Қуръон Ғояси

  Бу мақолани яхши тушуниш учун аввало Қуръон нозил бўлган даврдаги муҳитнинг фикрий ва маданий вазиятини кўриб чиқиш керак бўлади.

Барча тарихчи олимларининг фикрича, Ҳижоз сарзамини (арабистон ярим ороли) ўша даврда дунёнинг энг қолоқ ва жоҳил минтақаси бўлиб, бошқа минтақа одамари ўша жоҳилият асрида яшаган арабларни ваҳший ёки ярим ваҳший халқ, деб аташар эди.
 Жоҳилият асрнинг араблари ақида ва ғоя жиҳатидан шиддатли даражада бутпарастликка кўнгил боғлаган эдилар. Шу боис, улар тош ва ёғочдан турли шаклдаги бут-санамларни ясаб уларга сиғинишар ва бу бутпарастлик эътиқоди уларнинг бутун маданиятига ва турмуш тарзидаги хулқ-атворларига кенг кўламда ўзининг манфий таъсирини ўтказган эди. Ҳатто баъзан хурмо меваларидан бутлар ясаб, унинг баробарида тиз чўкиб унга сажда қилар эдилар. Бироқ қаҳатчилик бўлганда бу «бутларини» ейишар эдилар!
 Улар қизлардан ўта кетган даражада нафратланиб қизларни тириклайин гўрга кўмсалар-да, аммо фаришталарни Худонинг қизлари деб ҳисоблаб, Аллоҳни инсон даражасигача тушириб қўйган эдилар!
 Мушрик араблар тавҳид ва яккахудоликдан қаттиқ таажубланар эдилар. Ислом пайғамбари уларни ягона Худога сиғинишга даъват қилганларида ниҳоятда ҳайратланиб шундай дердилар:

أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهاً وَاحِداً إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ

«(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!» (Сод сураси; 5-оят)
 Кимки уларнинг хурофотга асосланган афсонавий ва хаёлий эътиқодларига қаршилик қиладиган бўлса, албатта уни ёмон қоралаб девонага чиқаришар эди.
Улар қабила-қабила бўлиб яшар эдилар, шунинг учун қабилалар ўртасида пайдо бўладиган келишмовчиликлар ҳамиша улар орасида уруш оловини ёқиб қон тўкиш даражасигача олиб келар эди ва бир неча марта ер юзини бир-бирларининг қони билан алвон қилиб кўп қон тўкардилар. Бировнинг молини ғорат қилиш уларнинг ҳар кунлик оддий иши бўлиб, бу ишдан фахрланардилар.
 Арабларнинг энг муҳим маркази бўлмиш Макка шаҳри бўйича ўқиш ва ёзишни биладиган саводли одамлар бармоқ билан санарли даражада кам эди, олим ва донишманд инсонлар эса улар орасида жуда ҳам кам ҳолларда топилар эди.
 Мана шундай қолоқ бир муҳитдан чиққан, устоз ва мактаб кўрмаган, ўқиш ва ёзишни билмайдиган бир одам ҳикматга тўлиб тошган буюк бир китобни инсонларга келтирди ва бу улуғ китоб 14 асрдан бери ўзининг жозибасини заррачалик йўқотгани йўқ, балки донишмандлар ҳозиргача уни тафсир қилиш билан шуғулланиб келмоқдалар ва илм тараққий этган сари бу китобнинг янги қирралари башарият учун очилмоқда.
 Қуръоннинг яратилиш олами ва унинг тузилмаси ҳақидаги тасвири ҳайратланарли даражада аниқ ва ҳисоб-китоблидир. Қуръон тавҳид ва яккахудолик ғоясини энг мукаммал ва энг юқори даражада тасвирлайди. Қуръон еру-осмонлар яратилишининг сир-асрорларини, кеча-кундуз ва қуёш, ой ва ўсимликлар олами ва инсон яратилишининг сир-асрорларини турли оятларда ва хилма-хил услублар билан баён этиб, улар ягона Аллоҳнинг мавжудлигига далолат қилувчи ёрқин белги-нишоналар эканлигини уқтиради.
Гоҳида эса инсон қалбининг тубидаги ички ҳиссиётлардан сўз очиб одамзот фитратидаги яккахудолик туйғуси ҳақида хабар беради:

فَإِذَا رَكِبُوا فِي الْفُلْكِ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ فَلَمَّا نَجَّاهُمْ إِلَى الْبَرِّ إِذَا هُمْ يُشْرِكُونَ

