Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ал-Мустафо олигоҳи талабарининг баёноти

Ал-Мустафо олигоҳи талабарининг баёноти

Ал-Мустафо олигоҳининг талабари ва уламолари вакиллари ва минтақавий маслаҳатчиларининг шижоатли Фаластин муқовамати ва жиҳодини ҳимоя қилишда ва Ғазза секторидаги мазлум мусулмон халқини оммавий қатл этилганини қоралашда содир этган баёноти

Золимларни нобуд қилувчи Аллоҳ номи билан

«وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ»

 «Сизга қарши уруш қилаётганлар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз. Ва тажовуз қилмангиз. Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас.» (Бақара сураси, 190-оят)

عن أبی عبد الله الحسین(ع): «ألا و إنّ الدَّعيَّ ابْنَ الدَّعيِّ قد رَکَزَ بَيْنَ اثْنَتَيْنِ بَيْنَ السِّلَّةِ وَ الذِّلَّةِ؛ و هَيْهَاتَ مِنَّا الذِّلَّةِ. يَأبَي اللهُ ذَلِکَ لَناَ و رَسُولُهُ وَ الْمُؤْمِنُونَ»

 «Ҳаромзоданинг ўғли бўлган ҳаромзода батаҳқиқ, мени икки йўл ўртасида қўйди; ё қилич кўтариш ёки хорликка тан бериш. Хор-залиллик биздан йироқ бўлсин. Аллоҳ ва Унинг Расули ва мўъминлар бундай ишни бизга раво кўрмайдилар.»
  Жаҳондаги эркталабларнинг сарвари бўлмиш имом Ҳусайн (а.с)нинг мотам кунларида жаҳон босқинчиларининг нопок қўли ишғолчи, қонхўр ва ноқонуний Исроилнинг енги остидан чиқиб, ғайриинсоний фожиа яратди ва Ислом умматини бутун жаҳон бўйлаб ғам-қайғуга ботирди. Бу гал Исломнинг онт ичган душманлари муштарак бир уйдирмадани уюштириб, Ғаззанинг мазлум ва ҳимоясиз халқига қарши ҳар томонлама ҳарбий ҳамла қилиб ўта фожиали ва даҳшатли оммавий қатл ва жиноятга қўл уришди ва ҳозирга қадар юздан ортиқ гуноҳсиз инсонлар, хусусан паноҳсиз гўдаклар ва аёлларни қирмиз қонига бўяб, шаҳид ва ярадор қилишди.
  Ушбу жиноят Ғазза халқига нисбатан шундай ҳолда амалга оширилдики, бир томондан инсон ҳуқуқини  ҳимоялашни идао қилувчи ниқобини кийиб олган жаҳон халқаро ташкилотларининг бошлиқлари мазкур оммавий қатл ва жиноятни тамоша қилиб ўтирган бўлса, бошқа томондан эса жаҳон босқинчиларининг бошлиқлари ва АҚШ призиденти Исролнинг ишғолчи давлат тузумини ҳимоя этиб, мазкур жиноятларни қўллаб-қувватлашди. Шундай қалтис, тақдир белгиланадиган ва залварли вазиятда ва Қуддусни ишғол қилганлар томонидан ҳар кун қайғули янги жиноят ва фожиали воқеа юзага келтиралаётган бир пайтда афсуски, Ислом ўлкалари раҳбарларининг аксари ва араб мамлакатларининг қўрқувга тушган ва масъулиятсиз ҳокимларининг кўпчилиги Ғазза халқи учун бирор чора-тадбир кўрмай, фақатгина фойдасиз йиғилишлар ўтказиш билан вақтларини қўлдан бердилар.
  Биз Ал-Мустафо(с.а.о) олигоҳида ўқийдиган талабалар вакиллари ва олигоҳнинг минтақавий маслаҳатчилари босқинчи сионистларга қарши кураш олиб борган  Фаластин муқовамат жабҳасидан ўз ташаккур ва миннатдорчилигимизни билдириб, ушбу юз берган буюк фожеали воқеага доир бир неча муҳим масалаларни эълон қиламиз:
