Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Мен Нечун Исломни Танладим? (3)

Мен Нечун Исломни Танладим? (3)

  Жаҳон ўзгаришлари қаторида Аллоҳ Расули (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг таълимотлари кўп киши ҳаётини ўзгартириб, тўғри йўлга ҳидоят қилади.   Аллоҳ Расули Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пайғамбарликка танланишлари инсоният жамиятида падо бўлган қаронғуликларга ёруғлик бағишлайди

ва Ҳижоз мулкини Аллоҳнинг ёрқин нурлари марказига айлантиради. Исломнинг келиши билан хурофот ва фанатизм занжирлари узилди, адоват ва душманлик каби ёмон одатлар орадан кўтарилди.   Ҳақ нури баракоти ила юраклар бир-бирига яқинлашди. Раҳмат ва ҳиммат ёмғири ёғди ва натижада бу маънавий инқилоб ва малакутий ўзгаришлар ўзи билан тинчлик, хавфсизлик, лутф-марҳамат ва англашни совға олиб келтирди.

  Азизлар, ушбу мақоламизда янги мусулмон бўлган ёш бола ҳақида маълумот бермоқчимиз. Ўйлаймизки, бу кишининг бошдан кечирган ҳаёти сизларни ҳам ўзига жалб этиб, фарқсиз қолдирмайди.

  Али Малина Америка мамлакатида яқиндагина Ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлган фуқаро ҳисобланади.   Али Малина Қуръони Карим билан танишиб, Ислом таърихини ўрганиб, ушбу Аллоҳ каломига мойил бўлади ва ҳақиқатга етиш учун сайъ-ҳаракат қилади.

  У Ислом динини қабул қилиш лаҳзаларини ва бу гўзал диндан баҳра олишини шундай изоҳлайди:   «Мен ўтмишда мақсадсиз яшагандим. Ўқишимни ташладим ва фақат бир лаҳзалик лаззатлар ва керак бўлмайдиган ишлар билан машғул бўлдим.

  Бир куни дўстим билан суҳбатимиз чоғида унинг иш столи устида Қуръони Карим китобига кўзим тушди. Шу вақтгача Қуръон ва Ислом борасида ҳеч қандай маъумотга эга эмас эдим. Қуръоннинг бир неча саҳифасини кўздан кечирганимдан сўнг, ушбу китобнинг муборак оятлари менга маъқул бўлди. Унинг содда ва ёрқин оятлари тоғнинг зилол сувига ўхшаб юзимга сепилгандай бўлди ва мени ғафлат уйқусидан ўйғотди.

  Бу китоб менда катта таъссурот қолдирганидан сўнг, Ислом дини ва мусулмонлар ҳақида кўпроқ тадқиқот ва изланишлар олиб боришга қарор қилдим.»

  Ислом динини қабул қилган Али Малина Қуръон билан ошно бўлиб, унинг оятлари ва маъноларининг гўзаллиги ва аниқлигини дарк этиб, Ислом ҳақиқатини топди ва ушбу динга имон келтирди.

  У ёруғлик сари ҳаракат қилиш хотирасини бундай шарҳлайди: «Ислом борасида бир неча ой тадқиқот ўтказдим. Ислом фақат бир дин эмас, балки турмуш йўллари ҳам ҳисобланар экан.

  Кўп мутолаа қилиш натижасида шундай бир хулосага келдимки, Ислом таълимоти ёшлар ва жамиятнинг барча ҳаётий масалаларига жавоб беради…

  Бундан кейин шундай қарорга келдимки, ҳақиқатни инкор қилиб бўлмайди. Шунинг учун, масжидга бориб, Аллоҳнинг уйида илтижо ва ибодат билан шуғулланиб, мусулмонлар билан алоқа боғлаш зарур экан. У ерда азоннинг гўзал товушини эшитиб, кўзларимдан ёш чиқди.

  Жума намозига қатнашганимдан икки ҳафта ўтгач, шаҳодат калимасини айтишга ҳозирландим. Жума намози хатибига мусулмон бўлиш истагимни билдирдим. Аввал араб тилида, кейин эса ингилиз тилида шаҳодат калимасини айтдим.   Ўша кун мен учун энг яхши ва эсдан чиқмайдиган кун эди. Ушбу лаҳзалардан бошлаб юрагим тинчиди, эътиқодим янада кучая бошлади. Ислом дини ҳаётим мазмунини тўла ўзгартирди ва ҳозиргача буюк Тангрининг фазлу марҳамати билан турмушим яхши ва мазмунли ўтмоқда.

  Ислом динининг таъсири билан илмнинг турли соҳаларини ўрганишга ҳаракат қилдим, Университетда дарсларимни ҳам давом эттириб, иш билан машғул бўлдим.»

  Али Малина ўз ҳаётида юз берган воқеани Ҳаж маросимини бажаришидан кейин бошқачароқ англаб олди ва яратувчи Ҳақ таоло, Ислом дини ва Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) борасидаги эътиқоди янада теранлашди.   Али Малина Ҳаж маросимини бажаргани ҳақида шундай изоҳ беради:

  «Ҳаж амалларини бажариш вақтида зиёратчилар мени мусулмон бўлмаган мамлакатдан зиёратга келганимни ва Ислом динини қабул қилганимни эшитиб, ҳайратланган ҳолда самимият ила мен билан сўзлашардилар.

