Home / Долзарб мавзулар / Ваҳҳобийлик ёки салафийлик / Ваҳҳобийлик- Саудия Арабистони валиаҳдининг минтақага қарши қуроли

Ваҳҳобийлик- Саудия Арабистони валиаҳдининг минтақага қарши қуроли

139160 Норвегиянинг «Устен» радиоси ваҳҳобий шайхлар фатволарини Оли Сауд ҳокимиятига кўр-кўрона вафодор бўлиш воситаси билиб, уни араб мамлакатларида юз бераётган ва инқилоблар келтириб чиқараётган ҳаракатлардан қийналаётган ушбу давлатни ҳимоялаш учун қилинаётган ишлар сирасидандир, деб баҳолади.

  «Исломий бедорлик» ахборот етказиш маркази тарқатган хабарга кўра, Саудия Арабистони валиаҳди ўзига рақиб бўлган Саудиялик шоҳзодаларга қарши курашиш ва минтақа ва жаҳон хавфсизлигига таҳдид солиш мақсадида ўз ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш учун ваҳҳобий шайхларни қўллаб-қувватлашга киришган.

  «Ал-олам» телеканали ахборот марказининг ҳам хабар беришича, Норвегиянинг «Устен» радиоси Саудия Арабистони валиаҳдини хонадондаги ўз ички душманлари билан курашиш учун қилаётган ҳаракатларини таҳлил этиш ва бу йўлда ўз режаларини амалга ошириш учун ваҳҳобий воситалардан фойдаланишга киришган.

  Ушбу радио саудиялик расмийлар томонидан салафий-ваҳҳобийларни қўллаб-қувватланаётганини Саудия Арабистони учун хатарлидир, дея огоҳлантирди.

  Норвегиянинг «Устен» радиоси жума куни Арабистон пойтахти Риёз шаҳрида ўз ишига якун ясаган «Салафий-ваҳҳобий услуби йиғилиши» борасидаги ўз таҳлилида шундай деди:

  «Саудиялик расмий давлат ходимларининг салафий позитсиясига асосланган тактикаларининг радикал йўли тақозосига биноан, ҳоким тузумга яқин бўлган ва кўплаб ижтимоий, матбуотий ва диний масалалар борасида экстремистик ва ақидапарастлик фатволар чиқарувчи шайхлар бу йўлни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Ушбу таҳлилга кўра, Саудия Арабистони валиаҳди Ноиф бин Абдулазизнинг қўллаб-қувватлаши ва назорати билан ташкил этилган «Салафий-ваҳҳобий услуби йиғилиши» минтақага ҳукмронлик қилиш учун ваҳобийликка бир қурол сифатида таяниш хатарли белгилардан нишона бўлиб, шу билан бирга минтақа ва дунё хавфсизлигига катта таҳдиддир.»

  «Устен» радиоси Ғарб, Араб ва Исломий мамлакатлар Саудия Арабистони валиаҳди ва мамлакатнинг Ички ишлар вазири Фаҳд бин Абдулазизнинг салафийлар йиғилишини ташкил этиш сатҳидаги бундай ҳаракатларнинг хатарли эканлигини дарк этишлари лозимлигини қўшимча қилди.

  Норвегиялик «Устен» радиосининг айтишича, салафий-ваҳҳобий тавсияларига назар ташлайдиган бўлсак, Оли Сауд режимининг ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун улардан фойдаланишга оёқ тираётганини ва бу билан халққа янада кўпроқ босим ўтказишда бир дастак ўлароқ фойдаланишни кўзлаётганлигини ҳамда ваҳҳобий шайхлар нуфузини янада ошириш ва олий ўқув юртлари ва тадқиқот марказлар билан алоқаларни барқарорлаш учун қилинаётган ҳаракат эканлигини кўриш мумкин.

  «Устен» радиосининг илова этишича, бу ваҳҳобий шайхлар қолоқ кишилар ҳисобланиб, ҳатто аёллар учун ҳайдовчиликни ҳаром, дея фатво чиқаришган ва шу билан бирга, улар Саудия Арабистони матбуотида танқид қилувчиларни «Ер юзидаги фосидлар», яъни фасод тарқатувчи бузғунчилар, деб аташган. Шунингдек, ваҳҳобийлар бошқа мазҳаб издошларини, айниқса шиаларни кофирга чиқаришади.

  Ушбу радио Саудия Арабистони валиаҳдини салафий-ваҳҳобий йиғилишининг назорат қилиши борасидаги мақсадларини сиёсий ва хавфсизлик йўналишида эканлигини айтиб, шундай эълон қилди:

  «Саудия Арабистони валиаҳди салафий-ваҳҳобий шайхларнинг уни валиаҳд этиб тайинланишига қарши бўлиб турганликлари шароитида уларни ушбу масалага розиликларини олишга эҳтиёж сезади».

  «Устен» радиоси Ноиф бин Абдулазизнинг «Салафий услуби йиғилиши»ни қўллаб-қувватлаши ва назорат қилишидан кўзлаётган мақсадларидан яна бири «мамлакатнинг ички доираларига ҳукмронлик қилиш» ва «салафий-ваҳҳобий» жараёнидан бир ғоя сифатида фойдаланиш ва шайхлар фатволарини Оли Сауд ҳокимиятига кўр-кўрона вафодор бўлиш воситаси билиб, араб мамлакатларида юз бераётган инқилоблар келтириб чиқараётган оқибатлардан қийналаётган ушбу режимни ҳимоялаш учун қилинаётган ишлардир, деб айтди.

  Ушбу таҳлилнинг якуний қисмида «салафий-ваҳҳобий жараён»ини қўллаб-қувватлаётган АҚШ огоҳлантирилиб, унинг узоқ муддатли оқибати дунё хавфсизлиги учун катта таҳдид эканлиги эслатиб ўтилган.

Share

Check Also

Салафийларнинг такфирчилик ақийдалари кенг ёйилишида Саудия Арабистонининг роли

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Араб баҳорида халқларнинг улкан ҳаракати Ўрта Шарқ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.