  1. Биз мазлум ва ҳимоясиз Ғазза халқининг босқинчи Исроил ва унинг ҳомийлари томонидан қатл ом этилиб, қирғин қилинишини ўта кескин қоралаб, Ислом ўлкаларининг ҳокимларидан истаймизки, Фаластин халқининг қилаётган буюк жиҳотида ўз ҳиссаларини қўшсинлар ва молиявий, сиёсий ва ҳарбий кўмак ва ҳимояларини ҳимоясиз бўлган Ғаззанинг мусулмон халқини нажот бериш учун зудлик билан қатъий бир чора-тадбир кўрсинлар.
  2.   Биз Ғазза секторидаги мусулмонларга қарши қилинган қирғинни сионистик тузум ва жаҳон босқинчилари томонидан муштарак равишда уйдирилган уйдирма, деб билиб, бу жиноятни уларнинг олдинги уюштирган жинояти давоми сифатида Ислом оламида юз берган уйғонишга барҳам бериш мақсадида амалга оширилган, деб биламиз ва бутун олам мусулмонларига ушбу ғайриинсоний фожианинг нақадар оғир эканини изоҳлаб жаҳон халқини айниқса мусулмонларни бедор қилиш вожиб ва фарз, деб биламиз. 
  3. Биз инсон ҳуқуқини ҳимояловчи халқаро ташкилотлардан ва жаҳоннинг озодлик истовчи ва эркин фикр юритувчи ўлкалардан хоҳлаймизки, бундан ортиқ сукутга чўммасинлар ва 21-асрда жаҳон тақдири ваҳшийлик, оммавий қатл ва қирғин қилиш билан белгиланишига йўл қўймасинлар. Агар мазлумни ҳимоя қилиш кучига эга бўлмасалар, ҳеч бўлмаганда Ғаззадаги сионистларнинг жиноятини қораласинлар.
  4. Исломнинг жўшқин қалби бўлмиш Фаластин диёри 60 йилдан бери босқинчи сионистик тузуми томонидан босиб олинган ва ҳозиргача у ерда мусулмон халқи уларга қарши кураш олиб бормоқда. Биз бутун жаҳон мусулмонларидан хоҳлаймизки, Фаластинга нажот бериш ва шарофатли Қуддусни Ислом оламига қайтариш бўйича жиддий ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар ва ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам Ғаззадаги фаластинлик жиҳодчиларга ёрдам ва мадад берсинлар.
 5. Ислом муқовамати шаҳидларининг пок руҳларига дуруд-салавот айтиб, Аллоҳ йўлидаги мужоҳидларнинг ғалаба қозониши учун яратувчи Тангрининг ўзидан мадад сўраб, дуо қилиб уларни шу ҳақиқатга ишонтирамизки, саратон бези бўлмиш қонхўр сионизм ёмонлигидан қутулишнинг ягона йўли Пайғамбаримизнинг набиралари  ва жаннат аҳли ёшларининг сарвари имом Ҳусайннинг Ошуро мактабидан илҳомланишдир. У зот раҳм-шафқатсиз қонхўр золимларга қарши هَيْهَاتَ مِنَّا الذِّلَّةِ «Хор-залиллик биздан йироқ бўлсин» шиори билан оёққа турганлар. Аллоҳ йўлидаги мужоҳидлар аниқ инонсинларким, Аллоҳга таваккул қилиб, Унга таяниш билангина қон қилич устидан ғолиб келади.

قال الله تبارک و تعالي: «وَمَا النَّصْرُ إِلا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ»

  Аллоҳ Ўзининг ҳикматли китобида шундай деган: «Ғалаба эса, фақат Аллоҳнинг ҳузуридандир. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир.»  (Анфол сураси, 10-оят)

Ал-Мустафо олигоҳи
талабаларининг вакиллари
ва минтақавий маслаҳатчилар

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.