Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Мен Нечун Исломни Танладим? (1)

Мен Нечун Исломни Танладим? (1)

  Биз ҳар куни турлича жараён топаётган ушбу дунёда ҳақиқий ва олий мақсадга эришиш учун курашаётган инсонлар билан юзма-юз бўламиз. Инсон иллоҳий фитрат, пок ва латиф руҳнинг эгасидир ва ҳақиқатни излаб топиш унинг вужудида қарор топган.

Ғарб давлатлари инсоннинг ички руҳий қадриятларига эътибор қаратишмайди. Улар моддий дунёни кишилар кўзига гўзал қиёфаларда жилвалантириб, яшашдан мақсад худбинлик, ахлоқсизлик ва манфаатпарастликдир, дея таълим беришади. Бундай қарашларнинг оқибатида Ғарбликларнинг ўртасида турли ахлоқсизлик ва ўзини англамаслик каби нотўғри ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда ва бугунги дунё аҳлини турли муаммоларга, айниқса маънавият, имон ва ахлоқ соҳаларидаги мушкулларга дучор қилмоқда. Ҳолбуки, донишманд ва мутафаккирлар имон ва маънавиятни ҳаётнинг зарурий бир қисми, деб баҳо беришади.

  Америкалик филиолог Эндрю Айвай шундай деб ёзади: «Ҳаётнинг комил ва маъқул тушунчаси ягона Аллоҳга имон келтиришдан бошқа ҳеч нима эмас. Аллоҳга имон келтириш инсоннинг фақат моддий мавжудот эканлигини эмас, балки унинг руҳий қудрат соҳиби эканлигини кўрсатади. Инсоннинг руҳий қудратини англаш учун Аллоҳга имон келтиришдан бошқа чора йуқ. Имон ҳаётнинг барча муаммолари ва зиёнларига қарши бир мустаҳкам қалқондир. Ва Аллоҳ таолога имон келтирган шахс учун дунёда ҳеч қандай мутлақ мусибат йўқдир.»

  Эндиликда, дунёнинг кўп аҳли юракка яқин ва рост илоҳий таълимотларни ва ёқадиган ички қадриятларни топиш пайидадирлар. Бундай кишиларнинг аксари Ислом динининг ҳаётдаги аҳкомларини тушуниб олганларидан сўнг ҳақиқий тинчлик ва осойишталикка эришганларини сезишади. Шунинг билан, Ислом қуёши зулумот водийсида йўқолганларни ўзининг жозибали нурлари билан ўзига жалб этади ва уларга янги саодатли ва умид берувчи йўлни кўрсатади.

  Англиялик янги мусулмон бўлган Лорен Турнер хоним Ислом динини қабул қилганидан сўнг Зайнаб номини олди. У Ислом динини қабул қилгани ҳақида шундай деб ёзади: «Ислом динини қабул қилишимдан олдин зоҳирда масиҳий эдим, аммо амалда бўлса, бирор бир хос динга эътиқод қилмасдим ва ўзимга маъқул бўлган ахлоқий қадриятларга қараб амал қилардим. Албатта ўз қалбимда инсонлардан ташқари, улуғ бир илоҳий қудрат борлигига ишонардим, аммо ушбу эътиқод шунчаки юзаки эди. Турли одамлар билан учрашганимда улар билан келишиб кетиш учун сайъ-ҳаракат қилардим. Шундай қилиб, бир мусулмон шахс билан танишганимдан сўнг, у мен учун янги ҳаёт бошланди ва вужудимда Парвардигори оламга эътиқод қилиш иккинчи маротаба юзага келди. Янги дўстим билан турли масалалар атрофида баҳсу-мунозаралар қилардик. У мен учун янги бўлган мавзулар, жумладан инсоннинг яратилиши, иллоҳий пайғамбарларга бўлган эҳтиёжимиз ва ҳаётга янгича қараш каби мавзулар атрофида суҳбатлашарди.

