- Бешак билинг, бу дунё барча халқдин ўтаро,
- Инонмагил молингга, бир кун қўлдин кетаро,
- Ота-она, қариндош қаён кетти, фикр қил,
- Тўрт оёғлиғ чўбин от бир кун сенга етаро.
- Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема,
- Киши молини ема, сирот узра тутаро.
- Аҳли аёл, қариндош-ҳеч ким билмайдур йўлдош,
- Мардона бўл, ғариб бош, умринг елдек ўтаро.
- Қул Хожа Аҳмад, тоат қил, умринг билмам неча йил,
- Аслинг билсанг обу гил, яна гилға кетаро!