  Маккада одамлар ўртасида фарқ борлиги сезилмайди. Чунки, Ҳаж маросими мусулмон бўлмаган кишилар учун катта бир илоҳий неъмат ҳисобланиб, бирга бўлиш, бир-бирини тушиниш, англаш ва ҳамжиҳатлик мавжудлиги сезилади.»   Ушбу ҳақиқатни инкор қилиб бўлмайди. Ислом таълимотлари кундан кун муштоқлар дилларини ўзига тортади ва Исломга эҳтиёж сезганлар саволларига тўлақонли жавоб беради.

  Айтиш керакки, Ислом динининг таълимотлари ўртасида Ҳаж махсус аҳамиятга эгадир. Ҳақиқатан ҳам, Ҳаж Ислом умматларининг ҳамжиҳатлиги ва бирлашишининг бир воситасидир.

  Ваҳий мулкига сафар қилиш ва Аллоҳ уйини зиёрат қилиш улкан бир ифтихордирким, америкалик янги мусулмон бўлган Али Малинанинг турмуш дафтарида ҳам жой олган.   Бунга унинг ўзи ҳам ишора қилади, у бу руҳоний ва муқаддас сафарда мусулмонлар ўртасидаги бирдамлик ва баробарликнинг ҳақиқий маъноси билан танишади ва Ислом ҳақиқатини билиб олади.

  У бу сафарни шундай эслатиб ўтади: «Ҳаж мен учун эсда қоладиган тажриба эди. Минглаб турли рангли ва ирқли Аллоҳнинг ошиқлари бир маконда тўпланиб, ягона Тангига ибодат қилишади. Бунинг ҳаммаси ихлос, ҳайратга солувчи бандалик ишқ-муҳаббатидир!

  Ҳис қиламанки, Худо уйида яшайман. Мусулмонлар араб тили билан менинг миллатимни сўрашарди. Америка фуқароси эканлигимни айтганимдан кейин Американинг Ислом оламидан узоқда эканлиги борасида суҳбат қилишарди. Аммо мен эса уларга; сизларга ўхшаб имон келтирганман, шу сабабли Маккага келганман, дедим. Улар ғайримусулмон мамлакатдан Ислом динини қабул қилишимни билганидан кейин мен билан самимий муносабатда бўлишарди…»

  Шуни таъкидламоқ лозимки, биз бир талотумли (тўс-тўполон) дунёда, ҳар куни ўз ҳақиқий мақсадларига эришиш учун курашаётган инсонларга дуч келамиз. Инсон иллоҳий фитрат, пок ва латиф руҳ эгасидир ва ҳақиқатни излаш унинг вужудида жой олган. Ғарб давлатларида инсон руҳониятига эътибор қаратилмайди. Улар одамизодни дунёпарастликка, моддиюнчиликка даъват этишади. Натижада, бундай жамиятда инсонлар худбин, ҳамма нарсадан ўз манфаатини излайдиган ва ахлоқсиз кишилар бўлиб етишади. Инсонлар бундай хусусиятларга эга бўлишлари ғарбликлар жамиятини турли соҳаларда, жумладан маънавият, имон ва ахлоқда хилма-хил муаммоларга юзма-юз қилмоқда. Мутафаккир ва олимлар маънавият ва имонни инсон ҳаётининг комил бир қисми, деб билган бир пайтда, Ғарб оламида маънавиятга нисбатан эътиборсизлик қилишади.

  Америкалик физиолог Андрей Эву шундай деб изҳорлайди:

  «Ҳаётнинг комил ва маъқуллиги Аллоҳга имон келтиришдан бошқа ҳеч нарса эмас. Парвардигорга имон келтириш инсонни ҳаётда улуғлайди. Имон инсоннинг фақатгина моддий бир мавжуд бўлмай, балки унинг руҳий қудратга эгалигини намойиш этади. Инсоннинг руҳий вужудини англаб етиш учун Худога имон келтиришдан бошқа восита мавжуд эмас. Имон ҳаётнинг барча муаммолари ва зиёнларига қарши курашишда бир қалқон кабидир ва албатта Парвардигори оламга имон келтириб ишонадиган шахслар дунёда мусибатларга мутлақо юзма-юз бўлмайдилар.»

  Эндиликда, дунё аҳли дилга яқин бўлган ҳақиқатга етакловчи иллоҳий таълимотларни излаш пайидадирлар ва ушбу йўқотган ички бойликни топганларидагина ўзларининг ботиний эҳтиёжларини қониқтирганларини ҳис этишади. Бундай инсонларнинг аксарияти ўз ҳаётларида Ислом динини қабул қилганларидан сўнг ҳақиқий тинчлик ва осоишталикни ҳис этишади. Шунга кўра, Ислом қуёши зулмaту қоронғуликларда ўз йўлларини йўқотганларнинг аксариятини ўзига тортaди ва шу орқали уларга янги саодат келтирувчи йўлни топишга ёрдам беради.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.