Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Шиа сўзининг маънoси нима?

Шиа сўзининг маънoси нима?

Жавоб: «Шиа» араб тилида «издош» ёки «тарафдор» деган маънони билдириб, Қуръонда ҳазрати Иброҳим (алайҳис салом) «Нуҳ пайғамбарнинг шиаси, яъни тарафдори ва издоши» деб айтилган.

﴿وَإِنَّ مِنْ شِيعَتِهِ لَإبْرَاهِيمَ

«Ҳақиқатан, Иброҳим ҳам у [Нуҳ]нинг тарафдорларидандир.» (Сaффoт сурaси, 83-oят)

«Шиа» сўзи истилоҳда мусулмонларнинг шундай бир гуруҳига айтиладики, уларнинг эътиқоди бўйича, Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўзларидан кейин ўринбосар ва xалифани тайинлаб кетганлар. Жумладан; Зулҳижжа ойининг 18-куни «Ғадийр Xум» деган жойда бутун мусулмонларнинг кўз ўнгида ўзларидан кейинги сиёсий, диний ва илмий раҳбарни тайин этганлар.

Ул зот риҳлатларидан сўнг муҳожир ва ансорларнинг иккига бўлиниши сабаби:

1. Бир гуруҳ мусулмонлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) халифалик масаласига эътиборсиз бўлмай, ўзларидан сўнг Ислом умматига раҳбар ва йўлбошчи тайин этганлар, деб иймон ва ишонч ҳосил қилишган, у ҳам бўлса Пайғамбарга энг биринчи иймон келтирган инсон – Али ибн Аби Толибдир.

Ушбу гуруҳ муҳожир ва ансордан ташкил топган инсонлар бўлиб, уларнинг бошлиқлари Бани Ҳошим авлодлари ва бошқа буюк саҳобалардир. Чунончи; Аммор ибн Ёсир, Салмон Форсий, Абу Зар Ғифорий, Миқдод ибн Асвад, Ҳубоб ибн Арат ва бошқалар ушбу гуруҳдан эдилар. Булар Расулуллоҳнинг кўрсатган йўлларида қолиб, ҳазрати Али (алайҳис салом)га эргашганликлари сабабли «Алининг шиаси» деб ном олдилар.

Албатта, азиз Пайғамбаримиз ҳаётлик чоғларида мўъминлар амири ҳазрати Али (алайҳис салом)га эргашганларга «Шиа» номини берган эдилар ва бу хусусида Али ибн Аби Толибга ишора қилиб шундай деб марҳамат қилган эдилар:

«والَّذِي نَفسِي بِيَدِه، أنَّ هَذَا وَشِيعَتَهُ لَهُمُ الْفَائِزُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Албатта менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мана бу [Алига ишора қилиб] ва унинг Шиалари Қиёмат кунида нажот топувчилардир».[1]

Шундай қилиб, Исломнинг дастлабки даврида мусулмонларнинг бир гуруҳи имомат ва пешволик мақоми ҳам худди пайғамбарлик мақоми сингари Аллоҳ таоло томонидан тайин этилган, деган ақийдага эга бўлганлари боис, улар «Шиа» номи билан танилганлар. Ушбу тоифа мусулмонлар ҳозирги кунга қадар сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг кўрсатган йўлларидан бориб, ул зотнинг Аҳли-Байтларига эргашиб келмоқдалар.

Демак, юқорида берилган изоҳлардан «Шиа»нинг Ислом динидаги мавқеи ва ўрни маълум бўлиб, баъзи бир тўқимачи нодонлар ёки ғаразли шахсларнинг шиалик эътиқоди кейинги асларда пайдо бўлган, деган сўзлари нақадар асоссиз экани ойдинлашади. Шианинг келиб чиқиш тарихини кенг кўламда ўрганиш учун қуйидаги китобларга мурожаат қилиш мумкин:

«أصل الشيعة و أصولها»، «المراجعات»، «أعيان الشيعة»

  • «Аслуш-шийъаҳ ва усулуҳаа» [шианинг негизи ва асослари]
  • «Ал-Мурожаъаат»,
  • «Аъйаануш-шийъаҳ» [шиаларнинг буюк олимлари]

2. Иккинчи гуруҳ мусулмонларининг эътиқодига кўра, xалифалик мансаби сайлов йўли билан аниқланади. Бу гуруҳ вакиллари Абу Бакрни xалифа қилиб сайлашган ва кейинчалик «Аҳли суннат» ёки «Аҳли тасаннун» номини олишган.

Охир-оқибат, Ислом оламидаги бу икки тоифанинг фиқҳий ва эътиқодий масалаларда умумий ва ўхшаш томонлари кўп бўлишига қарамай, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўнг халифалик масаласида улар ўртасида ихтилоф юзага келди ва юқорида айтиб ўтганимиздек, бу икки гуруҳнинг илк шахслари муҳожир ва ансорлардан ташкил топган саҳобалар эди.

Фойдаланилган манба:

[1]. Жалолуддин Суютий, «Ад-дуррул мансур», 6-жилд, Aл-Бaййинaҳ сурaсининг 7-oяти тaфсиридa.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.