Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Аллоҳнинг сифатлари ҳақида

Аллоҳнинг сифатлари ҳақида

Шуни билмоқ лозимки, яратилмиш олам сирларини ўрганиб чиқиш орқали Аллоҳнинг борлигига осонлик билан ишонч ҳосил қилганимиз каби, Аллоҳнинг сифатларини англаб олиш осон бўлмай, кўпроқ диққат қилишни инсондан талаб қилади.

  Нима учун дейсизми? Чунки, Аллоҳнинг ҳеч бир сифати бизга ва биз кўриб, эшитиб юрган нарсаларга асло ўхшамайди. Шунинг учун, Аллоҳ сифатлари билан танишиб чиқишнинг дастлабки шарти, яратилган махлуқотларнинг бутун сифатларини Аллоҳнинг Зоти покидан четлаштиришдир. Бошқа сўз билан айтганда; Аллоҳни табиат оламидаги чекланган мавжудотларнинг ҳеч бирига ўхшатмасликдир. Мана шу ерга келганда, бу масаланинг ўта нозиклигини тушуниб етамиз. Зеро биз табиат қўйнида туғилиб, унинг қўйнида униб ўсганмиз ва доим табиат билан алоқада бўлиб, унга боғланганмиз. Шу боис, биз ҳар бир нарсани тушуниш учун табиатдаги мавжудотлар билан таққослаб, уларни кўз олдимизга келтиришни яхши кўрамиз.
  Бошқа ибора билан айтганда; Биз кўрган нарсаларнинг барчаси жисм ва жисмоний хусусиятлар бўлиб, муайян бир замон ва маконга тегишлидирлар, масалан: Махсус ўлчам ва шаклларга эгадирлар. Шунга асосан; на жисм, на замон ва на маконга эга бўлмаган, айни ҳолда бутун замонлар ва маконларни қамраб олган ва ҳар жиҳатдан бемиқёс, бепоён ва чексиз бўлган Аллоҳни тасавур этиш ўта машаққатли ишдир. Негаки, биз Аллоҳни бирон-бир табиатдаги мавжудот кўринишида тасаввур қилмоқчи бўламиз. Шунинг учун, бу йўлда эҳтиёт билан қадам ташлашимиз лозим.
  Аммо шу нарсани ҳам эслатиб ўтиш керакки, биз ҳеч қачон Аллоҳнинг зоти қандайлигини тасаввур қила олмаймиз ва бунинг умидида ҳам бўлмаслигимиз керак. Чунки, бундай умидда бўлишимиз, чексиз бир уммонни кичик бир аквариумга сиғдира олиш мумкин ёки онанинг қорнидаги болани ёруғ дунёдаги ҳамма нарсадан хабардор қилиш мумкиндир, деб айтишга ўхшайди. Ҳолбуки, бундай иш номумкиндир ва асосан инсон ақли Аллоҳ таолони буткул англаб олишдан ожиздир.
  Бу масалада озгина оғиш инсонни худошунослик ва яккахудолик йўлидан адаштириб қўйиб, бутпарастлик ва мақлуқотларга сиғиниш ботқоғига ботиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Шунинг учун, эҳтиёт йўлини тутиб, Аллоҳ таолонинг сифатларини махлуқотлар сифати билан қиёсламаслигимиз лозим.

      Аллоҳнинг жамол ва жалол сифатлари

  Одатан Аллоҳнинг сифатларни икки гуруҳга бўлишади:
1. Субутий сифатлар, яъни Аллоҳ таолода мавжуд бўлган сифатлар.
2. Салбий сифатлар, яъни Аллоҳ таоло бундай сифатларга эга бўлмай, улардан пок ва муназзаҳдир.
 Энди бундай савол туғилиши мумкин: Аллоҳнинг нечта сифати бордир?
Ушбу саволга жавоб: Бир қарашда Аллоҳнинг сифатлари бепоён ва чексиздир ва бошқа қарашдан эса Аллоҳнинг ҳамма сифатлари биргина сифатга келиб хулоса бўлади. Чунки, Аллоҳнинг барча субутий сифатларини остки жумлада хулоса қилиш мумкин:
 Аллоҳнинг Зоти чексиз ва бемиқёс бўлиб, «камолат ва комиллик», деб ҳисобланмиш бутун хусусиятлар Аллоҳга хосдир.
 Аксинча, Аллоҳнинг салбий сифатлари эса ушбу иборада хулоса қилинади: Аллоҳнинг Зоти ҳар қандай айб-нуқсондан пок ва муназзаҳдир.
Бироқ камолатлар ва айб-нуқсонлар даражалари билан фарқланиб, чексиз камолат ва бепоён айб-нуқсонни тасаввур қилиш мумкин. Шунинг учун, қисқагина қилиб айтганда: Аллоҳ таоло чексиз ва бемиқёс субутий сифатлар ва барча камолатлар эгаси бўлиб, айб-нуқсон деб ҳисобланган ҳамма хусусиятлардан пок ва муназаҳдир. Зероки, Аллоҳ таоло «камол ва юксаклик», деб тасаввур қилинган барча хусусиятларга эга бўлган ва айбу нуқсонлик деб тасаввур этилган хусусиятлардан муназзаҳ ва йироқ бўлган Зотдир. Демак, Аллоҳнинг субутий ва салбий сифатлари бениҳоядир.

