Home / Шариат қонунлари / Намоз / Таҳорат / Вузу / Иртимосий вузунинг ҳукмлари

Иртимосий вузунинг ҳукмлари

  1.   Иртимосий вузу шундан иборатки, инсон юз ва қўлларини вузу олиш ниятида сувга киргизади ёки сувга киргизган вузу аъзосини вузу олиш ниятида сувдан чиқаради. [1]
  2.   Иртимосий вазуда ҳам тартибга риоя қилиниб, юз ва қўллар йўқоридан пастга ювилиши лозим бўлганлиги сабабли, иртимосий вузу қўйидаги турларда бажарилади.
  • Вузу олиш ниятида юзни пешанадан ва қўлни эса тирсакдан, сувнинг ичига киргазади ва уларни сувдан чиқаргач, сув аъзолардан оқаётганда вузу ниятида бўлмоғи лозим. (Зероки, масҳ тортиш учун қўлда қолган сув вузу суви бўлиши керак).
  • Вузу олиш ниятини қилмай туриб  юз ёки қўлни сувга киргизса,  вузу олиш ниятида юзни пешанадан ва қўлларни эса тирсакдан сув ичидан чиқарса, “иртимосий” вузу олган ҳисобланади.[2]

  Агар вузу аъзоларининг баъзиларини иртимосий ва қолганларини эса иртимосийсиз бажарса, олган вузуси саҳиҳдир.

Қўл оёғи кесилган шахсларнинг вузу олиш услуби

  1. Қўли кесилган бўлса:
  •   Бир қўли; 1- тирсакдан остки қисми кесилган:   қолган қисмини ювиши керак. 2- тирсак ёки ундан юқори қисми кесилган: ўша қўлни ювиш зиммасидан кўтарилади. Бошга ва оёқларга соғлом қўли билан масҳ тортади.
  •   Икки қўли;  1- Ҳар иккаласи тирсакдан остки қисми кесилган; қолган қисматларини ювиши шарт. Агар қўлининг қолган қисми билан бош ва оёққа масҳ торта олса шуни бажаради, акс ҳолда кўмакчидан фойдаланади.

  2-  Ҳар иккаласи тирсак ёки юқорироқ қисмидан кесилган; қўлларни ювишлик унинг зиммасидан кўтарилиб, юзни (иртимосий ёки ноиртимосий шаклда) ювади ва масҳ тортиш учун кўмакчидан фойдаланади.

  3- Бир қўли тирсакдан юқори, иккинчиси эса ундан пастда кесилган; қолган қисмини ювмоғи лозим ва ўша қолган қисми билан масҳ тортади ёки кўмакчидан фойдаланилади.

  1. Оёғи кесилган бўлса:
  •  Бир оёқ; 1- оёқнинг кўтарилиш қисмидан пастроғи кесилган бўлса: қолган қисмига масҳ тортилиши керак. 2- оёқнинг  кўтарилиш қисмидан юқорироғи кесилган бўлса:     ушбу кесилган оёққа масҳ тортиш лозим эмас.
  • Ҳар икки оёқ; 1- ҳар иккиси кўтарилиш қисмидан пастроғи кесилган бўлса:   қолган қисмларига масҳ тортилиши лозим. 2- ҳар иккиси кўтарилган қисмидан юқорироғи кесилган бўлса: оёқларга масҳ тортиш лозим бўлмай, ушбу ҳолда вузу олмоқ: юз ва қўлларни ювиш ва бошга масҳ тортишдан иборат. 3- оёқларнинг бири кўтарилиш қисмидан юқорироғи ва иккинчиси эса ундан пастроғи кесилган бўлса:  кўтарилиш қисмидан пастроғи кесилганда қолган қисмига масҳ тортилади ва у бир оёққа масҳ тортиш вазифа эмас. 
  1. Қўл ва оёқ кесилган бўлса:

  1- Қўл ва оёқда вузу аъзоларидан ҳеч нарса қолмаган (қўллар тирсакдан юқори ва оёқлар эса кўтарилган қисмидан юқорироғи кесилган бўлса):    қўлларини ювиш ва оёқларга масҳ тортиш бажарувчининг зиммасидан кўтарилади ва ушбу ҳолда шахс юзни ювиб, бошга масҳ тортиш учун вакил (кўмакчи) танлайди.

  2- Вузу аъзоларидан қўл ёки оёқда ва ёхуд ҳар иккаласида бир бўлаги қолган бўлса:   қўлнинг қолган қисмини ювиш ва оёқда қолган бўлакларга масҳ тормоқ лозим ва ўзи вузу амалларини бажаришга қодир бўлмаган ўринларда вакил танлаши лозим.

Вузу шартлари[3]

  Баён қилинадиган шартларга мувофиқ олинган вузу саҳиҳ бўлиб, ва уларнинг ҳар бири амалга ошмаслиги билан вузу ботил бўлади.

  1. Вузу суви ва идишнинг шартлари

  Вузу суви пок бўлиши лозим (нажас бўлмасин).

  • Вузу суви мубоҳ бўлмоғи лозим (ғасбий – эгаси рози бўлмаган сув бўлмаслиги керак).
  • Вузу суви мутлақ бўлиши керак (музоф суви – бошқа нарсалар билан аралашмаслиги лозим.
  • Вузу сувининг идиши мубоҳ бўлсин.
  • Вузу сувининг идиши олтин ва кумушдан бўлмасин.
  1. Вузу аъзоларининг шароитлари
  •  Пок бўлсин.
  • Вузу аъзоларига сув етишига тўсқинлик қиладиган нарса бўлмаслиги керак.
  1. Вузу олиш услубининг шартлари
  • Тартибга риоя қилиш (вузу амалларида айтиб ўтилган тартиб бўйича вузу олмоқ лозим.
  • Муволотга риоя қилмоқ (вузу амаллари кетма- кет бажарилмоғи лозим ва улар ўртасида оралиқ бўлмаслиги керак.
  • Вузу амалларини бошқадан ёрдам олмасдан ўзи бажармоғи лозим.
  1. Вузу олувчининг шароитлари
      •  Сув вузу олувчининг аъзосига зарар қилмаслиги керак.
        • Аллоҳ ризолигини талаб қилиб, вузу олмоқ лозим (бошқаларга кўз-кўз қилмасин)


[1] . Тавзиул масоил, 261-масала.

[2] . Тавзиҳул масоил, 261ва 262-масалалар.

[3] .Тавзиҳул масоил, вузунинг саҳиҳлик шартлари

Share

Check Also

Вузу шароитларининг аҳкоми

Вузу сувининг шартлари  1. Нажис ва музоф (аралашма) сув билан олинган вузу ботилдир, ўша сув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.