Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Сионистик Режимнинг Фаластинликлар Уйларини Вайрон Қилишлари Авж Олмоқда

Сионистик Режимнинг Фаластинликлар Уйларини Вайрон Қилишлари Авж Олмоқда

  Сионистик режимнинг Фаластин минтақалари ва бу заминада Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида фаластинликлар уйларини вайрон қилиш авж олиб, ҳозиргача уч баравар кўпайган.

  Оксфам ташкилоти (30 халқаро хайрия ташкилотлар ва идоралар коалицияси) ҳисоботида эълон қилди: Бу йил ўз манзилларини қўлдан берган ва уй жойсиз қолган фаластинликлар сони кўпайган.
 Бу ташкилот халқаро жамиятлардан сионистик режимнинг фаластинликлар уйларини вайрон қилиб, сионистлар яшайдиган шаҳарчалар кўпайишининг олдини олишни талаб қилди.
 Бу ҳолатда сионистик режим ҳарбий кучлари жума куни фаластинликларнинг Байтул-муқаддас шимолий-ғарбидаги «Алжайб» қишлоғида жойлашган ўнлаб гектар экин майдонларини мусодара қилишга фармон берди.
 Ҳамда сионистик ҳарбий кучлари ишғол қилган ерларда ҳарбий базалар ўрнатилишини режалаштирган.
 Ишғол қилинган фаластинликларнинг ерларида сионистлар яшайдиган шаҳарчаларнинг кўпайиши ва Фаластин ҳудудида ушбу режим ҳарбий базаларининг жойлаштирилишини маҳкум қилишларига қарамай, сионистлар доимий равишда фаластинликлар мулкини ғорат қилиш билан бирга, уларни ўз уйларидан кўчиб кетишга мажбур қилмоқда.
 Сионистик режим кучларининг фаластинликлар яшайдиган уйларни вайрон қилиш каби ноинсоний хат-ҳаракатларига қарамай ишғол қилган ерларда сионистлар яшайдиган шаҳарчалар қуриш борасида ҳам хабар беришади.
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ҳудудида сионистларнинг шаҳарлари кўпайишига қарамай, ушбу фаластин минтақаси сионистик режим қўршови остида қарор топган.
 Сионистик режимнинг бузғунчи хат-ҳаракатлари бу режим моҳиятини кун сайин очиб бермоқда.
 Сионистик режимнинг ножўя хат-ҳаракатлари боис, фаластинлик оворалар сони ортиб бормоқда. Ҳозиргача оворалар сони 5 миллион нафарга етган ва уларнинг аксарияти оворалар лагерларида оғир шароитда кун кечирмоқда.
Фаластинлик оворалар жаҳон овораларининг аксариятини ташкил этади. Фаластин халқининг оммавий овора бўлиши сионистик режимнинг фаластин халқига қарши қилган кенг қамровли жиноятларидан ҳисобланади. Сионистик режим ҳамда Ғарб давлатлари байроғи остида фаластинликларга қарши бщлган ўз жиноятларини давом эттиришади. Халқаро ҳамжамиятчилик ташкилотлари, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сукутга чўмиши бу режим жиноятларининг давом этишига сабаб бўлмоқда.
 Фаластин ерларида сионистик режимнинг жиноятлари борасида маълумотлар турлича бўлиб, фаластинликларга қарши бўлган сионистик режим жиноятлари кенг кўламда тарқалиб, айни пайтда ваҳимали бўлиб, бу мавзу ташкилотлар ва ғарблик Оксфам каби маданий муассасаларни ташвишга солган.
 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сионистик режим жиноятларига қаршилик  кўрсатмаганлиги ҳамда жаҳон халқлари мазкур хавфли фожеаларнинг тамошачиси бўлганлиги сабабли сионистик режим фаластинликларга қарши адолатсиз ва ноқонуний амалларини давом эттирмоқда.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.