     Аллоҳнинг машҳур субутий сифатлари

  Аллоҳнинг машҳур субутий сифатлари қуйидаги шеърда жамланган:
  Олим, Қодир, Ҳай-ю Мурид ва Мудрик
     Ҳамда Қадим-у Азалий сўнгра Мутакаллим Содиқдир
1. Аллоҳ Олимдир, яъни ҳамма нарсани билгувчи Зот.
2. Аллоҳ Қодирдир,яъни ҳар нарсага қодир бўлган Зот
3. Аллоҳ Ҳайдир, яъни тирикдир. Зеро тирик зот илм ва қудрат эгасидир. Аллоҳ таоло илм ва қудрат эгаси бўлгани учун Ҳай-Тирикдир
4. Аллоҳ Муриддир, яъни У ирода ва ихтиёр соҳиби бўлиб, ўз ишларида мажбур эмас ва ҳар бир ишни муайян бир мақсад ва ҳикмат узра амалга оширади. Ер ва осмонда ҳеч бир нарса мақсадсиз ва ҳикматсиз яралмаган.
5. Тангри таоло Мудрикдир, яъни У ҳар нарсани идрок қилувчи, ҳаммани кўриб турувчи ва бутун товушларни эшитувчи Зот бўлиб, ҳаммадан огоҳ ва хабардордир.
6. Аллоҳ таоло Қадим ва Азалийдир, яъни ҳамиша бор бўлган ва Унинг борлигининг бошланиши бўлмаган. Зероки, Унинг мавжудлиги Зотидан жушиб чиққан ва шунинг учун, абадий ва мангу Зотдир, чунки, мавжудлиги унинг ўзидан бўлган Зот, фоний ва йўқ бўлиши маъносиздир.
7. Худо Мутакаллимдир, яъни У ҳавода тўлқинларни пайдо қилиб, пайғамбарлар билан сўзлаша олиш қудратига эгадир. Бироқ бунинг маъноси Аллоҳнинг оғзи, тили ва бўғиз торларидан иборат сўзлашадиган аъзоси бор дегани эмас.
8. Аллоҳ тало Содиқдир, яъни У ростгўй ва тўғри сўз бўлиб, айтган сўзлари рост ва айни ҳақиқатдир. Зероки, ёлғон сўзлаш нодонлик ва билмасликдан ёки заифлик ва кучсизликдан юзага келади. Илм ва қудрат эгаси бўлмиш Аллоҳдан ёлғон сўз содир бўлиши маҳолдир.

     Аллоҳнинг машҳур салбий сифатлар

  Аллоҳнинг салбий сифатлари остки шеърда жамланган ҳолда келтирилган:
  У на мураккаб, на жисм, на кўринадиган, на маконлидир
Шериксиз ва маъно-мафҳумларсиз, сен Уни Яратувчи, Беҳожат бил
 1. Аллоҳ мураккаб эмас, яъни қисмлар ва бўлаклардан тузилгани эмас. Зеро агар қисм ва бўлакларлардан тузилганида эди, бу қисмларга эҳтиёжи бўлар эди, ҳолбуки, Аллоҳ ҳеч бир нарсага эҳтиёжи бўлмаган Зотдир.
 2. Аллоҳ жисм эмас, чунки, агар жисм бўлганида эди, маълум маконда чегараланиб қолиб, ўзгарувчан ва фоний  бўлувчи бўлар эди. Бироқ У Абадий, Азалий ва бирор маконга чекланиб қолмаган бениҳоят Зотдир.
 3. Аллоҳ кўзга кўринмасдир, агар кўзга кўринадиган бўлса эди, у ҳолда «жисм» бўлиб, чекланган ва фоний бўларди.
 4. Аллоҳ маконга эга эмас, чунки жисм эмас то маконга эҳтиёжи бўлсин.
 5. Аллоҳнинг шериги йўқдир, агар шериги бўлганда эди, чегараланган бўлиб қоларди. Зеро, икки мавжуднинг ҳар жиҳатдан чегарасиз ва бениҳоя бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, оламнинг ягона тизими яратувчининг ягоналигидан далолат беради.
 6. Аллоҳнинг маъно-мафҳуми йўқдир, яъни Унинг сифатлари Зотининг айни ўзидир.
 7. Аллоҳ муҳтож эмас, балки беҳожат ва юксакдир. Зероки, илм ва қудрат ва бошқа камолат жиҳатидан бепоён ва бемиқёс бўлган Зот ҳеч қандай айб-нуқсондан пок ва муназзаҳ бўлиб, ҳеч кимга муҳтож бўлмайди.
  Қуръон Карим бу борада қуйидаги меъёрни баён қилади:

(لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ )

   Ҳеч нарса у каби эмасдир. (Шўро сураси, 11-оят)

 

{mp3}10-nutq-ilovasi{/mp3}

fayl o`lchami: 5.68 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.