Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / АГАР ШИА ҲАҚ БЎЛСА, НИМА УЧУН ИСЛОМ УММАТИНИНГ ОРАСИДА КАМЧИЛИКДАН ИБОРАТ?

АГАР ШИА ҲАҚ БЎЛСА, НИМА УЧУН ИСЛОМ УММАТИНИНГ ОРАСИДА КАМЧИЛИКДАН ИБОРАТ?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Дастлаб шуни айтиш лозимки, ҳақ ва ботилни таниш унинг тарафдорлари сонининг кам ёки кўп бўлишига қарамайди. Жаҳоннинг бугунги кунига назар ташлайдиган бўлсак, тахминан мусулмонлар кофирларга қараганда, жаҳон жамиятининг бешдан бир қисмини ёки олтидан бир қисмини ташкил этишади. Узоқ шарқ ўлкаларида яшовчиларнинг аксарияти бут-санамларга сиғинувчиларни, сигирпарастларни ва яратувчи ягона Зотни инкор қилувчиларни ташкил этади.

Масалан; бир миллиарддан ортиқ жамиятга эга бўлган Xитой жумҳурияти Аллоҳни инкор этувчи коммунистлар маркази ҳисобланади ва шунингдек, бир миллиард аҳолиси бўлган Ҳиндистон халқининг кўпчилиги сигирпараст ё бутпарастларни ташкил этади.

Бундан ташқари, кўпчиликни ташкил этиш ҳақ бўлишга далил бўла олмайди. Зероки, Қуръоннинг муборак оятларига назар солсак, кўп ўринларда кўпчиликни койиб, камчиликдан иборат бўлган айрим инсонларни таърифлаган ва одамларнинг кўпчилигини «гумроҳ ёки ношукур», деб айтган. Бу ерда намуна сифатида баъзи оятларни келтирамиз:

﴿وَلَا تَجِدُ أَكْثَرَهُمْ شَاكِرِينَ﴾

«Уларнинг [одамларнинг] аксариятини шукр қилувчи ҳолда кўрмайсан» (Аъроф сурaси, 17-oят)

﴿إِنْ أَوْلِيَاؤُهُ إِلَّا الْمُتَّقُونَ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин уларнинг [инсонларнинг] кўплари буни билмайдилар». (Анфол сурaси, 34-oят)

﴿وَقَلِيلٌ مِنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ﴾

«Бандаларимдан шукр қилгувчилари жуда оздир». (Сaбаъ сурaси, 13-oят)

﴿‏وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَخْرُصُونَ﴾‏

«Агар сен ер юзидаги кишиларнинг кўпларига итоат қиладиган бўлсанг, улар сени Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Улар [кўпчиликдан ташкил топганлар] фақат гумонларигагина эргашурлар ва улар фақат алдайдилар, холос» (Анъом сураси, 116-оят).

Бинобарин, ҳақиқатни изловчи инсон ҳеч вақт тутган йўлининг издошлари сони озлигидан чўчимаслиги лозим ва шунингдек одамларнинг сони кўплиги туфайли фахрланмаслиги керак. Зероки, кўпчиликдан ташкил топганлик ҳақ ва ҳидоят йўлида эканликка далил бўла олмайди. Аксинча, энг муносиб иш ақл чироғини ёқиб, унинг нури ва шуъласидан баҳраманд бўлишдир.

Кунлардан бирида бир киши ҳазрати Али (алайҳис салом)нинг олдиларига келиб: «Қандайига Жамал жангида сизга қарши чиққанларнинг сони кўпчиликни ташкил қилган бўлса-да, ноҳақ ва ботил бўла оладилар?», – деб сўради.

Шунда ҳазрати Али (алайҳис салом) унга жавобан дедилар:

«إنَّ الْحَقَّ والْبَاطِلَ لا يُعْرَفَانِ بِأَقْدَارِ الرِّجَالِ، إِعْرِفِ الْحَقَّ تَعْرِفْ أَهْلَهُ، إِعْرِفِ الْبَاطِلَ تَعْرِفْ أَهْلَهُ».

«Ҳақ ва ботил, тарафдорларнинг сони ва миқдори билан белгиланмайди. Ҳақни танигин, натижада ҳақ аҳлини таниб олажаксан. Шунингдек, ботилни таниб олгин, оқибат ботил аҳлини танияжаксан». 

Ҳар бир мусулмон бирор йўлни танлашидан олдин мантиқий ва илмий равишда уни таҳлил қилиб, натижада таниб олиши лозим бўлади ва ушбу ояти каримани: 

﴿وَلَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ ۚ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَٰئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولًا﴾

«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Зероки, қулоқ, кўз ва дилана ўшаларнинг барчасидан сўралгайдир» (Ал-Исро сураси, 36-оят) олдини ёритадиган чироқ каби назарга олмоғи зарур бўлади.

Бунга қўшимча қилиб айтмоқ лозимки, гарчи дунёда шиалар жамиятининг сони суннийларга қараганда оз бўлса-да, аммо ҳисоблаб чиқилган аниқ маълумотга кўра, шиалар сони жаҳон мусулмонларининг тўртдан бир қисмини ташкил этади. Улар мусулмонлар яшайдиган минтақаларда ҳаёт кечирадилар[1] ва бутун Ислом тарихи бўйлаб уларнинг орасида довруқ таратган етукли донишмандлар ва турли хил мавзуларда илмий асарлар ёзиб қолдирган алломалар етишиб чиққан ва улар Ислом оламидаги илмий тараққиётларга сезиларли даражада ҳисса қўшганлар. Ушбу масалага ойдинлик киритмоғимиз лозимки, Ислом илмларига асос солган олимлар кўпинча шиалардан бўлганлар. Бу ерда уларнинг айримларига ишора қилиб ўтамиз:

  • Абул Асвад Дуалий «Наҳв» илмининг асосчиси;
  • Xалил бин Аҳмад «Аруз» илмининг асосчиси;
  • Маоз бин Муслим бин Аби Сораҳ Ал-Куфий «Сарф» илмимнинг асосчиси;
  • Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Имрон Котиби Xуросоний [Марзбоний] «Балоғат» илмида пешқадам ва илғорлардан бири
  • Ислом тарихида кўп илмларга асос солган ёки пешқадам бўлган бошқа кўплаб шиа олимларини учратамиз.[2]

Бироқ Шиа олимларининг ёзиб қолдирган кўпгина илмий асарларини бу ерда бирма-бир санаб чиқиш ўта мушкул иш бўлгани сабаб бу хусусида кўпроқ маълумот олишни хоҳловчиларга «الذَّريعة إلى تصانيف الشِّيعة» китобини ўқишни тавсия қиламиз ва шунингдек, буюк шиа олимлари билан танишиб чиқиш учун «أعيان الشِّيعة» китобига ва шиаларнинг тарихини ўрганиш учун «تاريخ الشِّيعة» китобига мурожаат қила оласиз.

Фойдаланилган манбалар: 

[1]. Бу ҳақда кўпроқ маълумот олиш учун «Аъёнуш-шиъа» китобининг 1-жилд, 194-бет, 12-масалага мурожаат қила оласиз.

[2]. Бу борада Саййид Ҳасан Садр таълиф этган «Таъсисуш-шиъа» китобига мурожаат қилинг.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ҳазрат Али (а.с) барча Бомдод намозларини жанобат ғусли билан ўқиганларми?

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўп ўринларда ҳазрат Али (алайҳис салом) Бомдод намозларининг ҳаммасини жанобат ғусли билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.