Home / Долзарб мавзулар / Ваҳҳобийлик ёки салафийлик / Ваҳҳобийликнинг Ислом Оламида Пайдо Бўлиши (2)

Ваҳҳобийликнинг Ислом Оламида Пайдо Бўлиши (2)

скачанные файлы1258

Бир неча асрлардан кейин Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб Ибн Таймийянинг ўта кескин кайфиятдаги ашаддий таълимотини тарғиб қила бошлади. Ушбу ноҳақ ва бузғунчи таълимотнинг тарғиботи милодий йилининг 19-асри бошларида тарихнинг ўта ноқулай ва оғир вазиятида бошланди.

Ўша вақтда Ислом оламига тўрт томондан ҳарбий империалистларнинг таҳдид ва ҳужумлари бошланган эди.

  Шарқ томондан Инглислар Ҳиндистоннинг кўп қисмини ишғол этиб, Форс кўрфазини айрим қирғоқли ҳудудларига кўз олайтиришган эди ва уларнинг қўшинлари борган сари Эроннинг жануб ва ғарбий томонларига яқинлашиб келишарди. Франсузлар Наполеон раҳбарлигида Сурия, Миср ва Фаластинни ўз тасарруфига киритиб, Ҳиндистонга ҳужум қилиш учун режа тузишарди. Руслар Эрон ва Усмонийларга узликсиз ҳужум қилишиб, ўз империясини бир томондан Фаластингача, иккинчи томондан эса Форс кўрфазигача кенгайтириш пайига тушишган эди, ҳаттоки, Америка ва шимолий Африкадаги Ислом ўлкаларини тасарруф қилиш илинжида эди. Шунингдек руслар Ислом ўлкаларининг ҳудуларига рахна солиш мақсадида Ливия ва Алжазоир ҳудудларига ҳужум қилишарди. Ана шундай мусулмонлар бирлик, якдиллик ва ҳамжиҳатликка ўта муҳтож бўлган бир пайтда Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб Ибн Таймийянинг бузғунчи, ўта кескин ва ашаддий ақидаларини қайта тиклаб, уларни жонлантириши билан мусулмонларни оғир аҳволга солиб уларни маънавий-мафкуравий муаммоларга дуч келтирганди.

  Шак-шубҳасиз, ўша даврларда Англиянинг нуфузи мусулмонлар ва мустамлакачи давлатлар орасида чуқур эди. Уларнинг ва айниқса Англиянинг асл мақсадлари мусулмон халқлари орасида фитна ва низоларни вужудга келтириб, Ислом оламида турли қарама-қарши мазҳабий фирқа ва оқимларни шакллантириш эди. Токи, ушбу кураш усуллари орқали халқлар ҳамжиҳатлиги ва бирлигига барҳам берсинлар. Ушбу тарихий таҳлилга биноан, айрим тарихчи олимлар ваҳобизм оқимининг шаклланишини англисларнинг империалистик фаолиятларига бевосита боғлиқ, деб билишади.

  Сўзимизнинг ёрқин далили; тарихий манбаларда қайд этилган англиялик айғоқчи Мистер Ҳамфер билан Ибн Абдулваҳҳоб ўртасидаги алоқалар тўғрисида маълумотлар мавжудлигидир. Мазкур англиялик жосус ташқи кўринишда мусулмонларга ўхшаб, Ислом мамлакатларида ҳаёт кечира бошлайди ва Ислом ниқоби остида мусулмонлар орасида ихтилоф ва низо уруғини серишга ҳаракат қилади. Ҳамфер ўзининг хотиралар китобида Басра шаҳрида Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб билан учрашганини зикр этиб, Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб тўғрисида шундай ёзади:

  «Мен Муҳамад бин Абдулваҳоб шахсиятида ўз гумаштамни топтим. Унинг ақидапарастлиги, ғурур ва худбинлиги, замонасининг уламоларидан ранжигани ҳамда ўзининг Қуръон ва суннатдан олган саёз тушунчасига таяниб, ҳатто тўрт халифага аҳамият бермаслиги унинг энг заиф ва қалтис томонлари эди. Мен унинг ушбу заифлиги туфайли унга ўз таъсиримни ўтказдим.»