  «Қачонки, улар кемага минсалар (ҳайқираётган тошқин денгиз тўлқинларига дуч келиб ғарқ бўлишдан қўрққанларидан) Аллоҳга чин ихлос билан илтижо қилурлар. Бас, қачонки, (Аллоҳ уларни қуруқликка чиқариб,) нажот бергач, баногоҳ улар (Аллоҳга яна) ширк келтирурлар.» (Анкабут сураси; 65-оят)
 Баъзан эса ақл юргизишга ундаб, яккахудоликни далил билан исботлашга киришади ва шу аснода оламнинг яратилиши ва инсон жонининг яратилишига таяниб: Еру-осмонлар, ҳайвонлар ва тоғу денгизлар яратилишнинг сир-асрорларини ва ёмғир ёғиши ва шамол эсишининг сир-асрорларини ва шунингдек инсон жисми ва руҳининг ингичка қирралини айтиб беради.
 Аллоҳнинг сифатларини баён қилаётганда энг чуқур ва жозидали услубни танлайди. Бир оятда шундай марҳамат қилади:

فَاطِرُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ جَعَلَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً وَمِنَ الْأَنْعَامِ أَزْوَاجاً يَذْرَؤُكُمْ فِيهِ لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ

 «(Аллоҳ) осмонлар ва Ернинг илк яратувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлмиш жуфтларни яратди ва чорва ҳайвонларидан ҳам жуфт-жуфт (яратди). У сизларни ўшанда (жуфтликда) кўпайтирур. Ҳеч бир нарса Унга ўхшаш эмасдир. У эшитувчи ва кўрувчидир.» (Шўро сураси; 11-оят)
Қуръони Карим Аллоҳнинг сифатларини баён қилиб шундай буюради:

هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ  هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ  هُوَ اللَّهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ لَهُ الْأَسْمَاء الْحُسْنَى يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

«У – Аллоҳ, шундай зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора сир-асрорларни билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.»
«У – Аллоҳ, шундай зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Малик-ҳақиқий подшоҳ ва ҳукмдордир. (У) Қуддус-(барча айб-нуқсонлардан) холи ва нолойиқ сифатлардан покдир. (У) Салом-нуқсонлардан саломат, ва Ўз (бандаларига) тинчлик-хотиржамлик, роҳат ва омонлик берувчидир. (У) Мўъмин-имон ва омонлик берувчидир. (У) Муҳаймин-(бандаларини) кузатиб турувчи ва ҳамма нарсаларни қамраб олувчидир. (У) Азиз-қудрат соҳиби ва барчанинг устидан ғолибдир. (У) Жаббор- бўйин сундирувчидир. (У) Мутакаббир-бағоят кибриёли ва улуғ мартабали Зотдир. Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) келтирадиган ширкларидан поку-муназзаҳдир.»
«У – Аллоҳ, яратувчи, йўқдан бор қилувчи, (барча нарсага) сурат ва шакл берувчидир. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарсалар Унга тасбеҳ айтурлар. У енгилмас ва ҳикмат соҳибидир.» (Ҳашр сураси; 22-оятдан 24- оятларгача).
 Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг чексиз илм соҳиби эканлигини айтиб бу ҳақиқатни жуда чиройли ибора билан тасвирлайди:

وَلَوْ أَنَّمَا فِي الْأَرْضِ مِن شَجَرَةٍ أَقْلَامٌ وَالْبَحْرُ يَمُدُّهُ مِن بَعْدِهِ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَّا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

 «Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса ва) ундан сўнг яна етти денгиз унга ёрдам бериб турса, Аллоҳнинг калималари тугаб битмас. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир.» (Луқмон сураси; 27-оят.)
 Қуръони Карим Аллоҳнинг ҳамма нарсаларни иҳота қилганини ва У оламнинг ҳамма ерида ҳозир ва нозир эканлигини олий даражали таъбирлар билан баён этади ва бундай баён услуби Қуръонгагина хосдир:

وَلِلّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ فَأَيْنَمَا تُوَلُّواْ فَثَمَّ وَجْهُ اللّهِ إِنَّ اللّهَ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

 «Машриқ ҳам, Мағриб ҳам ёлғиз Аллоҳникидир. Демак, қайси томонга юзлансангиз, ўша жой Аллоҳнинг тарафидир. Албатта, Аллоҳ (ҳамма томонни) қамраб олувчи, доно зотдир.» (Бақара сураси; 115-оят;)
Бандаларига қарата: Аллоҳ ҳар ерда ҳозиру-нозир эканлигини таъкидлайди:

وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

 «Сизлар қайерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.» (Ҳадид сураси; 4-оят.)
 Қуръони Карим қайта тирилиш ва Қиёмат кунидан сўз очганда мушрикларнинг таажжубланиши ва уларнинг инкор этиши қаршисида шундай дейди:

