Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / «Наҳжул Балоға»Дан Дарслар

«Наҳжул Балоға»Дан Дарслар

Ҳазрат Али (а) ҳаётда яшаб орттирган фикрлари ва тажрибаларининг хулосаларини ўз ўғиллари, имом Ҳасан (а)га таъриф қилганлар ва шунингдек ўз сўзлари билан ўғилларига яшамоқнинг энг яхши ва гўзал йўлларини кўрсатганлар.

  Бу ерда сизлар учун фойдали ва қимматли тавсиялардан бир нечтасини  танладик, то сизлар ҳам яшамоқнинг энг яхши йўллари билан танишинг ва бу тавсияларга амал қилиб, бахтли ҳаёт кечиринг.
Эй Ҳасан! Шижоатли ва имонли инсонлар зулм-у ситам қаршисида жим ўтирмайдилар ва золимларга қўллари ва тиллари билан қаршилик кўрсатадилар; сен ҳам дин пешволарининг услубига эргашишга мажбурсан ва ёмон амалларга жасурлик билан эътироз билдиришинг керак.
 Агар бир кун халқ хизматида бошлиқ бўлишга эришсанг, ҳатто энг кичик фитна-ю фасоддан қаттиқ узоқлашгин.
 Эй ўғлим! Диний илмга эришиш учун ҳаракат қилгин ва ҳамиша илм изловчи ва илм истовчи бўлгин. Ҳаётда, ҳамма ишларда Аллоҳга таваккал қилгин ва Аллоҳни ўзингнинг энг яхши паноҳинг деб ҳисоблагин. Мерибон қодир Аллоҳ энг яхши ҳимоячи ва  асровчидир.
 Эй Ҳасан! Шуни билгинки, турли хил билимларнинг ичида, инсонларга кўпроқ фойдаси тегадиган илмнинг қадру-қиммати баландроқдир. Қайси илмнинг фойдаси тегмаса ва инсонларни ҳидоят қилмаса, у илм эмасдир.
 Ўғлим! Ҳамма Пайғамбарларга назар солгин ва билгинки, дин ва ахлоқ пешволарининг ичида худди Пайғамбаримиздек инсонни замон кўрмаган.
Эй Ҳасан! Ҳеч қачон ҳаётингда худбин бўлмагин. Ҳар нарсани ўзингга раво кўрсанг, бошқаларга ҳам раво кўр ва ҳамиша халқсевар ва (халқнинг жон куяри бўлгин).
 Қандайки бошқалар сенга зулм ва ситам қилмасликларини истасанг, сен ҳам шундай бошқаларга зулм ва ситамни раво кўрма. Бошқаларнинг яхшилигидан қандай хурсанд бўлсанг, сен ҳам уларга шундай яхшилик қилгин.
Ёмонлик, ёмонликдир. Хоҳ сен учун бўлсин ва ё хоҳ ҳамсоянг учун.
 Яхшилик (гўзаллик)  яхшиликдирки ҳамма учун; Шунинг учун яхшиликни ҳамма учун танлагин ва ёмонликни ҳаммадан узоқлаштиргин.
Билмаган нарсанг тўғрисида сўзламагин ва ҳеч қачон мутакаббир ва худбин бўлмагин. (Наҳжул балоға, 31-мактуб)

 

 

 

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.