  Ҳамфернинг таъкидлашича, у ибн Абдулваҳҳобни ваҳҳобизм оқимига асос солишга ундайди ва Британиянинг ундан ва Муҳаммад ибн Саъуддан ҳимоя қилишини маълум қилади.

  Ойдин кундек маълум бўлган ҳақиқат шундан иборатки, мусулмон халқи, Исломнинг йирик уламолари ва ҳатто унинг отаси Абдулваҳҳоб бирдамликда унинг бузғунчи, ўта кескин ва ашаддий ғояларига қаршилик кўрсатишади. Шу боис, у отаси вафот этганидан сўнг, ўз ақидаларини тарғибот қила бошлайди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзининг мафкуравий-ақидавий фаолиятининг бошидаёқ, халқ ва уламоларнинг шиддатли ва қатъий қаршиликларига дуч келганди. Бироқ Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзининг бузғунчи ва қуруқ ақидаларидан воз кечмади. У Арабистоннинг «Ҳураймала» шаҳрида «ваҳҳобийя» фирқасини шакллантиришга ҳаракат қила бошлайди. Унинг бу иши халқнинг ғазабланишига сабаб бўлади ва у иложсизлигидан «Уяйнийя» шаҳрига боради. Ушбу шаҳарнинг ҳокими ўша вақт Усмон ибн Муаммар эди. У Муҳамад ибн Абдулваҳҳобни қабул қилади ва Ибн Абдулваҳҳоб эса ўз навбатида Нажд аҳолисини Ибн Муаммарнинг измига солишга ваъда беради. Аммо минтақа ҳукмдори бўлмиш Эҳсоийнинг ҳукми билан Ибн Муаммар Ибн Абдулваҳҳобни Нажддан чиқариб юборади.

  Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳижрий қамарийнинг 1160-йилида Нажднинг маъруф шаҳарларидан бири бўлган «Дароя» томон йўл олади. Ўша пайтларда ушбу шаҳарга Муҳамад ибн Саъуд (Арабистоннинг ҳозирги Оли Саъуд подшоҳларининг аждоди ва бобокалони) ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Ибн Саъудни ҳамкорликка даъват қилади ва улар хукумат Ибн Саъудни қўлида қарор топишига, диний тарғибот-ташвиқот ишлари эса Ибн Абдулваҳҳобнинг измида бўлишига келишиб олишади.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзининг бўзғунчи ақидаларини Оли Саъуд қудратининг соясида тарғиб қила бошлайди. У иккаласи келишган ҳолда яқин атрофдаги минтақаларга ҳужум қила бошлайдилар. Ибн Абдулваҳҳобнинг илк фаолияти «Уяйнийя» шаҳри атрофидаги саҳобалар ва авлиёларнинг зиёратгоҳларини бузиб ташлашдан бошланади. У азиз авлиёлар ва саҳобалар зиёратгоҳларини зиёрат қиладиган мусулмонларни «мушрик», «кофир» ва уларни улдириш жоиз ҳамда молу мулкларини уриш хазинасига мусодара қилиш зарур, деб фатво беради. Мусулмонларни ўлдириб, уларнинг мол-мулкларини ғорат қилиш сабабли «Уяйнийя» шаҳрига кўп миқдорда молу бойликлар кела бошлайди.

  Ушбу ҳақиқатни таъкидламоқ лозимки, Ислом тарихида ёзиб қолдирилган маълумотларга кўра, ваҳобизм реакцион жараёнининг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дин уламоларига, мусулмонларга ва муқаддас қадамжойларга қарши уриш эълон қилади. У Нажд тоғлари атрофидаги кучманчи араб қабилаларининг кўмаклари билан етарли лашкар жамлаб, мусулмонлар яшайдиган шаҳар ва қишлоқларга бостириб кириб, бегуноҳ инсонлар қонини тўкиш ва моллларини талон-торож қилиш билан шуғулланади.

  Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг ғоялари зоҳиран жозибали ва оммавий халққа маъқул тушар эди. Шу боис, нафақат оддий мусулмонларни, балки айрим сунний мазҳаб уламоларни ҳам ўз тузоғига илинтиради.