وَضَرَبَ لَنَا مَثَلاً وَنَسِيَ خَلْقَهُ قَالَ مَنْ يُحْيِي الْعِظَامَ وَهِيَ رَمِيمٌ قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِي أَنْشَأَهَا أَوَّلَ مَرَّةٍ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌالَّذِي جَعَلَ لَكُمْ مِنَ الشَّجَرِ الأخْضَرِ نَارًا فَإِذَا أَنْتُمْ مِنْهُ تُوقِدُونَأَوَلَيْسَ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأرْضَ بِقَادِرٍ عَلَى أَنْ يَخْلُقَ مِثْلَهُمْ بَلَى وَهُوَ الْخَلاقُ الْعَلِيمُ إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَنْ يَقُولَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ

 «У (мушрик шахс) Бизга: «Чириб кетган суякларни ким ҳам тирилтира олур?»- деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди!
(Эй Бизнинг Расулимиз уларга) айтинг: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур ва У ҳар бир яратилган нарсани билгувчидир»
«У зот сизларга ям-яшил дарахтдан олов пайдо қилиб қўйгандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз.» (Сувнинг ёнида олов шўъласини пайдо қилган Аллоҳ таоло ўлимдан сўнг қайта ҳаёт яратишга қодир экани шубҳасиздир.)
«Осмонлару ер (каби ўта буюк сайёралар)ни яратган зот уларга ўхшашини яратишга қодир эмасми?! Йўқ, (албатта қодирдир) У ўта яратгувчи, ўта билгувчи зотдир.»
«Қачон бирор нарсани (яратишни) ирода қилса, Унинг иши фақат: «Бўл»- демоқликдир, холос. Шунда, у эса вужудга келур.» (Шундай буюк қудрат учун инсонларни қайтадан ҳаётга қайтариш осон ишдир.) (Ёсин сураси; 78-оятдан 82- оятларгача.)
 Суратга тушириш ва товуш ва сўзларни ёзиб олиш имкони бўлмаган даврда Қуръони Карим инсонларнинг амаллари борасида шундай деган:

يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا  بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَى لَهَا

 «Ана ўша кунда Парвардигорингиз ерга ваҳий (илҳом) қилгани сабабли ер ўз хабарларини сўзлагай.» (Зилзила сураси; 4 ва 5- оятлар.)
 Қуръони Карим инсонларнинг қилган амалларига унинг бадан аъзолари шаҳодат бериб тилга кириши ҳақида шундай дейди:

الْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَى أَفْوَاهِهِمْ وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ وَتَشْهَدُ أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ

 «Бу Кунда Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида уларнинг қўллари сўзлагай ва оёқлари эса гувоҳлик бергай.» (Ёсин сураси; 65-оят.)

وَقَالُوا لِجُلُودِهِمْ لِمَ شَهِدتُّمْ عَلَيْنَا قَالُوا أَنطَقَنَا اللَّهُ الَّذِي أَنطَقَ كُلَّ شَيْءٍ وَهُوَ خَلَقَكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

 «Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?»- дерлар, У(тери)лар: «Барча нарсани сўзлатган зот- Аллоҳ бизларни ҳам сўзлатди. Сизларни илк бор У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзигагина қайтарилмоқдасизлар»- дегайлар.» (Фуссилат сураси; 21-оят.)
 Қуръоннинг чуқур мазмунга эканлиги ва унинг берадиган илм-маърифатининг қадр-қиммати маълум бўлиши учун ва шунингдек, Қуръони Карим ҳар қандай ўзгартирилишлардан пок сақланиб қолганлигини билишимиз учун Қуръондан илгари нозил бўлган «ҳозирги кунда ўзгартирилган Таврот ва Инжил китоблари» билан таққосланганда яққол намоён бўлади. Маълум мавзуларни мазкур китоблардан олиб ўзаро қиёслаш мумкин, масалан: Одамнинг яратилиши ҳақида Тавротда нима дейилган-у Қуръонда нима дейилганини таққослашимиз мумкин.
 Таврот пайғамбарлар ҳаёти ҳақида қандай воқеалар нақл қилган ва Қуръон ушбу мавзуга қандай ёндашганини муқояса қилишимиз мумкин. Ёки Таврот ва Инжил Аллоҳни қандай тавсиф этган ва Қуръоннинг бу хусусидаги тавсифини кўриб чиқишимиз мумкин.
 Шунда бу иккала китобнинг ўртасидаги фарқи яққол намоён бўлади.

Share

Check Also

Миср аҳромлари (пирамидалари)нинг сир-асрори

 Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан  Инсониятни ҳайратга солган Миср аҳромлари (пирамидалари)да ишлатилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.