Home / Шариат қонунлари / Шариат Қонунларига Қисқача Нигоҳ

Шариат Қонунларига Қисқача Нигоҳ

  Инсон, бу дунё ва охиратда саодатли ҳаёт кечириши учун, Аллоҳ томонидан белгиланган шариати исломияга амал қилиб, шахсий ва ижтимоий муаммоларни Исломнинг нажотбахш қонунлари асосида ҳал этиши лозим.

Ислом таълимоти 3-қисмга бўлинади:

1.  Эътиқодга оид бўлган таълимотлар; (усули-дин ё диннинг асослари)
2.  Амал қилишга оид бўлган кўрсатмалар; (фуруи-дин ё аҳком)
3.  Инсоннинг руҳий тарбия топишига тааллуқли бўлган таълимотлар (ахлоқ)

  Биринчи қисми: Инсоннинг дунё қараши ва ғоясини такомуллаштиришга оид бўлган бир қатор эътиқодий таълимотлар бўлиб, ҳар бир шахс буларни ақлий далиллар билан исботлаб ишонч ҳосил қилиши керак. Мазкур таълимот исломнинг эътиқодий масалаларидан бўлганлиги сабабли, бошқаларга эргашмай тўлиқ ишонч ҳосил қилиши лозим. Ҳарчанд бошқаларнинг йўл кўрсатишидан бўла олиши мумкин.
  Иккинчи қисми: Ислом шариатининг амалдаги кўрсатмаларидан иборат бўлиб,бажариш ёки тарк этиш лозим бўлган дастурул амалларни ўз ичига олади. Агар мазкур кўрсатмаларга тўғри эътиқод билан амал қилинса, Аллоҳга бўлган итоат амалга ошади. Масалан: намоз ўқиш, закот бериш,ўғирлик қилиш ва ғийбат қилишдан сақланиш каби дастурлар.
  Учинчи қисми: Инсоннинг руҳий саломатлиги ва такомуллашишига оид бўлган йўл-йўриқлар бўлиб, инсоннинг табиатдаги адолатли, саховатли, шижоатли ва иззатли бўлиш каби фазилатли яхши сифатларни кучайтириш, ҳасад, бахиллик ва мунофиқлик каби ёмон сифатларни юқотиш услубларини баён қилади.
  Ислом олимларининг кечаю-кундуз тиришишлари билан юзага келган фиқҳий китоблар, исломнинг иккинчи қисм таълимотларини ўз ичига олади ва бу “аҳком” деб номланади. Амал қилишга оид бўлган исломдаги кўрсатмалар баробарида вазифали ҳар бир инсон, буларни таниш учун ижтиҳод қилиши керак, яъни ислом манбаларидан мазкур кўрсатмаларни қўлга кирита олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Ёки ижтиҳод қилиш билан аҳкомни қўлга киритган шахс (мужтаҳид)га тақлид қилиши зарур, ёки барча мужтаҳидларнинг қўлга киритган аҳкомлари асосида эҳтиёт йўлини тутиши керак.
  Шунга биноан, ҳар бир мусулмоннинг вазифаси мазкур аҳком кўрсатмалари баробарида қўйидаги «уч» нарсадан бири бўлади.
«Ижтиҳод»«Тақлид»«Эҳтиёт»
  Ушбу ўч нарсани баён қилишдан олдин, «вазифа шартлари» ва шунингдек «аҳком қисмлари» ҳақида маълумот беришни ўринли деб биламиз.

