эди, қанча мевалардан бебаҳра қолган бўлур эдик.»…
  Биз унинг айтганига қўшимча қилиб: «Агар ҳашаротлар бўлмаса, боғ ва экинзорлар ўзининг тароватини, сўлим ва яшнаётган ҳолатини  йўқотган бўлар эди», деб айтамиз. Чунки, ҳашаротлар меваларни парвариш қилиб, гул уруғларининг етишишига ёрдам беришади.
  Балким нима учун бундай деганимизга таажжубланаётган бўлсангиз керак. Чунки, экин ва ўсимликларнинг энг муҳим ва ҳаётий иши бўлмиш чатишиш ва жуфтлашиш амали ҳашаротлар ёрдамида амалга ошади. Ўсимликлар ва гулларнинг ҳам ҳайвонлар каби икки жинслиги (эркак ва урғочидан ташкил топгани) ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Гуллар ва ўсимликлар ўртасида чатишиш ва қўшилиш иши амалга ошмагунча, уруғланиб, мева ва ҳосил бермайди.
  Аммо бир ерда туриб, ҳис-туйғу ва ҳаракатсиз кўранадиган ўсимлик ва гиёҳлар қандай қилиб бир-бирлари билан чатишиб кўпаядилар? Қандайига инсон спермаси сингари бўлган эркак ўсимликларнинг чангги урғочи ўсимликлар уруғи билан чатишиб, уларнинг жуфтлашиши амалга ошади? Бу тўғрисида фикр қилганмисиз?
  Ушбу иш кўп ўринларда ҳашаротлар зиммасига юкланган. Албатта баъзи ерларда шамолнинг эсиши ҳам бу кўпайишга ўз таъсирини кўрсатади.
Бироқ бу жараён биз ўйлагандек содда эмас. Бу муборак «никоҳланиш» иши ҳашаротларнинг совчилигида амалга ошади ва ўзига хос тарихига ва махсус таритиб-қоидага эга бўлиб, биз бу ерда унинг бир қисмига эътиборингизни жалб қиламиз.

Қадимги икки чин дўст

  Табиатшуносларнинг татқиқот ишлари натижасида эришилган маълумотлар бўйича, ер юзида ўсимликлар ва гуллар тупроқшуносликнинг иккинчи даврининг иккинчи ярмида вужудга келган бўлиб, ўша даврдаёқ ҳашаротлар ҳам вужудга келганлар. Бу иккалласи ҳамиша яратилишнинг ҳодисаларга тўлиб тошган тарихи бўйлаб, қадимдан икки самимий ва вафоли дўст сифатида бирга яшаб, бир-бирларининг такомил топишларига ёрдам бериб келмоқдалар.
  Гуллар доимий дўстлари бўлмиш ҳашаротларни ўзларига жалб қилиш учун ўзларида ширин ва хушбўй ширани захира қилиб, ҳашаротлар эркак гулларнинг чангини олиб бориб, урғочи гулларга етказиб бериш билан гулларнинг чатишиб ҳосил беришига ёрдам бераётганда гулларнинг бағрига қўниб, ўша ширани тегингина қўлга киритиб, уни истеъмол қиладилар. Бу махсус ва арзирли ширинлик шу қадар ҳашаротлар учун тотлидирки, уларни беихтиёр ўз томонига тортади.
  Баъзи ботаникларнинг фикрича, гулларнинг чиройли ранги ва ўзидан таратадиган ёқимли ҳиди ҳам ҳашаротларни гуллар томон жалб этишда муҳим рол ўйнайди. Асаларилар устидан олиб борилган татқиқотлар натижасида аниқланишича, улар рангларни яхши ажратиб, гуллар ҳидини сеза оладилар.
  Дарҳақиқат, гуллар ўзларини ҳашаротлар учун чиройли ва хушбўй қилиб кўрсатадилар, натижада иштиёқли капалаклар ва нозик дидли асаларилар уларга маҳлиё бўлиб, уларнинг бу чақириғини очиқ кўнгил билан қабул қилиб, гулларнинг жуфтлашишидаги биринчи босқичини бошлаб берадилар. Шунда улар гулларнинг ширасини ҳам ея бошлайдилар. Гулларнинг бундай ширин шираси ҳашаротларнинг энг олий озуқаси ҳисобланиб, бу ширин озуқанинг тўпланиши эса асални ташкил этади. Зероки, ҳашаротлар гуллар устига қўнганда гуллар ширасининг бир қисмини гулнинг ўзида еб, сурбет қўноқлар сингари кўпроқ қисмини ўзи билан олиб борувчи асаларилар ўша озуқани ўз уяларида захира қилиб, йиғиб қўядилар ва бу ишда ҳам гуллар фойда кўришади ва ҳам асаларилар ўзига озуқа жамғаришади. Шунинг учун бу икки дўстнинг дўстлиги мангудир.

Аллоҳни таниш дарси

  Ҳашаротлар ва гулларнинг ҳайратланарли ҳаётини кузатаётган инсон фикрида беихтиёр ушбу савол туғилади: «Бу муҳаббат ва дўстлик алоқасини гуллар ва ҳашаротлар орасида ким яратган экан?»
  Гулларга бу тотли ва ширин нектарни ким берган? Ҳашаротларни ўзига ром қиладиган гулдаги гўзал ранглар, ёқимли ва хушбўй ҳидларни ким уларга ато этган?
  Гуллар чангини ташиш қулай бўлиши учун ҳашаротларга, капалакларга, асалариларга ва тилла рангли ариларга нозик бадан ва оёқларни ким бахш этган?
  Нима учун асаларилар маълум муддат фақат бир хил гуллар тараф борадилар? Нимага ҳашаротлар ва гулларнинг пайдо бўлиши бир пайтга бориб тақалади?
  Бирор одам қанчалик ўжар бўлмасин, бу яратилишларнинг ҳаммаси шунчаки тасодифан ва олдиндан режалаштирилмаган ҳолда юзага келган, деб айта оладими? Наҳотки, шуурсиз табиат ана шундай ҳайратли саҳналарни яратган бўлса-я? Ҳаргиз! Бундай бўлиши мумкин эмас!
Қуръони Карим бу тўғрисида шундай деган:

(وَأَوْحَى رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ. ثُمَّ كُلِي مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلا يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ)

  Парвардигоринг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Ва Роббинг осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шарбат-асал чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-белги бордир. (Наҳл сураси; 68 ва 69-оятлар).

 

{mp3}9-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 3.51 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.