  Ислом тарихидаги маълумотлардан маълум бўлишича, айрим шахс ва гуруҳларнинг бирлашиши қуруқ бир ҳолат кўринса-да, бироқ хурофот нуқтаи назаридан мустаҳкамлиги кўзга кўринарди. Сиёсий, ижтимоий ва маданий шароитга қараб, бу гуруҳларнинг майл-рағбати ўзгарса-да, аммо ҳамиша саҳнада қолишади. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳам ваҳҳобизм фирқасини ташкил этади ва у Муҳаммад ибн Сауднинг ёрдамида мусулмонларни ўлдириб, уларга нисбатан суиқасдлар қилиб, куч ишлатиб, зўравонлик ва қўрқитиш билан шуғулланади. Шу йўлда ваҳҳобийлик йўл-йўриқларини қўллаб-қувватлаганлар ва уни тарғиб этувчилар ҳар томонлама ҳимояланиб, бу йўлда рағбатлантирилади.

   Албатта Ибн Абдулваҳҳобнинг бузғунчи таълимоти, аниқроғи унинг бидъатлари Ислом уламолари томонидан қаттиқ қораланган. Ҳижоз уламоларининг кўзга кўринган шахсияти бўлмиш Саййид Аҳмад бин Зайний Дахлон номли Макканинг муфтийси ўзининг «Хулосатул- калом» китобида бу ҳақда шундай ёзади:

  «Муҳамад бин Абдулваҳҳоб ҳаётлигида бир гуруҳ ваҳҳобий уламолари Нажд сарзаминидан Макка шаҳрига келиб, Макка уламолари билан баҳслашиш ва келишувга боришади. Улар ўз ақидаларини баён этадилар. Макканинг дин пешволари ҳам ўз вақтида уларга қарши фикр-мулоҳазаларини билдиришади. Ваҳҳобий уламоларининг ақидалари Макка уламолари учун фойдадан холи эди. Чунки, уларнинг ғоялари Қуръони Каримнинг оятларига ва Муҳаммад пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи вааллам)га хос бўлган Ислом ғояларига мутлақо қарши ва зид эди. Макка уламолари ваҳҳобийларнинг ақидаларини асоссиз ва зиён келтирувчи, бефойда ақидалар, деб ўз назарларини билдирадилар. Макка қозиси ваҳҳобийларнинг уламоларини зиндонга ташлашни буюради. Баъзиларини зиндонга ташлашади ва айримлари эса қочиб қутилишади.»

  Бунга ўхшаш воқеа ҳижрий қамарийнинг 1195-йилида ва 1781-милодий йилида содир бўлган Ал-Саъуд атрофидаги «Дароя» шаҳрининг бир гуруҳ ваҳҳобий уламолари Макка ва Мадинага ўзларининг Ислом динига оид янгича қарашларини бошқаларга танитиш учун келадилар. Макканинг ҳукмдор диндорлари Ислом динининг одатий қарашларига хилоф иш қилувчилар, яъни ваҳҳобий уламоларидан нафратланиб, уларга Каъбатуллоҳни зиёрат қилишга рухсат бермай, бу ердан ҳайдаб юборадилар.

  Нега энди ваҳҳобийлар ўзларининг ақидаларини тарғиб қилиш учун айнан Макка ва Мадинага боришади, деган ўринли савол пайдо бўлади. Бу саволга жавобан шуни таъкидлаш лозимки, Макка шаҳри Ислом оламининг энг муқаддас ва нуфузли маскани ҳисобланади. Шунинг учун, ваҳҳобийлар ўзларининг ғояларини тарғибот қилишлари билан Макка ва Мадинани қўлга киритиб, бу ерларни ўз мазҳабларининг марказига айлантиришга ва мусулмонларни ўзларига тобе қилишга саъю ҳаракат қилганлар ва деярли кўзлаган мақсадларига эришиб, Макка ва Мадинани эгаллаб олишлари билан бу йўлда муваффақият қозонганлар.