Вазифа шартлари

  Ҳар бир инсон фикр юритиш, танлаш ва ихтиёр қилиш каби бебаҳо гавҳарга эга бўлганлиги сабабли, бошқа мавжудотлардан фарқланиб, Аллоҳнинг кўрсатган йўл-йўриқларига амал қилишдек юксак масъулият зиммасига юкланган ва буларга амал қилиш билан мангу саодатга эришади.
  Қўйидаги шартларга эга бўлган ҳар бир инсон, шариат аҳкомига амал қилиши лозим:
1. Балоғат ёшига етиш; (балоғат ёшининг белгилари 10- дарсда баён қилинади).
2. Ақл.
3. Қудрат; (ислом келтириш, шариат қонунларига амал қилиш шарти эмас, яъни вожиб ва ҳаром амаллар мусулмонларгагина хос бўлмай, балки кимки йўқоридаги шартларга эга бўлса, буларга амал қилиши шарт).
  Шунга биноан, балоғат ёшига етган, шариат қонунларига амал қилишга қодир ва ақл эгаси бўлган ҳар бир инсон, мазкур кўрсатмаларга амал қилиши вожиб ва агар амал қилишдан бош тортса, Аллоҳнинг азобога дучор бўлгай ва Аллоҳнинг бу шариат аҳкомига нисбатан итоатли бўлса, унинг мукофотига сазовор бўлади. Демак, ёш болалар, ақлсиз, телба кимсалар ҳамда шариат қонунларига қудрати етмаганлар вазифали бўлмай, уларга ҳеч қандай дастурул амал вожиб ё ҳаром бўлмайди. Шу боис, агар ақлсиз, телба ёки ёш бола ёлғон сўзласа, ёхуд намоз ўқимаса, охиратда азобланмайди, гарчи кўпинча буларнинг яхши амаллари Аллоҳнинг фазлу инояти билан ажр-мукофотга эгадир. Масалан; агар ёш бола тўғри намоз ўқиса ёки ҳаж амалларини бажарса, Аллоҳ томонидан мукофотланади. Аммо ушбу амалларни бажаришга вазифадор эмас ва шу амалларни тарк этган тақдирда ҳам азобланмайди.
Айтиб ўтиш лозимки, болаларнинг валий (бошлиқ)лари уларнинг ёмон амаларига жавобгардирлар ва шунинг учун ҳар бир валий боласини инсонларнинг ҳуқуқига тажовуз қилишдан қайтариши лозим ва шариат ҳокими тартиб интизом ўрнатиб, адолатни жорий қилиш учун уни жазолаши ўринлидир.

Аҳком қисмлари

  Бутун шариат аҳкомлари умумий қарашда икки қисмга бўлинади:
1. Таклифий;
2. Вазъий;
  Биринчи қисм шундай кўрсатмалардан иборатки, инсоннинг бажариши ёки тарк этиши лозим бўлган вазифасини белгилайди. Масалан; намоз ўқишнинг вожиблиги, зулм қилишнинг ҳаромлиги.
  Иккинчи қисм инсон амалларининг қандай ҳолатда эканлигини ёки инсон амалига алоқадор бўлган нарсаларнинг ҳолат ва вазиятини белгилайдиган аҳкомларга «вазъий аҳкомлар» дейилади. Масалан: ўқилган намоз тўғри эканлиги ёки тутилган рўза ботил (бузулган)лиги, баъзи нарсаларнинг поклиги ва айрим нарсаларнинг нажас (нопок)лиги.
  Юқоридаги берилган изоҳдан маълум бўладики, вазъий аҳкомнинг ўзи ҳам икки қисмдан иборат; бири тўғридан тўғри инсон амалларининг қандай ҳолда эканлигини баён этади ва иккинчиси эса инсон амалларига оид бўлган нарсаларнинг ҳолати ва вазиятини аниқлайди.

Таклифий аҳком қисмлари

1.  Вожиб; бажарилиши лозим ва тарк этишида азоб бўлган амаллар. Масалан: намоз, рўза …
2. Ҳаром; тарк этилиши лозим ва бажаришида эса азоб ваъда берилган амаллар. Масалан: ёлғон сузлаш.
3. Мустаҳаб; бажарилиши яхши ва савобли амал бўлиб, тарк этилганда жазоси йўқ. Масалан: кечаси ўқиладиган намоз.
4. Макруҳ; тарк қилиниши яхши бўлиб, бажарилса жазоланилмайди. Масалан: намозда қора кийим кийиш.
5. Мубоҳ; бажарилиш ва бажарилмаслигида азоб ёки савоб бўлмаган амал. Масалан: Кўпгина амаллар.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.