  Ушбу баҳсу-мунозаралар вақтида менинг фикримда турли саволлар пайдо бўларди, аммо менинг дўстим барча саволларимга Ислом таълимотидан келиб чиқиб жавоб берарди ва мен бўлсам ушбу жавобларни рад этардим ёки мантиқан тўғри ва мустаҳкам, деб қабул қилардим. Ахир-оқибат, тадқиқот ва мутолaа қилиш натижасида охири ушбу дин энг яхши ва комил дин эканлигига эътиқод ҳосил қилдим.»

  Кўп одамлар ўз қалбларида Ислом ҳақиқати борлигини ҳис этадилар, аммо ушбу эътиқод асосида яшашга жасорат қилмайдилар. Зайнаб Тернер ҳам бундай ҳиссиётни бошидан ўтказган ва Англияда Ислом динини қабул қилиш вақтида турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келган эди. Аммо Парварлигори карим ёрдами билан мавҳум бир қўрқиш устидан ғалаба қилган эди. Унинг ўзи бу борада шундай деб изҳор этади:

  «Менда қалбий ҳис нуқтаи назаридан бирон бир қийинчилик йуқ эди. Аммо ушбу қалбий ҳисни амалда татбиқ этиш учун менда шижоат етмасди. Ўз фикримда пайдо бўлган турли саволларни ўзимдан сўрардим: Оила аъзоларимнинг назарлари қандай бўлар экан? Қандай қилиб ҳижоб билан жамият олдида ҳозир бўла оламан? Мусулмонликни қабул қилганимдан кўра, оддий яхши инсон бўлганим яхши эмасмиди? Аммо яхшилаб ўйлаб қараганимда буларнинг ҳаммаси баҳона эканлигини тушуниб етдим. Бир куни Қуръони Каримни олдим ва очдим. Бирданига бу оят мени ўзига жалб этди: «Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ва ўликлар (қабрларидан тирилиб келиб) уларга гапирсалар ҳамда барча нарсани (халоиқни) уларнинг олдида очиқ-аён тўпласак ҳам имон келтирувчи бўлмайдилар, магар Aллоҳ хоҳласагина (имон келтирурлар). Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.» Ҳақиқатдан ҳам ушбу оят менинг шубҳаларимни бартараф этди ва шак-шубҳаларга ҳеч қандай ўрин қолмай, ҳеч қандай баҳона ва узр келтиришнинг ҳожати йўқ эди.

  Ислом динига имон келтирган кишилар бир ҳаяжон билан Исломни қабул қилганларини нақл қилишади. Тернер хоним ҳам ўша дамлар ҳақида шундай деб ёзади: «Ислом динини қабул қилиш қарорига келганимдан сўнг мусулмон дўстларим билан шаҳодатайн калималарини ўз тилимга олиш мақсадида, Англияда яшайдиган бир руҳоний уйига бордик. Бориб етгунча менда сабр-тоқат йўқ эди. Зудлик билан Ислом динини қабул қилишга мушарраф бўлишни хоҳлардим. Шаҳодат калимасини айтишимдан сўнг мен ва дўстларим хурсандчиликдан кўзларимиздан кўз ёши келарди. Ўша лаҳзаларда Аллоҳ менга янги ҳаёт бағишлаганини ҳис этардим.» Англиялик янги мусулмон бўлган аёл бир неча муддат ўтгач шиа мазҳабини қабул қилди. У шиа мазҳабини қабул қилгани ҳақида шундай дейди: «Исломни қабул қилганимдан кейин ваҳобийлик эътиқоди мени озор берарди. Бир куни турмуш уртоғим Покистонга сафар қилди. У ерда шиа мазҳабли кишилар очиқ юз билан уни меҳмон қилишган, у уларнинг хушмуомалаликларидан таъсирланиб қолган эди. Англияга қайтгач Лондонда бўлган шиа мазҳабли марказлардан китоблар олди ва бир неча ойдан кейин мен ҳам унга қараб эргашдим.»

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.