  Муҳаммад бин Сауд Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб билан танишувидан олдин Нажд сарзаминида «Аниза» номли кичик қабиланинг шайхи эди. Абдулваҳҳоб билан тил бириктирганидан сунг, бора-бора ишлари ривожланиб кетади ва 1159-ҳижрий йили, 1745-милодий йилида Нажд минтақасининг атрофдаги шаҳарларга ҳужум уюштириб, аҳолининг мол-мулкларини ғорат қилади. Муҳаммад бин Саъуд 1179-ҳижрий йили 1765-милодий йилида ўзининг ўттиз йиллик ҳукмронлигидан сўнг, Нажд шаҳрида оламдан ўтади. Ундан сўнг, ўрнига ўғли Абдул Азиз ўтиради. Абдул Азиз ҳам отасининг ўринбосари сифатида Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб билан бирлашади. Абдул Азиз отасининг ҳаётлик чоғида бош қумондонлик вазифасини муваффақиятли ўтаганлиги ва Абдулваҳҳобнинг ҳимоясидан баҳраманд бўлганлиги туфайли Арабистонлик кучлардан катта қисмини ўзи томон эргаштириб олади. Ниҳоят, Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб 1207-ҳижрий йили, 1793-милодий йилида 96 ёшда мусулмонлар орасига тафриқа солиб, тарқоқлик яратган ҳолда оламдан кўз юмади. Ўнинг ўлимидан сўнг, ўғилларию авлодлари ваҳҳобийлик ақидаларини тарғиб этиб, ота-боболари йўлини давом эттирадилар. Абулваҳҳоб авлодларидан бири бўлмиш Абдуллатиф ваҳҳобизм таълимотининг давомчилари сирасида асосий одим ташлаган муаллифлардан бири ҳисобланади. Ундан сўнг, унинг ворислари томонидан амалга оширилган ғоявий ишларда ваҳҳобийликни янгича ақидаларини тарғиб-ташвиқ қилиб, янги китобларни нашрга ҳозирлайдилар.

  Минг афсуским, ваҳобизм ва шунга ўхшаган реакцион ва экстремист оқимлар бугун ҳам ёшлар онгини заҳарлашга ва тинч аҳолининг тинчини бузишга уринишяпти.

  Ваҳҳобийларнинг Ислом оламида тўратган энг катта жиноятлари; бу Ироқдаги Карбало шаҳрига бостириб кириб, имом Ҳусейн (алайҳис салом)нинг зиёратгоҳини вайронага айлантириб, бегуноҳ одамларни шафқатсизларча ўлдиришларидир.

  Аллома Саййид Жавод Омилий ўша замонда яшаган ва бу мудҳиш воқеанинг шоҳиди бўлган буюк олим ваҳҳобийларнинг қилмишлари туғрисида ёзади:

  «…Ваҳҳобийлар 1212-ҳижрий йили, 1801-милодий йилида Ҳусейни (алайҳис салом)нинг зиёратгоҳига ҳужум қилишди. Кўп эркаклар ва болаларни ўлдириб, халойиқнинг бор-йўқ бойликларини умариб кетишди. Ҳарами шарифни шундай бир вайронага айлантиришдики, буни фақат Худонинг Ўзи билади.»

  Ваҳҳобийлар ва бу бузғунчи фирқанинг издошлари ҳақиқий Ислом динига қайтиш ниқоби остида қанча-қанча бегуноҳ мусулмонларни «мушрик» ва «кофир»га чиқариб, уларнинг қонларини ноҳақ тўкишди. Қуръони Каримнинг нуроний оятлари ва Ислом динининг қимматли таълимотлари мусулмонларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка, якдилликка ва дўстликка чорлайди. Шубҳасиз, тарих шундай бир шаффоф кўзгуки, яхшию ёмонни бор ранглари билан очиқ-ойдин тасвирлайди ва мутаффакир ва ибрат олувчи очиқ кўнгилли инсонлар ҳақ ва ботилни ажрата оладилар. Ана шу эзгу ният билан сўҳбатимизга якун ясаймиз.

Share

Check Also

Салафийларнинг такфирчилик ақийдалари кенг ёйилишида Саудия Арабистонининг роли

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Араб баҳорида халқларнинг улкан ҳаракати Ўрта Шарқ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.